TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.32K photos
910 videos
10 files
6.68K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#Семинар_2020

Айни дамда Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги Ўздаверлойиҳа институтида семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар "Коррупцияга қарши курашиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш" ISO 37001 стандарти бўйича ташкил этилган.

ISO 37001, Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш ва аниқлаш бўйича бир қатор тадбирларни ўз ичига олади.

Ушбу чоралар коррупцияга қарши сиёсатни ишлаб чиқиш, коррупцияга қарши фаолият учун масъул шахсни тайинлаш, лойиҳалар ва бизнес шерикларини ўқитиш, хавфларни баҳолаш ва ҳуқуқий баҳолаш, молиявий ва тижорат назорати ва ҳисобот тартибларини ўз ичига олади.

Маълумот учун Республика бўйича ISO 37001 сертификати фақат Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архивида мавжуд.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар_2020

Коррупцияни олдини олиш ва чек қўйиш, янги поғонага қадам қўйиш дегани

"Коррупцияга қарши курашиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш" ISO 37001 стандарти бўйича ташкил этилган семинар тренинг ҳақида видео лавҳа.
#семинар_тренинглар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида филиал томонидан барча шаҳар ва туман сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг “Рейтинг кўрсаткичлари” ишлаб чиқилди.

🤝2020 йил 12 декабрь куни вилоят прокуратураси биносида вилоят ва шаҳар, туманларнинг 2-сектор раҳбарлари, котиблари ҳамда тегишли бошқарма, ташкилотлар масъуллари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда 2020 йилнинг 10 ойлик рейтинг натижалари билан таништирилди.

Семинар якунида 2-сектор раҳбарларидан ушбу рейтинг тизимини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар олинди.

📍Бу каби семинарларни қолган сектор раҳбарлари ва котиблари иштирокида ўтказиш графиги ишлаб чиқилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#аукцион #семинар

ЯНГИЛАНГАН “YERELEKTRON” ААТ

💻Ўзбекистон Респубдикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 й. 543-сон “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб-чиқиш ва келишиш тартиб таомилларини амалга ошириш учун қайта ишлаб чиқилган.

🏢Мазкур тизимдаги янгиликлар ҳақида кенгроқ тушунчалар бериш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар мутахассислари учун Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида ўқув семинари ташкил этилди.

📝Семинар ташкилотчилари томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун келишишда тизимдаги янгиликлар билан қаторда мутахассислар томонидан берилган саволларига ҳам атрофлича жавоблар берилди.

📌Бу каби ўқув семинарлар республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#ер_назорати #семинар

⚡️Ер ва кадастр назорати. Ҳодим малакаси муҳим омил

▪️Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида Ер ва кадастр назорати бўлими мутахассислари томонидан йўналиш ҳодимларига ўқув-семинари ташкил этилди.

▪️Семинар давомида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги хукумат қарорига асосан тегишли моддаларга изоҳ берилиб, уларни амалда қўллаш ҳолатлари юзасидан атрофлича тушунтирилди.

▪️Бундан ташқари, туман бўлимлари ҳодимларининг иш жараёнида юзага келаётган муаммоли вазиятлари юзасидан қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.

📌Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бошқарма томонидан шу кунга қадар 1,409 та ҳолатда 263,3 гектар ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #семинар

⚡️Ер ажратиш ва кадастр ҳужжатларини юритиш масалаларини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади

🔹Давлатимиз раҳбари 2021 йил 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш масалаларига бағишланган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд вакили ҳамда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари иштирокида семинар-учрашуви бўлиб ўтди.

🔹Президент томонидан давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича белгилаб берилган вазифалар асосида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, қонуний ечимини топиш юзасидан фикрлар тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#семинар #ПҚ_138 #ер_назорати #Паркент

⚡️Ер назоратида ҳоким ёрдамчиларининг ўрни !

📌Президент қарори (ПҚ–138-сон, 21.02.2022 й.)га мувофиқ, ердан фойдаланишда жамоатчилик назорати кучайтирилиб, шў ўринда ҳоким ёрдамчиларга ваколатлар белгиланган эди.

Мазкур қарор мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш тартиби юзасидан Кадастр агентлигининг Паркент тумани мутасаддилари томонидан ҳоким ёрдамчиларига семинар ташкил этилди.

Семинарда махаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига ўз ҳудудида бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қурилишини қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#семинар #географик_жой_номлари

⚡️Вилоят худудида номсиз кўча қолмайди

Ўрта Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги мутасаддилари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида "Географик объектлар номларини тўғри шакллантириш ва уларни давлат реестрига киритиш юзасидан" амалий семинар бўлиб ўтди.

🔹Семинарда вилоятда мавжуд 318 та ном берилмаган кўчаларга ном бериш, 1097 та такрорланувчи кўча номларини ўзгартириш ва хонадонларни рақамлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан сўз борди.

🔹Бунда Кадастр агентлиги ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари иштирокида хатлов ўтказиб, кўчаларга ном бериш ва хонадонларни рақамлаштириш орқали уларни давлат реестрига киритилишини таъминлайди.

🔹Бу ўз навбатида аҳолининг доимий рўйхатдан ўтиш (прописка), тез тиббий ёрдам чақируви ва бошқа шу каби муаммоларига ечим бўлиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#семинар_тренинг

⚡️Иш самарадорлиги ходимнинг малакасига боғлиқ

🔹Бугун Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти бошқармасида Топографик ва картографик хариталарини тайёрлаш сектори ходимларига семинар - тренинг ташкил этилди

🔹Семинар давомида соҳада бўлаётган ўзгаришлар топографик хариталарни тайёрлаш учун хизмат қиладиган янги техникалар атрофлича тушунтирилди қолаверса узоқ йиллардан бери шу соҳада фаолият юритиб келаётган малакали мутахассислардан тажриба алмашинилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #семинар

⚡️Ер қонун бузилишлари бўйича ишчи гуруҳ Қибрай туманида ўз фаолиятини бошлади

🔸Бугун Қибрай туманида Прокуратура, Ички ишлар ҳамда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари ҳамкорлигида "ер қонун бузилиш ҳолатлари"га бағишланган семинар учрашуви бўлиб ўтди.

▫️Семинарда ер қонун бузилиш ҳолатлари ҳамда фуқаролар томонидан ўзбошимча эгалланган ерларга таъсир чорларини кучайтириш юзасидан керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

▫️Семинар давомида фуқаролар ҳамда тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида туман ҳокимликларига қайтарилган захира ер майдонларини электрон онлайн аукционга чиқариш ишларини жадаллаштириш топшириғи берилди

▫️Бундан ташқари, туман бўлимлари ҳодимларининг иш жараёнида юзага келаётган муаммоли вазиятлари юзасидан қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram