TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.9K subscribers
9.58K photos
1.02K videos
11 files
7.62K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фармацевтика соҳасида тадбиркорлик қиламан. Карантин шароитида четдан дори воситаларини импорт қилиш бўйича имтиёзлар борми?

⚡️Ҳукуматнинг
449-сон қарори билан 1 октябрга қадар 84 турдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин “Д” моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширилади (импорт қилинганда) ва реализация қилинади.

💊Шунингдек, 46 турдаги дори воситалари импорт қилинганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш асосида божхона расмийлаштируви амалга оширилади ва реализация қилишга рухсат берилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мени 12 ёшга тўлмаган фарзандим бор, ёлғиз онаман. Иш берувчи мени иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги меҳнат таътилига чиқармоқчи. Шу қонунийми?

❗️Айрим тоифадаги шахсларга, жумладан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган ёлғиз аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил муқаррар тартибда берилади.

Демак иш берувчи сизнинг розилигингизни олмасдан иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилига чиқариши мумкин эмас!
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен умумий овқатланиш корхонаси тадбиркориман. Президентимизнинг 18 майдаги фармони билан жорий йил 1 сентябригача бир қатор солиқ имтиёзлари берилган эди. Ушбу солиқ имтиёзларига ҳозирда ўзгартириш киритилдими?

📎Жорий йил 20 июлда “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

⚡️Мазкур фармонга мувофиқ, 2020 йил 18 майдаги ПФ–5996-сон фармонида белгиланган солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддати 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Менга нисбатан карантин қоидаларини бузганлик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Лекин мен бундан норозиман. Ушбу ҳолатда қаерга мурожаат қилсам бўлади?

📍Амалдаги қонунчилкка кўра фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинлари бузилган деб ҳисобласа, белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

❗️Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Президиумининг қарорига асосан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар ҳужжатларини судга фақат электрон шаклда ёки почта орқали тақдим этишлари тавсия этилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен туристларга таржимонлик (гид) қилиш фаолияти билан шуғулланаман. Фаолиятим бўйича берилган малака сертификати муддати тугади. Ушбу ҳолатда қаерга мурожаат қилсам бўлад?

❗️Аудиторлар, риэлторлар, баҳоловчилар, актуарийлар, аптека ва уларнинг филиаллари мудирлари, туристик ташкилотларнинг ишчилари ва гидлар (экскурсоводлар), хорижий тилларга ўқитувчиларнинг 2020 йил 1 мартда тугайдиган малакавий сертификатлари муддати навбатдаги малакавий имтиҳонларни ўтказиш санасига қадар узайтирилади.

📎Асос - “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ–6029-сон Президент Фармони.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилинади Бунинг сабаби нимада?

💰Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан кўчмас мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈 Бунда кўчмас мулк объектининг умумий майдонига қараб, тўлов миқдори ўзгаришини кўришимиз мумкин.

Мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ:

📝 I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

📝 II. Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

📝 III. Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

📝 IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

📝 V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

хизматларининг нархлари майдонлар мисолида кўрсатиб берилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бобомдан қолган 1 гектар 50 сўтих ер бор. Шу ерни кадастр қилиб номимга ўтказсам бўладими? Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?

🚫 Ер кодексининг 16-моддасига асосан, ер — давлат мулки, умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмаслиги белгиланган.

📗 Сизнинг ҳолатингизда бобонгизга кўрсатилган ер майдон қандай мақсадларда фойдаланишга ва қандай ҳужжатлар асосида берилганлиги бўйича аниқлик киритишингиз зарур. Ер участкасидан фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Низомида келтирилган ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тоғли ҳудудда яшайман. 60 сўтих қаровсиз лалми ер бор. Мен шу ерга маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қурмоқчиман. Бу борада қонуний рухсат олишим учун нима қилишим керак?

📲 «E-kadastr.uz» электрон портали — бўш ер участкаларининг очиқ харитаси бўлиб, унда республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида аниқланган бўш ер участкалари жойлаштирилган.

🗺 Бугунги кунда порталга 18 329 та бўш ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган.

❗️Ушбу портал орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

Таклифингиз 5 иш куни давомида «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, «E-kadastr.uz» электрон порталига жойлаштирилади.

⚖️ Кейинги қадам эса — аукцион бўлиб, Сиз e-auksion.uz сайтига кириб, аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб, кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тадбиркорман. Кадастр ва ер масалалари бўйича кўплаб муаммоларга дуч келяпман. Малакали мутахассислардан қандай қилиб ҳуқуқий маслаҳат олсам бўлади?

📢 Қўмитамиз томонидан ҳафтада 2 марта видеовебинар ташкил этилган бўлиб, унда қўмита марказий аппаратининг бошқарма ҳамда бўлим бошлиқлари фуқаро ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бормоқдалар. Сиз ҳам мана шу вебинарда иштирок этиб муаммоларингизга ечим топишингиз мумкин.

📊 Вебинарларнинг ўтказилиш вақтлари ва ҳаволалари қўмитанинг @ygk_uz Telegram-каналида эълон қилиб борилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр ҳужжатларимни йўқотиб қўйгандим. Қайта тиклаш учун нима қилишим керак? Бунинг учун қўшимча ҳақ тўлайманми?

💵 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сон қарорига асосан, кадастр паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, унинг нусхасини тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

🏛 Кадастр паспортингизни тиклаш учун худудда жойлашган Давлат хизматлари марказига ёки интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уй жойнинг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун қанча вақт керак бўлади?

Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб, қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔻 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

◽️кўп квартирали уйдаги квартира — 5 иш кунгача;

◽️якка тартибдаги турар жой (дала ҳовли) — 7 иш кунгача;

🔻 кўчмас мулк
объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

◽️умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 7 иш кунгача;

◽️умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 10 иш кунгача;

◽️умумий майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 15 иш кунгача;

◽️умумий майдони 5000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 20 иш кунгача;

◽️умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк — 25 иш кунгача;

◽️умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк — 30 иш кунгача.

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр учун ариза топширгандим. бироқ муддати ўтиб кетти. Бу вазиятда кимга мурожаат қилсам бўлади?

☎️ Кадастр хизматларини курсатишда белгиланган муддатларнинг бузилиши ёки аризангизга асосли жавоб берлимаган холларда Давергеодезкадастр қўмитасининг қисқа ишонч телефон рақамига (1097) ёки яқинда амалиётга тадбиқ этилган қўмита раисининг @ygkuzbot Telegram-боти орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.

📣 Сизнинг мурожаатингиз қисқа муддатда кўриб чиқилади ва ўзининг мантиқий якунига етказиб берилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 11 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Рустам Икромов – Штаб аъзоси

🕙 13:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

🕙 16:00 "Давергеодезкадастр" қўмитаси

Спикер: Неъмат Атамуратов – матбуот котиби

📲 Брифинглар @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 11 августа, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Рустам Икромов – член Штаба

🕙 13:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

🕙 16:00 Государственный комитет по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру

Спикер: Неъмат Атамуратов – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканалах "UzReport TV", "Узбекистон 24" и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 50 мингга қараб бормоқда

🔺16 сентябрь куни мамлакатда 597 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди.

🔴Шунингдек, бугун коронавирусдан жами 6 киши вафот этди. 10 та ҳудудда 416 нафар бемор соғайди.

❗️49 162 нафар бемордан 45 474 таси соғайган ва даволаниш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг