TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.78K subscribers
8.81K photos
946 videos
10 files
7.09K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

kadastr@umail.uz

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Тошкент вилоятида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот
😷😷😷
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби 24 соат ишлаб турибди. Штаб аъзолари томонидан ҳар соатда воқеалар ривожи тезкорлик билан таҳлил қилиниб, зарур қарорлар қабул қилинмоқда.

Айни пайтда вилоятимиздаги санатория, оромгоҳ ва Чирчиқдаги полигонда қурилган махсус ҳудудда жами 3732 нафар фуқаро карантинга олинган. Вилоят ва туман, шаҳар юқумли касалликлар шифохоналарида 641 нафар фуқаро карантинга олинган.

Уй шароитида 5 минг 933 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, улар 1558 та хонадонда истиқомат қилишмоқда. Уй шароитида карантинга олинган хонадонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органи ходимлари томонидан қўриқланмоқда.

Уй шароитида карантинга олинган фуқароларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулоти, 17 турдаги дори-дармон, тиббий-гигиеник воситалар бепул тарқатилмоқда. Шунингдек, ҳозирги кунда оғир шароитда кун кечираётган 1000 та камхарж, эҳтиёжманд оилага қорамол, соғин сигир берилаяпти.

Айни пайтда коронавирус пандемиясига қарши кураш чора-тадбирлари учун вилоятимизда 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматолог, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог, 5 минг нафардан кўпроқ ўрта ва кичик ходимлар сафарбар этилган.

Чегара постлари орқали вилоятимизга кириб келаётган фуқаролар карантинга олинаяпти ҳамда уларга барча зарур шарт-шароит яратиб берилмоқда.

27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Қозоғистон Республикасидан “Ғишт кўприк” чегара пости орқали ўтган 167 нафар фуқаро Чирчиқ ҳарбий полигонида қурилган карантин ҳудудига юборилди. Полигонга юборилган фуқароларнинг 158 нафари эркак, 8 нафари аёл ва бир нафари вояга етмаган шахс.

27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси Дубай-Тошкент авиарейси орқали юртимизга келган 40 нафар фуқаро Қибрай туманидаги “Ботаника” санаториясига жойлаштирилди. Шунингдек, 650 нафар фуқоро Юқори Чирчиқ туманидаги махсус карантин полигонига жойлаштирилди (кун давомида бу рақамлар ўзгариши мумкин).

Бугунги кунда вилоятдаги барча савдо комплекслари тўлиқ ёпилган. 28 та деҳқон бозори (шундан 16 таси кунлик) ишлаб турибди. Уларда 17 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилган. Бозорларда ҳар куни дезинфекция ва санитар-тозалов тадбирлари амалга оширилмоқда, тепловизорлар билан тўлиқ таъминлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Бугунги кунда шаҳар ва туманлар ҳокимлари – фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарори билан ҳудудга кириб чиқиш бўйича чеклов, карантин тартиби ўрнатилмоқда. Хусусан, Нурафшон, Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод, Оҳангарон шаҳарлари, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Чиноз, Пискент туманларида карантин шароитига ўтилди, ҳудудга кириш-чиқиш махсус рухсатнома билан амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда 54 та карантин блокпости ташкил этилган (пойтахтга кириш-чиқиш блокпости билан бирга). Шунингдек, 200 та ички йўл беркитилган.

Юзага келган шароит тақозосига кўра, деҳқон бозорларига олис жойларда, тоғли қишлоқларда (Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент) арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари вақтинчалик савдо маркази ташкил этилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар томонидан ижро механизми ва ҳужжат алмашувини тўлиқ электрон тизимга ўтказиш бўйича бирламчи чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/tvkad
March 28, 2020
Forwarded from Zamin.uz
March 28, 2020
March 28, 2020
March 28, 2020
#Адлия_хабари

Махсус рухсатномани қаердан олса бўлади?

Махсус рухсатнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), шу билан бирга Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади.

Аввалдан рўйхатдан ўтмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

Давлат хизматлари марказлари телефон рақамлари 29 март соат 08:00 да эълон қилинади.

Биринчи навбатда озиқ овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

❗️ Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
March 29, 2020
March 29, 2020
March 29, 2020
March 29, 2020
March 29, 2020
March 29, 2020
March 29, 2020
March 29, 2020
March 29, 2020
March 29, 2020
March 30, 2020
March 30, 2020
March 30, 2020
Forwarded from Zarnews.uz
March 30, 2020
March 30, 2020
Марказий банкнинг коронавирус пандемияси оқибатида тижорат банклари томонидан кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш тартиби тўғрисидаги ахбороти

🔹Коронавирус пандемиясининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида уларнинг кредит тўловлари муддатларини узайтириш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича кредит ташкилотларига кўрсатмалар берилди.

🔹Бунда кредит ташкилотларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит тўловлари муддатларини узайтиришда фақат мурожаатномани тақдим этиш билан чекланиб, мурожаатномада:

🔹кредит тўловларини узайтириш юзасидан асослантирилган изоҳ;

🔹карантин даври якунлангандан сўнг кредит ташкилоти томонидан белгиланган муддат ичида кредит шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш юзасидан қарздорнинг мажбурияти қайд этилиши лозим.

🔹Ўз навбатида, карантин даври тугагандан сўнг белгиланган муддат ичида қўшимча ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилмаган тақдирда кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар кредит ташкилоти томонидан бекор қилиниши ва дастлабки шартнома шартлари кучга киришини маълум қиламиз.

🔹Бугунги кунда тижорат банклари томонидан мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизимлари яратилмоқда. Ушбу масофавий хизматлар тўғрисида банкларнинг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали қўшимча маълум қилинади.

Марказий банк

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/tvkad
March 30, 2020