TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #субсидия

⚡️Уй-жой учун субсидия олиш истаги бўлган фуқароларга қуйидагилар тавсия этилади:

🏠Олинаётган уй субсидияга сотиладиган бўлиши лозим;
(кадастри тайёр, янги қурилган уйлардан бўлиши шарт)

💳Уйнинг бошланғич бадалини тўлаш учун етарлича маблағнинг бўлиши;
(масалан уй нархи 300 млн сўм, унинг 15 фоизи 45 млн сўмни ташкил этади, ушбу сумманинг 32 млн сўми давлат томонидан тўланса, 13 млн сўми фуқаро томонидан тўланиши керак)

👨‍💼Уй нархининг қолган 85 фоизи 20 йилга кредит шаклида берилади ва ушбу кредитни ҳар ой тўлаш учун етарли ойлик маоши ёки кафилнинг бўлиши;

❗️Энг асосийси фуқаро ёки унинг турмуш ўртоғи номида уй-жойнинг бўлмаслиги.

☝️Юқоридаги шартларга мос келувчи фуқаролар жойлардаги ДХМлар ёки my.gov.uz портали орқали ариза топширишлари мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ҳуқуқ_вақти_ #кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантиришда нималар асос бўлади ?

Ўзбекистон Республикасининг 28.11.2022 йилдаги ЎРҚ–803-сонли Қонунига кўра, кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:

🔹ер участкаларининг берилганлиги (реализация қилинганлиги);

🔹бино-иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;

🔹белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;

🔹кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.

❗️Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам шакллантирилиши мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши #комплаэнс_назорат

⚡️Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

🔹Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида Комплаенс-назорат хизмати томонидан тизимнинг барча ходимлари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилиш давомида ҳудудларда геодезик ўлчов воситаларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат кучайтирилиши, шунингдек геодезик ўлчов воситаларидан мақсадсиз, шахсий мақсадларда фойдаланган мутахассисларга тегишли интизомий жазо чоралари кўриб борилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

🔹шунингдек тизимда фаолият юритаётган архивариус, кадастр муҳандислари ҳам ноқонуний хати ҳаракатларни содир этмасликлари ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилмаслиглари қолаверса ҳар бир содир этилган жиноят жазосиз қолмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга нисбатан мулк ҳуқуқи берилмайди

❗️ Ўзбошимчалик билан эгалланган ерга, унда қурилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди.

📃 Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш қилган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.

🚫 Ўзбошимчалик билан эгалланган ердаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#кадастр_семинар

⚡️КАДАСТР ВА НОТАРИУС

▪️Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ва Нотариал ташкилотлар иштирокида семинар-учрашув бўлиб ўтди.

▪️Семинар давомида нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни олдини олиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик борасида фикр алмашилди.

▪️Бундан ташқари, соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан қонунчилик ва соҳани такомиллаштириш бўйича мутахассислар таклифлари тингланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #брифинг #Тошкент

⚡️Тошкент тумани филиалига кадастр паспорти юзасидан 9 мингдан зиёд ариза келиб тушган

Жорий йил бошидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент тумани филиалига кадастр паспортини шакллантириш юзасидан жами 9 201 та электрон аризалар келиб тушган. Шундан

🔹5 875 та ариза ижобий ҳал этилган
🔹3 162 та ариза тегишли тартибда рад этилган
🔹345 та ариза тўлов даврида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА КАДАСТР ПАСПОРТИ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ ЁКИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

🔹ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

🔹кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

🔹кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;

🔹ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #халқ_билан_бирга #Ангрен

⚡️ Аҳолининг кадастрга оид муаммоларини ўрганиш юзасидан Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ангрен шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#ҳуқуқ_вақти #ер_назорати

⚡️Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик учун жавобгарлик мавжуд

Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик

🔹БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқий асос:
Мжтк 67-модда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ЎРҚ_803

⚡️Кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш такомиллаштирилмоқда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Вазирликларнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган (19.12.2022 й.) Низом вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, 3 ойдан ортиқ муддат давомида бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгилайди.

💻 Ижарага берувчи томонидан объектларни аниқлаш мақсадида доимий равишда хатлов ўтказилади ва аниқланган объект 1 иш куни ичида ахборот тизимига киритилади.

📄 3 иш куни ичида объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборилади.

📌 Унда объектдан 3 ой муддатда самарали фойдаланилиши ва бу ҳақда ижарага берувчига маълумот тақдим этилиши, талабга риоя қилинмаганда, объект белгиланган муддат ўтганидан сўнг ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши кўрсатилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #кадастр_хизмати #1060_сон

⚡️Қандай ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим?

🔹Ер ости ва ер устида жойлашган бино-иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи;

🔹Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқи.

❗️Юқорида келтирилган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#диққат_эълон

❗️❗️❗️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

КАДАСТР ХИЗМАТЛАРИГА АЛОҚАДОР ТЎЛОВЛАР ЮЗАСИДАН

🔹Кадастр хизматларига интеграция қилинган банкнинг хабар қилишича, кадастр хизматларига алоқадор МУНИС (банклараро универсал тармоқли ахборот тизими) дастури орқали амалга ошириладиган банк операциялари 2022 йилнинг 25 декабридан 2023 йилнинг 5 январига қадар ВАҚТИНЧА фаолият кўрсатмайди. Яъни нотариал тартибда расмийлаштирилган битимларга асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни Давлат рўйхатидан ўтказиш учун амалга ошириладиган тўловларни айнан нотариал идоралар орқали ёки PAYME электрон дастури орқали амалга оширишнинг имкони чекланади.

❗️Шу муносабат билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат аризалари ҳамда тўловларни ВАҚТИНЧАЛИК Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширишингиз мумкин бўлади.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз !

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ташриф

⚡️Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди

Давлатимиз раҳбари бугун, 26 декабрь куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ОАВ_биз_ҳақимизда #УзА

⚡️Давлат рўйхатидан ўтган кўчмас мулк объектлари сони ортмоқда

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йилда жами 82 300 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

👉 Батафсил УзА

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#эътироф

⚡️Йилнинг энг фаоллари сараланди. Улар орасида Кадастр агентлиги ҳам бор

Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида рўй берган янгиликлар, давлат дастури доирасида ўтказилган лойиҳалар тафсилотини кенг жамоатчиликка етказишда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати фаоллар сафидан жой олди.

Бошқарма Ахборот хизмати фаолияти муносиб баҳоланиб, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

❗️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram