TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.79K subscribers
8.36K photos
913 videos
10 files
6.71K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#ер_назорати

⚡️Ўзбошимча эгалланган ерда қурилган биноларга мулк ҳуқуқи берилмайди

🔹Ер кодексининг 91-моддасига асосан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

❗️Яъни ер ҳоким қарорига кўра ёки аукцион орқали ёки бошқа ерга бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи хужжат билан олинмаган бўлса, бу жой ўзбошимчалик билан эгалланган ҳисобланади.

🔹Фуқаролик кодексининг 212-моддасига асосан Қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.

Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларни қўллаш бекор қилиниши мумкин

Молия Вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасига асосан Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда.

Унга кўра, қуйидагилар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларни қўллашни бекор қилиниши мумкин:

🔸 бўш турган бинолар;

🔸 фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари;

🔸 яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар;

🔸 қурилиши тугалланмаган объектлар.

Шунингдек, ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда жисмоний шаxслар учун ер солиғининг оширилган ставкаси қўлланилиши тўxтатиб турилади.

📌 Муҳокама 2022 йил 8 декабргача давом этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Инсонларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари Конституциянинг қайси бўлимида белгиланган?
Anonymous Quiz
59%
A) биринчи бўлим
27%
Б) иккинчи бўлим
9%
С) учинчи бўлим
5%
Д) тўртинчи бўлим
#коррупцияга_қарши #комплаэнс_назорат

⚡️Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғоноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир.

🔹Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс - назорат хизмати томонидан Оҳангарон шаҳар филиалида коррупцияга қарши профилактик суҳбат ўтказилди.

🔹Профилактик суҳбат давомида ҳар бир ходимнинг оилавий шарт-шароитлари, муаммолари ўрганилди ва коррупцияни келтириб чиқарадиган омилларга қарши курашиш мақсадида ходимларнинг коррупцияга мойиллиги бор ёки йўқлиги ўрганилиб "хавотир гуруҳлари" шакллантирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#муҳим

⚡️Ерларни аукционга чиқариш ва сотиш жараёнлари соддалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

🔹Ерларни аукционга чиқариш ҳудудий қурилиш бўлимлари ва кадастр органлари биргаликда амалга ошириши таклиф этилмоқда.

🔹Бундан ташқари, ерларни аукционга чиқариш босқичлари кўплиги яъни бу 13 та босқичдан иборат бўлиб, ижара ҳуқуқи билан ер олишда 48 иш куни, мулк ҳуқуқида 74 иш кунигача вақт кетмоқда. Шу боис ерни аукционга чиқариш босқичларини 8 тага тушириб, муддатларини тегишлича 16 ва 22 иш кунигача қисқартириш мумкинлиги айтилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#Конституцияга_30_йил

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.

Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 78-моддалар

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #субсидия #биласизми

⚡️Субсидия олиш учун аризани Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади

2022 йил 1 декабрдан қуйидагилар белгиланди

🔹комиссия таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;

🔹аризаларни аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;

🔹мазкур ташкилотларнинг маълумотлари «Subsidiya.idm.uz» дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

🔸ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

🔸олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
"Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди." Ушбу жумла Конституциянинг қайси моддасида келтирилган?
Anonymous Quiz
38%
A) 43-модда.
34%
Б) 34-модда.
19%
С) 54-модда.
9%
Д) 44-модда.
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ

Кадастр паспортини тайёрлаш кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔹кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;

🔹якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача
.

❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Конституцияга_30_йил

Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

❗️Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

📌 Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1516-моддалар

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

⚡️ Мутахассис жавоби

▪️Бўш ер участкасини аукционга чиқариш тартиби қандай ?

▪️Талабгор аукцион орқали бўш ер участкасини сотиб олгандан сўнг қандай жараён амалга оширилади ?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган tartibda... Конституциянинг 37-моддасини давом эттиринг.
Anonymous Quiz
39%
А) ишлашга ҳақлидир
22%
Б) ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга
30%
С) ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга
9%
Д) тўғри жавоб йўқ
#биласизми #кадастр_хизмати

📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 1 баравари миқдори (300,000)

🔹Жисмоний шахсларнинг нотураржой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 3 баравари миқдори (900,000)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши #комплаэнс_назорат

⚡️Коррупция – келажакка таҳдид

🔹Мамлакатимизда коррупциявий жиноятларни олдини олиш, унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

▪️Шундай чора-тадбирлардан бири бугун Бекобод шаҳар филиалида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс назорат хизмати томонидан бўлиб ўтди.

▪️Тадбир давомида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Кадастр паспортларини тайерлаш жараёнида моддий манффатдорлик эвазига ноконуний расмийлаштириш, кадастр паспортларини тайёрлаш муддатларини сабабсиз кечиктираётган ходимларга интизомий жазо чоралар кўрилди.

▪️Коррупцияга қарши курашиш мақсадида вилоятимизнинг ҳар бир туман шаҳар ҳудудий бўлимларда ҳам профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram