TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.78K subscribers
8.36K photos
914 videos
10 files
6.72K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#туризм

“Кумушкон” туризм қишлоғи ташкил этилади

“2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (1053-сон, 31.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳри “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси асосида ривожлантирилади.

Шунингдек, Паркент туманининг “Кумушкон” МФЙ ҳудудида “Кумушкон” туризм қишлоғи ташкил этилади.

Шунга кўра, қарор билан “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси ҳамда “Кумушкон” туризм қишлоғини ташкил этиш чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

“Олтин ҳалқа” туризм концепциясининг асосий вазифаларидан бири ҳудуддаги туристик масканларда қулай шарт-шароитлар яратиш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадини оширишдан иборат.

Қарор билан Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга кўра 45 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, 1523 та янги иш ўрни яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/tvkad
#Бўстонлиқ
#туризм

Оқтошда денгиз сатҳидан 1450 метр баландликда дам олиш мажмуаси қурилмоқда

🏕Бўстонлиқ туманининг Оқтош қишлоғида умумий қиймати 30 миллиард сўмни ташкил қилувчи туристик мажмуа бунёд этилмоқда.

🏖 Аҳоли учун йилнинг тўрт фаслида ҳам дам олиш имконияти мавжуд бўлган ушбу оромгоҳда замонавий қулайликлар яратилган 330 ўринли 130 та хона лойиҳалаштирилган.

🙎‍♂️🙍‍♀️Бу ерда 100 нафардан зиёд киши иш билан таъминланади.

👉
Бу ҳақда батафсил "Халқ сўзи" газетаси сайтида ўқишингиз мумкин

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#Туризм

🏞Кейинги йилларда Бўстонлиқ тумани туризм масканига айланмоқда. Бу ерга келиб-кетувчи сайёҳларнинг табиат қўйнида мароқли ҳордиқ чиқариши, наботот ва ҳайвонот оламининг нодир намуналари билан яқиндан танишиши учун қулайликлар яратилмоқда.

🌄Айниқса, бу борада тоғ, ўрмон, яйлов, табиий сув ҳавзалари, оёқ турмас қияликлару лалми ерларни ўз бағрига олган “Угом–Чотқол” давлат миллий табиат боғи имкониятлардан самарали фойдаланилаяпти.

🎥Махсус кўрсатув 1-қисм

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#туризм

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори билан тасдиқланган Дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманида ҳам бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

🚌Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида жами 150 нафар корхона ва ташкилотларда фаолият олиб борувчи ишчи ходимлари учун бир кунлик Зангиота зиёратгоҳига ҳам зиёрат, ҳам саёҳат ташкил этилди.

📝Шунингдек, зиёрат давомида жонлиқ сўйилиб, “Қуръон” тиловат қилинди ва ўтганлар ҳақига дуо қилинди.

@urta_chirchiq_hokimligi