TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.82K subscribers
8.34K photos
913 videos
10 files
6.7K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#LIVE

⚡️Айни дамда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида УСАИДнинг “Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси” доирасида ер ислоҳотлари бўйича консультант – Чинара Арапова билан ер маъмуриятчилиги борасида олиб борилаётган сўнгги ислоҳотлар юзасидан жараён билан танишув учрашуви бўлиб ўтмоқда.

🔹Учрашувдан кўзланган мақсад – қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ажратиш, рўйхатга олиш тартиби ҳамда Агентлик томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича тажриба алмашиш ҳисобланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР КАДАСТР ПАСПОРТИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ УЧУН АСОС БЎЛАДИ ?

🔸сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

🔸кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

🔸ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

🔸ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

👉қандай ҳолларда кадастр паспорти расмийлаштирилиши ёки қайта расмийлаштирилиши ҳақида билиш учун.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

🔹давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори;

🔹мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома;

🔹аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги давлат ордери.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2018 йилдаги 1060-сон

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр

⚡️Кўчмас мулк объектини ҳисобга олишда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:

▪️ер участкасининг жойлашган манзили;
▪️манзил белгиланиши (мавжуд, янги берилган, ўзгартирилган);
▪️манзил бериш ёки ўзгартиришни асословчи ҳужжат;
▪️ер участкасининг тоифаси;
▪️ер участкасининг номи;
▪️ер участкасининг кадастр рақами;
▪️иқтисодий зонаси;
▪️ер участкасидан фойдаланиш мақсади;
▪️ер участкасининг умумий майдони (га);
▪️ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;
▪️ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича ер участкасининг майдони (га);
▪️ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони;
▪️муҳофаза зоналари;
▪️муҳофаза зоналарининг майдони (га);
▪️чекловлар ва сервитутлар;
▪️кўп йиллик дарахтлар билан эгалланган ер майдони;
▪️ер участкасини баҳолаш тўғрисида маълумотлар;

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Ер участкаларининг умумий майдонини ҳисобга олиш асосан геодезия усуллари билан, юқори аниқликни талаб этмайдиган ҳолларда эса картометрик усуллар билан бажарилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефон #биласизми

⚡️Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000;

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14;

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - 1097;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05;


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #маданий_мерос

🕌 Қизил мозор мақбараси

▫️Қизил мозор мақбараси Бекобод туманида жойлашган бўлиб XVI-XVII асрларга оид тарихий ёдгорлик ҳисобланади, мақбара меъморий ечимига кўра, пештоқли-қуббали мақбара-хонақо шаклида бунёд этилган.

▫️Унда тўрт бурчак шаклидаги бино бўлиб, унинг катталиги 13,1х11,3 метр, баландлиги гумбази билан бирга 10,5 метрга тенг. Чотқол-Қурама археологик гуруҳи томонидан 1963 йил ўрганилган.

▫️Халқона қарашларга кўра, ёдгорлик Заҳириддин Муҳаммад Бобур фармони билан бунёд этилган. Ёдгорлик китоба, арк, кошинларининг тузилиши, гумбаз ҳамда нимганж аралаш қурилган деворлар ёдгорликнинг Бобур замонасига тегишли эканлигидан далолат беради.

▫️Мақбара лой қоришма асосида пишиқ ғиштдан барпо этилган. Пештоқнинг равоқи ва бир қатламли сферогоник шаклдаги гумбази ганч қоришма билан қурилган. Бино тарзида ғишт асл ҳолида қолдирилган.

▫️Мақбарада 1963 йил таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ўқув_соати

⚡️Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати бошланди

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

📌Мазкур ўқув соатида вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъул вакиллари билан бир қаторда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалари ҳодимлари ҳам қатнашмоқдалар.

☝️Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://www.youtube.com/watch?v=k7ROsyU6o-k орқали томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр

⚡️Кўчмас мулк объектини ҳисобдан ўтказиш натижасига кўра ахборот тизимида бино ва иншоотларнинг қуйидаги кадастр маълумотлари акс эттирилади:

▪️бинолар сони;
▪️иншоотлар сони;
▪️асосий хоналар сони;
▪️бинолар умумий майдони;
▪️фойдали (яшаш) майдони;
▪️бинонинг қурилиш ости майдони;
▪️иншоотлар майдони;
▪️бино ва иншоотларнинг капиталлиги;
▪️функцияси;
▪️конструктив тури (пойдевор, девор, чердак тўсинлар, ораёпма, том қопламаси, пол);
▪️зилзилабардошлиги;
▪️муҳандислик жиҳозланганлиги (сув, оқова, электр, газ, иссиқлик);
▪️бинонинг қаватлилиги;
▪️объект жойлашган қавати;
▪️бинонинг баландлиги, м;
майдон, kv.m. (қурилиш ости, умумий, ишлаб чиқариш, фойдали, яшаш);
▪️қурилган йили;
▪️ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотлар;
▪️кадастр қиймати;
▪️битим (шартнома) қиймати;
▪️махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар.

‼️Бино ва иншоотларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

⚡️27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситаларт ходимлари куни


Тошкент вилояти кадастр бошқармаси
барча оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари муносабати билан самимий қутлайди.

Жамиятимиздаги муҳим ислоҳотлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга тезкор, холис етказаётган, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига дадил кириб бораётган сиз фидойи ҳамюртларимизга мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган беқиёс ҳиссангиз учун миннатдорлик билдирамиз.

Ҳамиша нигоҳингиз теран, қаламингиз ўткир бўлсин. Сизларга аввало мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда янги-янги зафарлар тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #Кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортининг шакллари ҳақида биласизми

Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

▪️кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

▪️ер участкасининг кадастр паспорти;

▪️қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ

Кадастр паспортини тайёрлаш кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

🔹умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
🔹умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
🔹умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
🔹умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
🔹умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
🔹умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
🔹ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистана "О мерах по поддержке средств массовой информации и развитию сферы журналистики"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#тайинлов

Юлдашев Шерзод Абдухакимович - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шерзод Абдухакимович - 1989 йил Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. 2010 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Шерзод Абдухакимовичга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тайинлов

Каримов Сагдулла Акбаралиевич - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Сагдулла Акбаралиевич - 1981 йил Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 2003 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Оҳангарон тумани филиали ер кадастри мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Сагдулла Акбаралиевичга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️Ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий фойдаланиш ва ижарага бериш ер ажратиш тариқасида амалга оширилади.

Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) қуйидаги тартибда амалга оширилади:

🔹мулк қилиб бериш (реализация қилиш) — қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион воситасида;

🔹доимий фойдаланишга бериш — давлат органларига, муассасаларига ва корхоналарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;

🔹ижарага бериш — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек очиқ электрон танлов ва электрон онлайн-аукцион воситасида.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тайинлов

Юсупов Шухрат Комилжонович - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шухрат Комилжонович - 1987 йил Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида туғилган. 2010 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.

Шухрат Комилжоновичга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram