TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.72K subscribers
8.44K photos
916 videos
10 files
6.8K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Давлат бошқаруви органлари космик суратлар билан таъминланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 23.11.2022 йилда қабул қилинган ПҚ–429-сон қарорига мувофиқ, космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек, космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади.

🗓 2023 йил 1 февралга қадар давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотлари “Электрон ҳукумат”нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали тақдим этиш бўйича ўзаро интеграция қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Қонун имзоланди

🔰 Президенти томонидан имзоланган (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади:

🔹ер участкаларига;
🔹биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;
🔹кўп йиллик дов-дарахтларга;
🔹мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларни қўллаш бекор қилиниши мумкин

Молия Вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасига асосан Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда.

Унга кўра, қуйидагилар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларни қўллашни бекор қилиниши мумкин:

🔸 бўш турган бинолар;

🔸 фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари;

🔸 яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар;

🔸 қурилиши тугалланмаган объектлар.

Шунингдек, ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда жисмоний шаxслар учун ер солиғининг оширилган ставкаси қўлланилиши тўxтатиб турилади.

📌 Муҳокама 2022 йил 8 декабргача давом этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #субсидия #биласизми

⚡️Субсидия олиш учун аризани Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади

2022 йил 1 декабрдан қуйидагилар белгиланди

🔹комиссия таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;

🔹аризаларни аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;

🔹мазкур ташкилотларнинг маълумотлари «Subsidiya.idm.uz» дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

🔸ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

🔸олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Аҳоли фойдаланаётган ерларни хусусийлаштириш тўловлари камайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2022 йилдаги 685-сон қарорига мувофиқ, эндиликда аҳоли ўзига тегишли бўлган давлат рўйхатидан ўтган ерларни хусусийлаштириш тўлови қуйидагича белгиланди:

🔹Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида ер солиғининг 10 баравари;

🔹бошқа ҳудудларда 5 баравари

❗️Ҳозирга қадар аҳоли ўзига тегишли бўлган давлат рўйхатидан ўтган ерларни хусусийлаштириш тўлови йиллик ер солиғининг 20 баравари миқдорида эди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишдаги давлат божи камайтирилди

Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2022 йилдаги ЎРҚ–808-сонли Қонунига кўра, эндиликда давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:

🔹кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида бўлса, БҲМнинг 1 баравари
❗️ (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача);

🔹кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида бўлса, БҲМнинг 50 фоизи
❗️(илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

▫️мулк ҳуқуқи;
▫️доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️мерос қилиб қолдириладиган
▫️умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
▫️ижара ҳуқуқи;
▫️иккиламчи ижара ҳуқуқи;
▫️хўжалик юритиш ҳуқуқи;
▫️оператив бошқариш ҳуқуқи;
▫️кўчмас мулкни ишончли бошқариш
▫️ҳуқуқи;
▫️бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
▫️рента;
▫️ипотека;
▫️сервитут;
▫️кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга нисбатан қонундан келиб чиқадиган ёки ваколатли давлат органлари томонидан қўйилган (белгиланган) чекловлар.

Ҳуқуқий асос: ЎРҚ–808, 06.12.2022 й.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️ Кадастр паспорти расмийлаштириш тўловини бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган тегишли ҳужжат лойиҳасига кўра, кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламенти ўзгаради ва унда қуйидагилар белгиланмоқда:

🔹кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилиши;

🔹Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка кадастр паспортини расмийлаштириш учун тўловлар жойлар мулкдорлари ёки тегишли кўп квартирали уй бошқариш органи томонидан икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

❗️Ушбу қарор 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдаги воситачилар кимлар ?

Ўзбекистон Республикасининг 28.11.2022 йилдаги ЎРҚ–803-сонли Қонунига кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдаги воситачилар қуйидагилардан иборат:

🔸давлат хизматлари марказлари;
🔸нотариал идоралар, нотариуслар;
🔸риэлторлик ташкилотлари;
🔸тижорат банклари;
🔸Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳам воситачилар сифатида белгиланиши мумкин.

📌Воситачилар жисмоний ва юридик шахсларга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан электрон ахборот алмашиш орқали кўрсатади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Вазирликларнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган (19.12.2022 й.) Низом вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, 3 ойдан ортиқ муддат давомида бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгилайди.

💻 Ижарага берувчи томонидан объектларни аниқлаш мақсадида доимий равишда хатлов ўтказилади ва аниқланган объект 1 иш куни ичида ахборот тизимига киритилади.

📄 3 иш куни ичида объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборилади.

📌 Унда объектдан 3 ой муддатда самарали фойдаланилиши ва бу ҳақда ижарага берувчига маълумот тақдим этилиши, талабга риоя қилинмаганда, объект белгиланган муддат ўтганидан сўнг ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши кўрсатилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad