TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.8K subscribers
8.35K photos
913 videos
10 files
6.7K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #ижро

⚡️Чиноздаги ер майдонлар давлат заҳирасига қайтарилади

Тошкент вилояти ҳокимлигининг тегишли қарорига мувофиқ Чиноз тумани ҳудудидаги ер майдонлари ердан фойдаланувчиларнинг ўз аризаларига асосан давлат захира ерлари таркибига ўтказилади.

🔹Кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш ва ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

🔹Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси фермер хўжаликлари билан тузилган ижара шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкил этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ижро #ВМ_71 #аукцион #биласизми

⚡️Тошкент вилоятида жами 43,3 млрд сўмлик ер участкалари сотилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 йилдаги ВМ-71-сон қарорига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Ерларни аукционга чиқариш секторининг маълум қилишича, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига кўра,

💻Тошкент вилояти ҳудуди бўйича жами 206,2 гектар ер майдони аукцион савдосига чиқарилган

жами 43,3 млрд сўмлик ер участкалари сотилган.

Ҳозирда ҳудудий бўлинмалар томонидан жойларда мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган ерларни аниқлаш, уларни аукцион савдоларига чиқариш юзасидан таклифлар бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram