TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.82K subscribers
8.34K photos
913 videos
10 files
6.7K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#семинар_тренинг

⚡️Иш самарадорлиги ходимнинг малакасига боғлиқ

🔹Бугун Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти бошқармасида Топографик ва картографик хариталарини тайёрлаш сектори ходимларига семинар - тренинг ташкил этилди

🔹Семинар давомида соҳада бўлаётган ўзгаришлар топографик хариталарни тайёрлаш учун хизмат қиладиган янги техникалар атрофлича тушунтирилди қолаверса узоқ йиллардан бери шу соҳада фаолият юритиб келаётган малакали мутахассислардан тажриба алмашинилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 1 баравари миқдори (300,000)

🔹Жисмоний шахсларнинг нотураржой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 3 баравари миқдори (900,000)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонун

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 16.08.2021 йилда имзоланган ЎРҚ-708-сонли Қонунга кўра,

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари,
мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#коррупцияга_қарши_кураш #йиғилиш

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ

▪️Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс назорат хизмати томонидан Нурафшон шаҳар кадастрида коррупцияга қарши курашиш ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

▪️ Йиғилишда ходимларнинг ижро, тартиб интизомлари қаттиқ танқид остига олинди ва хар бир ходим билан алоҳида суҳбат олиб борилди ва хато камчиликлари тушунтирилди.

▪️Йиғилиш давомида соҳада бўлаётган ўзгаришлар янги қонун ва қарорлар атрофлича тушунтирилди қолаверса коррупцияга хар қандай ҳолатда ҳам асло қўл урмаслиглари кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонун

⚡️Хусусийлаштирилган ер участкалари мулкдорларининг ҳуқуқлари ҳақида биласизми ?

🔹 Хусусийлаштирилган ер участкаларининг мулкдорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хусусийлаштирилган ер участкасига юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда, ўз хоҳишига кўра ва ўз манфаатларини кўзлаб эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шу жумладан ундан гаров предмети сифатида фойдаланиш, юридик шахснинг устав капиталига (устав фондига) ҳисса сифатида киритиш, ижарага бериш;

хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;

хусусийлаштирилган ер участкасида мустақил равишда хўжалик юритиш;

уй-жой, ишлаб чиқариш, маданий-маиший иморатлар ва иншоотларни ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни қуриш, уларни қайта қуриш ва бузишни амалга ошириш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

🏢Кўп квартирали уйдаги квартира учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

🏠Якка тартибдаги тураржой учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

❗️Ҳозирги кунда базавий хисоблаш миқдори 300 000 сўм бўлса демак 1 квадрат метр учун 3 450 сўм миқдорида тўғри келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #семинар

⚡️Ер қонун бузилишлари бўйича ишчи гуруҳ Қибрай туманида ўз фаолиятини бошлади

🔸Бугун Қибрай туманида Прокуратура, Ички ишлар ҳамда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари ҳамкорлигида "ер қонун бузилиш ҳолатлари"га бағишланган семинар учрашуви бўлиб ўтди.

▫️Семинарда ер қонун бузилиш ҳолатлари ҳамда фуқаролар томонидан ўзбошимча эгалланган ерларга таъсир чорларини кучайтириш юзасидан керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

▫️Семинар давомида фуқаролар ҳамда тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида туман ҳокимликларига қайтарилган захира ер майдонларини электрон онлайн аукционга чиқариш ишларини жадаллаштириш топшириғи берилди

▫️Бундан ташқари, туман бўлимлари ҳодимларининг иш жараёнида юзага келаётган муаммоли вазиятлари юзасидан қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда янгидан барпо этилган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида яратилган шароитлар билан танишади.

Шунингдек, давлат раҳбари онкогематологик ёрдам соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар, оналик ва болалик муҳофазасини янада такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ходимлари билан ўтказилган мулоқотда берилган топшириқлар ижросининг бориши юзасидан йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с условиями, созданными в новом Центре детской гематологии, онкологии и клинической иммунологии в столице.

Глава государства также проведет совещание по осуществляемой работе и достигнутых результатах в области онкогематологической помощи, дальнейшему совершенствованию охраны материнства и детства, а также ходу выполнения задач, определенных во время диалога с медицинскими работниками.

Facebook|Instagram|Twitter
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

🔹давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори;

🔹мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома;

🔹аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги давлат ордери.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2018 йилдаги 1060-сон

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга умумий улушли мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар мулкдорлар номига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган улушларда рўйхатдан ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр

⚡️Давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари

🔹Қуйидагилар давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари ҳисобланади:

▪️ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларга бўлган мулк ёки ижара ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, сервитутларни ва ушбу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни ҳисобга олиш;

▪️ер миқдорини ҳисобга олиш;

▪️ер сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш);

▪️ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 15 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 18 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 15 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 41 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 28 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 29 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 72 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 20 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 20 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 27 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 33 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 22 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 80 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 18 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 51 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 15 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 43 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 15 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 6 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 26 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;

ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БЕПУЛ;

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 2,5 баравари (750 000 сўм);

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️ 21-iyun kuni soat 15:00 da O‘zbekiston Milliy matbuot markazida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.

Mavzu: "Yerlarni xatlovdan o'tkazish ishlarida qo'llanilayotgan zamonaviy texnikalar".

📌Ishtirok etadi: Kadastr agentligi mutasaddilari

📲 Matbuot anjumani translyatsiyasini UzReport TV telekanali va telekanalning YouTube va Facebookdagi sahifalari orqali JONLI tomosha qiling.

👉 Ushbu matbuot anjumaniga barcha ommaviy axborot vositalari xodimlarini, mustaqil jurnalist va blogerlarni taklif qilamiz.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt