TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#Янги_Конституция

⚡️ ⚡️Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси жорий йилнинг 15 июлига қадар давом этади

Маълум бўлишича, Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан Қорақалпоғистон аҳолисидан келиб тушаётган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан Президент Ш. Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирган таклифлари инобатга олинди.

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Янги_Конституция

Конституциянинг 55-моддасига қуйидаги нормаларни қўшиш таклиф этилмоқда:

Ер қонунда назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк ҳам бўлиши мумкин.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди давлатга тегишли бўлиб, тадбиркорлик субъектларига ижара шартномалари асосида ажратилади.

Амалдаги 55-модда қуйидагича:

Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Янги_Конституция

⚡️Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди

🔹Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 1 августгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🔹Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Конституциянинг 60 дан ортиқ моддасини қамраб олади. Унда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш каби кўплаб нормалар белгиланмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Янги_Конституция

⚡️Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди

Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad