TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.7K subscribers
8.46K photos
917 videos
10 files
6.82K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#тайинлов

⚡️Тошкент вилоятидан Сирдарёга раҳбар тайинланди

Минасипов Бурхан Бахтиярович
- Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бурхан Бахтиярович - 1987 йилда Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 2013 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бурхан Бахтияровичга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул

⚡️Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

📍Бугун Тошкент вилояти Бўка туманининг «Бўстон» маҳалласида Бекобод, Пискент, Бўка туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

🔸Оммавий сайёр қабулда барча давлат ташкилотлари қаторида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари масъуллари иштироки таъминланиб, фуқароларнинг кадастр соҳасига оид муаммолари тингланди ва ижобий ечим топишида амалий ёрдам берилди.

Эслатиб ўтамиз ❗️
Навбатдаги оммавий сайёр қабул Қуйи Чирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон тумани фуқаро ва тадбиркорлари учун ўтказилади.

📍Манзил: Оққўрғон тумани, «Ишга марҳамат» мономаркази биноси
Бошланиш вақти: соат 10:00

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #коррупцияга_қарши_кураш

⚡️Тошкент вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши йиғилишида кадастр тизими масъулларининг эшитуви бўлиб ўтди

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#семинар #географик_жой_номлари

⚡️Вилоят худудида номсиз кўча қолмайди

Ўрта Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги мутасаддилари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида "Географик объектлар номларини тўғри шакллантириш ва уларни давлат реестрига киритиш юзасидан" амалий семинар бўлиб ўтди.

🔹Семинарда вилоятда мавжуд 318 та ном берилмаган кўчаларга ном бериш, 1097 та такрорланувчи кўча номларини ўзгартириш ва хонадонларни рақамлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан сўз борди.

🔹Бунда Кадастр агентлиги ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари иштирокида хатлов ўтказиб, кўчаларга ном бериш ва хонадонларни рақамлаштириш орқали уларни давлат реестрига киритилишини таъминлайди.

🔹Бу ўз навбатида аҳолининг доимий рўйхатдан ўтиш (прописка), тез тиббий ёрдам чақируви ва бошқа шу каби муаммоларига ечим бўлиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

🏢Кўп квартирали уйдаги квартира учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

🏠Якка тартибдаги тураржой учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

❗️Ҳозирги кунда базавий хисоблаш миқдори 270 000 сўм бўлса демак 1 квадрат метр учун 3 105 сўм миқдорида тўғри келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Давлат хизматлари маркази орқали нечта кадастр хизматлари амалга оширилади ?
Anonymous Quiz
41%
8
29%
10
30%
12
#коррупцияга_қарши_кураш

▪️Коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▫️Паркент туман кадастрида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс назорат хизмати томонидан "Коррупцияга қарши кураш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

▫️Йиғилишда ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.
Коррупцияга қарши курашиш мақсадида вилоятимизнинг ҳар бир туман шаҳар ҳудудий бўлимларда ҳам профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул

⚡️Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

📍Бугун Тошкент вилояти Оққўрғон туманида Қуйи чирчиқ, Чиноз туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

🔸Оммавий сайёр қабулда барча давлат ташкилотлари қаторида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси тошкент вилояти бошқармалари масъуллари иштироки таъминланиб, фуқароларнинг мурожаатларни тингланди.

✍️Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми кадастр ҳужжати ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш, фермер ҳамда деҳқон хўжаликларини юритиш учун ер майдони ажратиш, уй-жой қуришга рухсат бериш ва бошқа шу каби масалалардан иборат бўлди.

Эслатиб ўтамиз ❗️

Навбатдаги оммавий сайёр қабул Янгийўл шаҳрида Зангиота, Тошкент, Янгийўл тумани фуқаро ва тадбиркорлари учун ўтказилади.

📍Манзил: Янгийўл шаҳар "Маданият саройи" биноси

Бошланиш вақти: 21 май соат 10:00

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_кодекси

⚡️Ўз ерингиздаги ҳуқуқингизни биласизми ?

Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

▫️ ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ мустақил хўжалик юритиш;

▫️ ерларни суғориш ва уларнинг захини қочириш, агротехника ва бошқа мелиорация ишлари ўтказиш;

▫️ қишлоқ хўжалик экинларини, дов-дарахтларни суғориш ҳамда бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;

▫️ уй-жой бинолари, ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни барпо этиш, ер участкаларидан фойдаланиш мақсади ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уларни қайта қуриш ва бузиб ташлаш.

▫️ ер участкаси олиб қўйилган тақдирда унга етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш;

▫️ ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча фойдаланишга ва ички хўжалик ижарасига бериш;

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram