TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.4K photos
915 videos
10 files
6.76K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#MUNOSABAT_2020
Darakchi.uz сайтида "Ҳазораспда ҳужжатларни тайёрлаб бермоқчи бўлган кадастр ходими ушланди" мавзусидаги мақолага муносабат.
Хоразм вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, корхонанинг Хазорасп туман филиали ишлаб чиқариш бўлими турар жойларни инвентаризация килиш ва баҳолаш мутахассиси Матёкубов Боғбек Исмоилович хакида қуйидагиларни маълум қилади.
2015 йил йил 4 декабрдан хозирги кунгача Хоразм вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Хазорасп туман филиали ишлаб чиқариш бўлими турар жойларни инвентаризация килиш ва бахолаш мутахассиси лавозимида ишлаб келмокда.
Матёкубов Боғбек Исмоилович ўз хизмат вазифасига зид равишда Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ рад қилинган қурилишга, эгалик ҳуқуқи белгилаб беришда ёрдам қиламан деб фуқародан 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олишда қўлга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилган.