TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

⚡️Тошкент вилояти ер майдони ҳақидаги маълумотга эгамисиз ?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Бекобод

⚡️Бекобод далаларида қад ростлаган деворлар

Бекобод туманида фаолият олиб бораётган "Ўзбекистон Металлургия Комбинати" АЖга туман ҳокимининг тегишли қарори билан Улуғбек массиви Илғор МФЙ ҳудудидан жами 10,2 га ер майдони ажратилган.

Бироқ, акциядорлик жамияти бунга қаноат қилмай қўшимча равишда 1,20 га ер майдонини ўзбошимчалик билан ўзлаштириб, тегишли органлар билан келишмай 400 кв метр ер майдонни деворлар билан ўраган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Бекобод туман бўлими томонидан тегишли тартибда огоҳлантириш хатлари берилиб, назоратга олинди.

Ҳозирда "Ўзбекистон Металлургия Комбинати" АЖ томонидан ўз ҳисобидан ер қонунбузилиш ҳолатини бартараф ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул #Оққўрғон_туман

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Оққўрғон тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Оққўрғон тумани фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 7 апрель куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Бирлик МФЙ, Ойбек кўчаси, Давлат хизматлар маркази биноси зали

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади

Ҳукумат томонидан 02.04.2022 йилда тасдиқланган 150-сон маъмурий регламентга кўра,

🔹Ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт.

❗️Шартномани ҳисобга қўйганлик учун тўлов ундирилмайди.

🔹Кўчмас мулк бирламчи ижарага олган шахс томонидан иккиламчи ижарага берилиши мумкин. Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак.

🔹Ижарага берувчи томонидан тизим орқали юборилган шартнома ижарага олувчи томонидан 5 кунда тасдиқланмаса шартнома солиқ органларида ҳисобга олинмайди.

🔹Шартнома ҳисобга қўйилганда QR-кодли гувоҳнома берилади.

Шартнома тарафлар келишувига биноан ёки бошқа тартибда муддатидан олдин бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ижарага берувчи томонидан онлайн ҳисобдан чиқарилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #савол_жавоб

Савол:
Вақтинчалик иморат деб қандай қурилмаларга айтилади?

Жавоб:
Қурилиш даврида вақтинчалик фойдаланиш учун бунёд этилган ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган иморатга вақтинчалик иморат дейилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИКНИНГ АЙНИ ПАЙТИ

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 24 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 7 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 1 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 1 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 13 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 1 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 3 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 9 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 4 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 16 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 2 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 10 та (кўриш)


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ПҚ_138 #ер_назорати

⚡️Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоатчилик назорати

Ҳукумат қарорига биноан,

🔹аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратура (1007) ва Кадастр агентлигига (1097) юборилган фотосурат ва видеоёзувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

🔹фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда махаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади.

📌Сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #ОАВ_биз_ҳақимизда #Ўзбекистон_24 #Тошкен_вилояти

⚡️Тошкент вилоятида ерга оид қонунлар ижроси

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва вилоят прокуратураси мутаҳассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан бир қатор ер қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, вилоятнинг Бекобод, Қибрай, Зангиота, Янгийўл туманларида аниқланган ҳолатлар юзасидан тезкор чоралар кўрилиб, ерни аввалги ҳолатига қайтарилиши таъминланган.

📌Ишчи гуруҳнинг жойлардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул #Оққўрғон_туман

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Оққўрғон тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Оққўрғон тумани фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 7 апрель куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Бирлик МФЙ, Ойбек кўчаси, Давлат хизматлар маркази биноси зали

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Тошкент_тумани

⚡️"Тошкентлик ака"га огоҳлантиришни ўзи кифоя қилди

🔎Тошкент тумани, Соҳибкор МФЙ, Файзли боғ кўчасида жойлашган уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Т.Каттахўжаев томонидан ўзига ажратилган ер участкасига туташ ер майдони ўзбошимча эгалланганлиги маълум бўлди.

📨Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Тошкент туман бўлими томонидан назоратга олиниб, фуқарога нисбатан расман огоҳлантириш берилди.

☝️Айни пайтда фуқаро томонидан ўз иҳтиёри билан ҳолатни бартараф этиш ишлари бошлаб юборилган.

❗️Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

🏢Кўп квартирали уйдаги квартира учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

🏠Якка тартибдаги тураржой учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

❗️Ҳозирги кунда базавий хисоблаш миқдори 270 000 сўм бўлса демак 1 квадрат метр учун 3 105 сўм миқдорида тўғри келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

⚡️Тошкент вилояти бўйича жами объектлар сони

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 369 753 та бино-иншоотлар давлат рўйҳатидан ўтказилиб, мулк ҳуқуқлари берилиши таъминланган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#LIVE #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Оққўрғон

⚡️МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Айни дамда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари бошчилигида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

🔹давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори;

🔹мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома;

🔹аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги давлат ордери.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2018 йилдаги 1060-сон

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Кун тартибидан учта масала - йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ички йўлларни яхшилаш бўйича устувор вазифалар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари муҳокамаси ўрин олган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Оққўрғон

⚡️Оққўрғон тумани аҳолисининг кадастрга оид мурожаатлари ўрганилди

📌
Сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши_кураш

⚡️Коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашуви

▪️Кадаст агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида "Коррупцияга қарши кураш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

▪️Йиғилишда ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

▪️Соҳада фирибгарлик ва таъмагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида ҳудудий бўлимларда ҳам профилактик тадбирлар ўтказилиши белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram