TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.39K photos
914 videos
10 files
6.75K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #маданий_мерос

⚡️"Масжид Али” зиёратгоҳи

Тошкент вилояти маданий мерос объектларга бой худудлардан саналади. Биргина Паркент туманида 69 та маданий мерос объектлари мавжуд, шулардан бири "Масжид Али" зиёратгоҳидир.

Ушбу зиёратгоҳ Кумушкон қишлоғидаги "Чашма” маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган. Дастлаб 1982 йилда Кумушкон қишлоғи аҳолиси томонидан ҳашар йўли билан 1 та хонақоҳ ва 1 та айвон барпо этилган. 2010 йилда маҳаллий усталар томонидан қайтадан таъмирланган. Зиёратгоҳда 3 та хонақоҳ, 1 та айвон мавжуд. Зиёратгоҳда қадимий чинор чашма булоқлари бўлиб, унинг атрофида зиёратчилар учун барча қулайликлар яратилган.

📌Ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #маданий_мерос

🕌Заркент ота зиёратгоҳи

Заркент қишлогининг юқорисида – тоғ ён бағрида жойлашган. "Заркент бобо”, "Қуш қўнмас авлиё” номлари билан машҳур бўлган зиёратгоҳ. Ҳозирда зиёратгоҳ ҳудуди алоҳида ажратилган. 2002-2003 йилларда қайта таъмирланган. Заркент ота зиёратгоҳидаги табиий булоқ Заркент қишлогини ичимлик сув билан таъминлайди.

☝️Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бу жойдаги дарахт ва буталарга булбулдан бошқа қуш қўнмас экан.

📌Ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #маданий_мерос

🕌"АВЛИЁСОЙ-ИҚРИМА ОТА" ЗИЁРАТГОҲИ

Кўча номи: (Чимбойлиқ)

🔸“Авлиёсой Иқрима ота” зиёратгоҳи - 1935-1940 йилларда советлар даврида бошқа муқаддас қадамжолар каби бузиб ташланган. Истиқлол йилларида яъни 1995 йилда зиёратгоҳ қайтадан таъмирланиб қурилган. Авлиё Иқрима отанинг қачон туғилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд мавжуд эмас.

🔸Халқона карашларга кўра, Иқрима ота пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а. в.)нинг авлодларидан бўлган. Иқрима ота Чимбойлиқ қишлоғи аҳолисига ислом дини таълимотидан сабоқ берган. Шунингдек, у турли ҳил касалликларни қуръон ўқиб, дам солиб даъволаб, донг таратган.

📌Ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #маданий_мерос

ХЎЖАКЕНТ ҒОРИ

📍Бўстонлиқ туманида жойлашган

🔹Хўжакент ғорида 1957-1958 йилларда академик О.П.Окладников бошчилигида дастлабки археологик татқиқот ишлари ўтказилган. Тоғ қояларида катта ғор ва кичик ғорлар бўлиб, бу ерда юқори полеолит даврига оид неандертал одамлар ҳаёт кечирган. Улар асосан овчилик ва термачилик билан шуғулланган. Ғорнинг пастки қисмидаги тоғ ёнбағирларида тошларда кийик, эчки ва бошқа ҳайвонларнинг расмлари ўйиб ишланган ва чизилган. Хўжакент ғорлари ибтидоий одамлар учун қулай макон вазифасини ўтаган. Бугунги кунда ғор ва кичик ғорчалар яхши сақланиб қолган.

📌Ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #маданий_мерос

🔹ҚУЙИМОЗОР ТЕПА (ЧИНОР БУВА)

▫️Қуйимозор тепа (Чинор бува)- зиёратгоҳи Бўстонлиқ туманида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан “Чинор бува” деб ҳам аталади.

▫️Чунки, “Қўйимозор” тепалиги табиий офатлар, сел келиши ва кўчкилар натижасида йўқ бўлиб кетган. Бу ерда узоқ тарихга эга улкан икки чинор дарахтлари илдизлари орасидан булоқ чиқади.

▫️Қишлоқ қарияларининг гувоҳлик беришига қараганда, чинорлар “Кўк тўнлик ота” томонидан яъни бундан 850 йил аввал экилган. “Кўк тўнлик ота”нинг асли исми Хўжа Фазлиддин бўлиб, шайх ва табиб сифатида танилган. У доимо кўк тўнда (чопон)да юрганликлари учун маҳаллий халқ уни “Кўк тўнли ота” деб аташган.

▫️Зиёратгоҳдаги булоқ ва ховуз суви қишда ҳам ёзда ҳам бир хил ҳароратда бўлиб, турли касалликларни даволовчи, шифобахш сув ҳисобланади. Шунингдек, маҳаллий аҳоли томонидан ҳовуз ва булоқда яшайдиган балиқлар муқаддас ҳисобланади.

📌Ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #маданий_мерос

🕌 Қизил мозор мақбараси

▫️Қизил мозор мақбараси Бекобод туманида жойлашган бўлиб XVI-XVII асрларга оид тарихий ёдгорлик ҳисобланади, мақбара меъморий ечимига кўра, пештоқли-қуббали мақбара-хонақо шаклида бунёд этилган.

▫️Унда тўрт бурчак шаклидаги бино бўлиб, унинг катталиги 13,1х11,3 метр, баландлиги гумбази билан бирга 10,5 метрга тенг. Чотқол-Қурама археологик гуруҳи томонидан 1963 йил ўрганилган.

▫️Халқона қарашларга кўра, ёдгорлик Заҳириддин Муҳаммад Бобур фармони билан бунёд этилган. Ёдгорлик китоба, арк, кошинларининг тузилиши, гумбаз ҳамда нимганж аралаш қурилган деворлар ёдгорликнинг Бобур замонасига тегишли эканлигидан далолат беради.

▫️Мақбара лой қоришма асосида пишиқ ғиштдан барпо этилган. Пештоқнинг равоқи ва бир қатламли сферогоник шаклдаги гумбази ганч қоришма билан қурилган. Бино тарзида ғишт асл ҳолида қолдирилган.

▫️Мақбарада 1963 йил таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram