TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.79K subscribers
8.35K photos
913 videos
10 files
6.7K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️БУГУНГИ КУН РАҚАМЛАРИ

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўм.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#Конституцияга_30_йил

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати:

▫️ давлатларнинг суверен тенглиги;
▫️ куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик;
▫️ чегараларнинг дахлсизлиги;
▫️ низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
▫️ бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
▫️ ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 17-модда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бўка туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Пискент туман бўлими
🔹 Қуйи Чирчиқ туман бўлими
🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати #ВМ_71

⚡️Ер участкалари аукцион савдоларига қандай мулк ҳуқуқи асосида чиқарилади ?

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлганда ер участкалари аукционга мулк ҳуқуқи билан чиқарилади.

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкалари аукционга фақат ижара ҳуқуқи билан чиқарилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси нечта моддадан иборат?
Anonymous Quiz
27%
А) 126 модда.
5%
Б) 127 модда.
64%
С) 128 модда.
4%
Д) 130 модда.
#коррупцияга_қарши_кураш #Қуйичирчиқ

⚡️Мақсад: коррупциядан ҳоли ҳаёт

▪️Бугун Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари Комплаенс-назорат хизмати томонидан Қуйичирчиқ туман филиалида Коррупцияга чек қўйиш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилди.

▪️Ҳар бир ходим билан индивидуал тарзда ўтказилган суҳбатда ходимларнинг тартиб интизоми, ижро интизоми, ишга ўз вақтида келиб кетиши, Коррупцияга мойиллиги бор ёки йўқлиги ўрганилиб "хавотир гуруҳи" шакллантирилди.

▪️Cуҳбат давомида ходимларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида коррупцияга қарши кураш борасида жорий қилинган янги механизмлар, коррупцион ҳолатларга сабаб бўлувчи омиллар тўғрисида тушунчалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат #танлов

⚡️⚡️ДИҚҚАТ ТАНЛОВ !

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман бўлимлари орасида "Йилнинг намунали туман бўлими" совринли танловини эълон қилади.

Ғолиблар йил якунида ер назорати йўналишида амалга оширган ишлари ва натижалари таҳлил қилиниши орқали аниқланади.

Танлов учун қуйилган совринлар:

🥇1 - ўринга - телевизор Lcd 43";
🥈2 - ўринга - телевизор Lcd 32";
🥉3 - ўринга - микротўлқинли печ

Барчага омад тилаймиз !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Конституцияга_30_йил

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

🚫 Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

☑️ Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 24-, 25-, 26-моддалар

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#снос #биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Уйим бузиладими ?

Олди-сотди жараёнида кўчмас мулк объектининг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

💻Бунинг учун сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

❗️Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади.

🔹Хизмат нархи БҲМнинг 0,045 фоизи миқдорида;
🔹Хизмат кўрсатиш муддати - 3 иш куни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефони #коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга бефарқ бўлманг !

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари Сизларни коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали хабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Конституцияга_30_йил

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 31-модда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституцияга_30_йил

Сиз Конституциянинг қандай моддаларини биласиз? Ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни-чи ?

📌 Ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг шаҳсий ҳуқуқ ва эркинлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қатъий равишда белгилаб қўйилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

🔰Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага, 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

❗️Демак, бугун, 7 декабрь куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳақлидирлар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эътироф

⚡️Самарали меҳнат эътирофга лойиқ !

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 ноябрдаги Фармонига биноан “Ўзбекистон Конституциянинг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилган эди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан вилоятнинг иқтисодий, сиёсий ҳамда ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшаётган соҳа ходимларининг меҳнати эътирофга муносиб кўрилиб, мазкур эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Тақдирланганлар:
Жасур Аҳроров - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи

Светлана Жуманиязова - Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мутахассиси

Ражаббай Куриязов - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#Конституцияга_30_йил

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

🗓 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар.

🩺 Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 36-, 37-, 38-, 40-моддалар

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Пискент туман бўлими
🔹 Қуйи Чирчиқ туман бўлими
🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram