TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#экспорт

📣Тошкент вилояти республикада биринчи бўлиб, белгиланган экспорт режасини муддатидан аввал бажарди!

🎤Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов иштирокида ўтказилган брифингда батафсил ахборот берилди.

💰Вилоятда жорий йилнинг январь-июль ҳолатига кўра, бажарилган экспорт ҳажми 298 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

🔸Шундан, саноат соҳасида 118 миллион АҚШ доллар миқдоридаги экспорт ҳажми амалда 219 миллион АҚШ доллар қийматида бажарилган бўлса, қишлоқ хўжалигида бу кўрсаткич 81 миллион АҚШ долларига бажарилганлигини кўрсатиб турибди.

⚡️Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,3 фоизга ортиқ ёки 53 миллион АҚШ долларига кўп деганидир.

🔎Вилоят экспортёр корхоналари томонидан жами 335 турдаги 742 хил сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинган.

🎥Батафсил юқоридаги интервьюда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Фарҳод Aширов иштирокида брифинг ташкил этилди.

🖇Бошқарма бошлиғининг маълум қилишича, бугунги кунда бошқарма ва қуйи тизим филиалларида 22 та бўш иш ўринлари мавжуд.

📞Мурожаат учун:
99 808 2277
95 199 1773

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#фармон #брифинг #6243

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Агентликнинг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида жорий йилнинг 1 сентябрь холатига республика бўйича жами 13 551 та ҳолатда 2 332,7 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.
Жумладан,
7 323 та (646,2 гектар) ҳолатда уй-жой қуриш,
3 655 та (246 гектар) ҳолатда нотурар жой қуриш,
1 820 та (663,7 гектар) ҳолатда томорқа сифатида фойдаланиш,
59 та (269,1 гектар) ҳолатда балиқ ҳовузларини қуриш,
121 та (13,9 гектар) ҳолатда тупроқ карьер қилиш ҳамда
573 та (493,7 гектар) ҳолатда бошқа мақсадларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
дейилади Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда

Бизни кузатишда давом этинг:https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг #Янгийўл_шаҳри

Давлат кадастрлар палатаси Янгийўл шаҳар филиали бошлиғи в.б Холходжаев Исроил Убайдулла ўғли иштрокида брифинг.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда мазкур географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда соҳага оид қонунчилик янгиликлари ҳақида маълумот берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #брифинг #Нурафшон

⚡️ Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Нурафшон шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот брифинги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #брифинг #Бекобод

⚡️Бекобод шаҳрида кўчмас мулк объектлари сони 20 фоизга ортган

2019-2022 йилларда Бекобод шаҳар ҳудудида жами 111 та яъни 10,55 гектар ер майдони тадбиркорлик учун аукцион савдосига чиқарилган.

Мазкур ер майдонларининг 75 фоизига турли фаолият учун мўлжалланган нотурар жой ҳамда кўп қаватли турар жой объектлари қурилган.

❗️Натижада мавжуд кўчмас мулк объектлари сони ҳам 20 фоизга ортган.

Ҳозирги кунда Давлат кадастрлари палатаси Бекобод шаҳар филиалида рўйҳатга олинган кўчмас мулк объектлари сони 26,886 тани ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #брифинг #Янгийўл

⚡️Янгийўл туманида 336 та бўш ер участкалари аниқланган

Жорий йил бошидан Янгийўл туман ҳудудларида жами 28,6 гектар майдонида 336 та бўш ер участкалари аниқланган.

Шундан 319 та ер участкалари ҳақидаги маълумотлар "YERELEKTRON" автоматлашган ахборот тизимига киритилиши таъминланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #брифинг #Тошкент

⚡️Тошкент тумани филиалига кадастр паспорти юзасидан 9 мингдан зиёд ариза келиб тушган

Жорий йил бошидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент тумани филиалига кадастр паспортини шакллантириш юзасидан жами 9 201 та электрон аризалар келиб тушган. Шундан

🔹5 875 та ариза ижобий ҳал этилган
🔹3 162 та ариза тегишли тартибда рад этилган
🔹345 та ариза тўлов даврида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram