TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#ўқув_соати

⚡️Сиёсий-маърифат соати

Маълумки, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан фуқаролик хизматчилари учун ҳафтанинг ҳар жумасида ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулари юзасидан ўқув соати ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Бугунги ўқув соати мавзуси этиб, "Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш" белгиланган.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилиши кўзда тутилган.

📌Мазкур ўқув соатида вазирлик ва доралар, ҳокимликлар масъул вакиллари билан бир қаторда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалари ҳодимлари ҳам қатнашмоқдалар.

☝️Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилмоқда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Ангрен

⚡️Ангрен шаҳрида ер назорати

🔎Ангрен шахар, Соғлом мфй ҳудудида жойлашган қишлоқ ҳўжалигининг лалми ер майдони бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, мазкур ерда ноқонуний равишда уй-жой учун пойдеворлар қурилгани маълум бўлди.

📄Мазкур ҳолат Кадастр агнтлиги Ангрен шаҳар бўлими томонидан назоратга олиниб, фуқаролар билан олиб борилган профилактика суҳбатлари давомида расмий огоҳлантириш хатлари берилган.

Аниқланган ҳолат бартараф этилиш жараёнига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

📌Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 5 баравари миқдори (1,350,000)
Муддати - 2 кун

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасининг кадастр паспортини тайёрлаш ва расмийлаштириш учун қанча миқдорда тўлов амалга оширилади ?
Anonymous Quiz
45%
БҲМнинг 2,5 баравари
47%
БҲМнинг 1,25 баравари
8%
БҲМнинг 3,5 баравари
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Бекобод туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Юқори Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #савол_жавоб

Савол:
- Қандай иморатларга ёрдамчи-хўжалик иморатлари дейилади?

Жавоб:
-ёрдамчи-хўжалик иморатлари деб ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига нисбатан қўшимча иморатлар (омборхоналар, бостирмалар, йўлаклар ва шу кабилар), уй ҳайвонлари ва паррандаларини боқиш учун мўлжалланган иморатлар, омборхона, гаражлар, ёзги ошхоналар, тандирхоналар, ертўлалар, ҳаммомлар, ҳовлидаги ҳожатхоналар, душхоналар, иссиқхоналар, ҳовузлар, сауналар, қозонхоналар ва одамларнинг вақтинча туриши билан боғлиқ турли ишларни бажариш учун мўлжалланган бошқа функционал иморатларга айтилади.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2018 йилдаги 1060-сон

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Олмалиқ

⚡️Яна ўша Олмалиқнинг "фахрийлари"

Олмалиқ шаҳар, Х.Олимжон МФЙ, Фахрийлар кўчасидаги турар ва нотурар биноларга туташ ҳудудлардаги ноқонуний қурилмаларни ихтиёрий равишда бартараф этишда мазкур маҳалла аҳолиси "фахрий ёрлиқ" беришга арзигулик ишлар қилмоқда.

📄Кадастр агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан мазкур маҳаллада эндигина қурилишни бошлаган "акалар" ҳам ўз вақтида тўхтатилиб, ер қонунбузилиш оқибатлари ҳақида тушунтирилди.

Натижада қурилишга жалб қилинган ишчи кучи ҳолатни бартараф этишга йўналтирилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

📌Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми #картография

⚡️Топография ва картография фарқини биласизми ?

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси топографик ва картографик хариталар тайёрлаш хизматига эга.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Тошкент вилояти ер майдони қанча?
Anonymous Quiz
48%
1 648 828 га
30%
1 496 596 га
22%
1 514 926 га
#билиб_қўйган_яхши

⚡️СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

💻“E-auksion” электрон савдо платформасига қўйиш учун тайёрланган ер участкаси ҳақидаги материаллар
ушбу ер участкаси бўйиича кадастр йиғмажилди шаклида қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино-иншоотларга оид қисми бўйича

🔸Умумий майдони 5000 кв. метрдан 15000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 34,5 баравари (9 315 000 сўм)

🔸Умумий майдони 15000 кв. метрдан 50000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 57,5 баравари (15 525 000 сўм)

🔸Умумий майдони 50000 кв. метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 80,5 баравари (21 735 000)

👉
Умумий майдони 100 кв. метрдан 5000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк учун

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Паркент

⚡️Паркентда пойдеворсиз "дам олиш маскани"

🔎Кадастр агентлиги Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида туманнинг Қайилма МФЙ худудидаги қишлоқ хўжалиги ери "Трансглобал сервис" МЧЖ томонидан ўзбошимча эгалланиб, ноқонуний қурилма қуриш ишлари олиб борилаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан бўлим томонидан корхонага нисбатан тегишли тартибда огоҳлантирув хати берилиб, назоратга олинган. Натижада, ноқонуний қурилмани бартараф этиш ишлари юборилган.

Маълумотларга кўра, мазкур қишлоқ хўжалиги ер майдонида "дам олиш маскани" қуришмоқчи бўлишганмиш. Лекин пойдеворсиз бу қандай қурилма бўлди экан ?

📌Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ДАРОМАД УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 1623 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 530 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 216 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 574 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 207 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 206 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 252 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 738 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 286 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 127 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 140 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 302 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 309 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 120 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Бекобод туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

📗Кадастр йиғмажилди
— объектнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва тадқиқотларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари электрон жамланмаси;

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефони #коррупцияга_қарши

Коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram