TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.88K subscribers
9.55K photos
1.02K videos
11 files
7.59K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#Диққат_эълон

Сиз ўзингизни янгиликлар яратишдан қўрқмайдиган, шижоатли ҳамда креатив ғоялар эгаси деб биласизми?
Ундай бўлса биз Сизни ишга таклиф этамиз.

Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларда 170 та бўш иш ўринлари мавжуд.


Булар:
31 та
бошқарув
120 та ишлаб чиқариш
19 та
ёрдамчи ходимлар.

Геодезия, картография ва кадастр, Ер кадастри ва ердан фойдаланиш мутахассислик йўналишларини тамомлаган энг муҳими, фидоий ва ўз вазифасини сидқидилдан бажаришга тайёр ёшларни танлов асосида ишга қабул қиламиз.

Бизни жамоада ишлашни истасангиз маълумотнома(объективка)нгизни [email protected]; [email protected] эл.манзиллари орқали юборишингиз мумкин.

Ишни билмайман деб кайфиятингизни туширманг. Юртбошимиз айтганларидек “Энг муҳими ёшларнинг тоза эканлиги. Ишни биз ўзимиз Сизга ўргатамиз”.

Биргаликда коррупциядан ҳоли жамоани шакллантирамиз!
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Бизлар ижтимоий тармоқларда:

Facebook | Telegram
#диққат_эълон #ер_куни

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва вилоят аҳолиси диққатига !

"22 апрель - Бутунжаҳон ер куни" муносабати билан Кадастр агентлиги, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари ҳамда "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш институти" миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда "22 апрель - Бутунжаҳон ер куни" байрам тадбири ўтказилади.

Байрам дастурида

🔹олий ўқув юрти талабари, ташриф буюрувчилар ҳамда Кадастр агентлиги ходимлари ўртасида давра суҳбати;
🔹Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари ярмаркаси;
🔹Олий ўқув юрти маъмурий биноси атрофида соҳага оид кўргазмалар;
🔹таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.

Соҳага қизиқувчи барчани мазкур байрам дастурига таклиф этиб қоламиз !

Тадбир бошланиш вақти: 21 апрель, соат 9.00
Манзил: Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39 уй

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат_эълон

❗️❗️❗️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

КАДАСТР ХИЗМАТЛАРИГА АЛОҚАДОР ТЎЛОВЛАР ЮЗАСИДАН

🔹Кадастр хизматларига интеграция қилинган банкнинг хабар қилишича, кадастр хизматларига алоқадор МУНИС (банклараро универсал тармоқли ахборот тизими) дастури орқали амалга ошириладиган банк операциялари 2022 йилнинг 25 декабридан 2023 йилнинг 5 январига қадар ВАҚТИНЧА фаолият кўрсатмайди. Яъни нотариал тартибда расмийлаштирилган битимларга асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни Давлат рўйхатидан ўтказиш учун амалга ошириладиган тўловларни айнан нотариал идоралар орқали ёки PAYME электрон дастури орқали амалга оширишнинг имкони чекланади.

❗️Шу муносабат билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат аризалари ҳамда тўловларни ВАҚТИНЧАЛИК Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширишингиз мумкин бўлади.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз !

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
👍2