TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.82K subscribers
8.34K photos
911 videos
10 files
6.69K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#Фармон_мазмуни

♻️Қибрай тумани Маҳлла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда ҳукумат томонидан чиқарилган сўнгги қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида семинар ўтказилди.

⚖️Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносaбaтлaридa тенглик вa шaффофликни тaъминлaш, ергa бўлгaн ҳуқуқлaрни ишончли ҳимоя қилиш вa улaрни бозор aктивигa aйлaнтириш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa"ги ПФ-6243-сонли фармонида келтирилган ҳар бир бандининг мазмун-моҳияти тўғрисида тумандаги маҳалла раисларига батафсил тушунчалар берилди.

📌Шунингдек туман ҳокими ўринбосари Н.Алимов ҳукумат топшириғига асосан ғалладан бўшаган майдонларни ажратишда аҳоли орасидан ҳақиқий эҳтиёжманд оила вакиллари, ишсиз аҳоли ва ёшларни танлаб олиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/
telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#фармон

Ерга оид ҳуқуқларнинг янги тартиби

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинган

Фармонга кўра, жорий йил 1 августдан:

⚡️Ерга оид ҳуқуқларнинг доимий фойдаланиш, ижара ва мулк ҳуқуқи турлари амал қилади.

Ер ажратишда ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилиб, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари бекор қилинган.

❗️Бекор қилинаётган ҳуқуқлар билан аввал берилган ерлар сақлаб қолиниб, ижарага берилган ердаги бинолар сотилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#фармон #брифинг #6243

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Агентликнинг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида жорий йилнинг 1 сентябрь холатига республика бўйича жами 13 551 та ҳолатда 2 332,7 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.
Жумладан,
7 323 та (646,2 гектар) ҳолатда уй-жой қуриш,
3 655 та (246 гектар) ҳолатда нотурар жой қуриш,
1 820 та (663,7 гектар) ҳолатда томорқа сифатида фойдаланиш,
59 та (269,1 гектар) ҳолатда балиқ ҳовузларини қуриш,
121 та (13,9 гектар) ҳолатда тупроқ карьер қилиш ҳамда
573 та (493,7 гектар) ҳолатда бошқа мақсадларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
дейилади Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда

Бизни кузатишда давом этинг:https://t.iss.one/tvkad
#фармон

АМАЛДАГИ ЕРГА ОИД ҲУҚУҚЛАР

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6243-сонли Президент фармони қабул қилинган

Фармонга кўра, ҳозирги кунда ерга оид ҳуқуқларнинг

доимий фойдаланиш,
ижара
мулк ҳуқуқи
турлари амал қилади.

Маълумот учун, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари бекор қилинган.

❗️Бекор қилинган ҳуқуқлар билан аввал берилган ерлар сақлаб қолиниб, ижарага берилган ердаги бинолар сотилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#фармон #мурожаат #аукцион #ер_участкаси
Тошкент вилоятида 8952та бўш ер участкаларидан 506таси аукцион савдосида турибди

Кўпчилик орасида “ер”, “ер ажратиш” ибораси бевосита ҳокимият ва кадастр ташкилоти номлари билан бирга ишлатилади. Кадастр органларига келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳам асосий қисмини ер ажратиш масаласи ташкил этмоқда.

Ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудининг захира ерлари жами 17,603 гектарни ташкил этмоқда. Шундан, 2,052 гектар ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, 14,627 гектар ер эса бўш турган ер майдонларидир. Кадастр органлари мутахассислари томонидан олиб борилаётган хатлов ишлари жараёнида аниқланган бўш ер участкалари ҳисобига ушбу рақамлар доимий ўзгариб туради.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда жами 8952 та бўш ер участкалари аниқланган. Ҳозирда ушбу ер участкаларининг 506 таси аукцион савдосида турибди.

Эндиликда идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғиш ва навбатда туришга ҳожат қолмади. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб олиш имкони барча учун мавжуд.