TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.8K subscribers
8.34K photos
913 videos
10 files
6.7K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалқ_билан_бирга #мурожаат #Ўрта_Чирчиқ

⚡️ҲЕЧ БИР МАҲАЛЛА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ !

Турмановлар хонадонининг кадастр паспорти шакллантирилиб, ўз эгаларига топширилди.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#айни_дам #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Ўрта_Чирчиқ

⚡️МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Айни дамда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #Ўрта_Чирчиқ

⚡️КАДАСТР ХАЛҚ ОРАСИДА

Вилоят кадастри масъуллари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда Ўрта Чирчиқ тумани, Бургалик МФЙ, Ҳамкор 2-берк кўчаси, 3-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Б.Пардаеванинг мурожаати тингланган эди. Бироқ, Бухадича ая ҳужжатларини олиб келмаганлиги сабабли масъуллар фуқаронинг уйига бориб, мурожаатни ўрганиб беришни ваъда беришган эди.

Вилоят масъуллари ва Ўрта Чирчиқ тумани кадастри раҳбарларидан иборат гуруҳ фуқаро уйига ташриф буюрди. Уй ҳужжатлари ўрганилиб, фуқарога мурожаатига тегишли тартибда ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Ўрта_Чирчиқ

⚡️ҚАХРАМОН АКА "ҚАХРАМОНЛИК" КЎРСАТДИ

🔎Ўрта Чирчиқ тумани, Ким Пен Хва худуди, Янги Турмуш МФЙ худудида фуқаро Туронов Қахрамонга қарашли, деҳқон хўжалиги юритиш учун, эътибор қилинг "деҳқон хўжалиги юритиш учун" ажратилган ер майдонида 60 кв.м ноқонуний равишда қурилиш қилганлиги аниқланган.

❗️Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан назоратга олиниб, тегишли тартибда огоҳлантирилди.

Ўзбошимча қурилган қурилмалар фуқаро томонидан ўз ихтиёрлари билан бузилди, ер ўз ҳолатига қайтарилиши таъминланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Ўрта_Чирчиқ

⚡️Тушунган инсонларнинг садағаси кетсанг арзийди

🔎Ўрта Чирчиқ тумани, Истиқбол массиви, Янгилик мфй худудида жойлашган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, давлат заҳирасида бўлган яйлов ер майдонининг 502 контурида 3 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан қурилиш қилинганлиги аниқланган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Ўрта Чирчиқ туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқароларга огоҳлантиришлар берилган.

Олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида ушбу ноқонуний қурилмалар фуқароларнинг ўз ихтиёрлари билан бартараф этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Ўрта_Чирчиқ

⚡️МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

🔹Сайёр қабулда 70 га яқин фуқаролар қатнашди ва улардан жами 36 та мурожаат келиб тушди.

🔹Келиб тушган мурожаатлар асосан кадастр ҳужжати ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш, фермер ҳамда дехқон хўжаликларини юритиш учун ер майдони ажратиш, уй-жой қуришга рухсат бериш ва бошқа шу каби масалалардан иборат бўлди.

🔹Қабул давомида ушбу муаммоли мурожаатларнинг ҳал этилиши ҳамда асосли ҳужжатларни ўрганиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

📌Сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Ўрта_Чирчиқ

⚡️МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Айни дамда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари бошчилигида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Ўрта_Чирчиқ

⚡️Аҳолининг кадастрга оид муаммолари ўрганилмоқда

📌
Сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Ўрта_Чирчиқ

⚡️Денгиз бўйига отхоналар ярашмайди, айниқса ноқонуний бўлса

🔎Ҳукумат қарори ижроси юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган мониторинг давомида Ўрта Чирчиқ тумани Туябўғиз ўрмон хўжалиги ҳудудидаги (Тошкент денгизи бўйи) қишлоқ хўжалиги харитасининг 9-контуридаги ўрмон хўжалиги билан банд бўлган ерлар фуқаро М. томонидан ўзбошимча эгалланиб, ноқонуний равишда қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Кадастр агентлиги Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан фуқарога тегишли тартибда огоҳлантириш хати берилиб, қурилманинг бартараф этилиши таъминланди

Маълумотларга кўра, фуқаро ушбу ерларда отхона барпо этмоқчи бўлган ва ушбу амалиётини ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз, ноқонуний амалга оширган.

❗️Эслатма, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади
.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ер_назорати #Ўрта_Чирчиқ

⚡️Жойларда амалга оширилаётган ер назорати тадбирлари

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram