TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Бўстонлиқ туманига янги ҳоким тайинланди

🧳 Жўрабек Аҳмедов Бўстонлиқ туманига ҳоким этиб тайинланди. Бугун, 27 август куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясисида ушбу лавозимга тасдиқланган.

🏛 Жўрабек Аҳмедов бунгача Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструтурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

⭕️ Бўстонлиқ туманига 2018 йил февралидан буён раҳбарлик қилиб келаётган Ғайрат Мадаминов қайси ишга ўтказилгани ҳақида маълумот йўқ.

Тошкент вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzToshkentVil
Forwarded from Kadastr - Live
26 август санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 603 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 14,2 млрд.сўмлик 167 та мулк 16,8 млрд.сўмга реализация қилинди.

1 та давлат активи:
- Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидан нархи 530 млн.сўм бўлган давлат объекти 551,2 млн.сўмга сотилди.

111 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридан нархи 100,8 млн.сўмлик ер участкасига бўлган хуқуқ учун 257,1 млн.сўм нарх тасдиқланди.

13 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хонқа туманидан нархи 1,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 14 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 20 давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилган ҳамда суд ҳужжатларини ижро этишда 3 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 10 та мулклари реализация қилинди.
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Давлат хизматлари агентлигиҳамкорлигида "Кадастр органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинардан кўзланган асосий мақсад кадастр соҳасида давлат хизмати кўрсатиш жараёнидаги муаммоларни муҳокама қилиш, давлат хизмати кўрсатишда ягона амалийётни жорий этиш ва масъул ходимларнинг билим савиясини ошириш ҳисобланади.

Маълумот учун: бугунги кунда Давергеозкдастр қўмитасининг 9 та хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Мен хозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида харбий хизматни ўтамоқдаман. Мен давлат томонидан уй олишим учун номимда уй-жой бор ёки йўқлиги хақидаги 10-йиллик маьлумотномани олишим керак. Давлат хизматлари марказига ариза топширдим менга у ердан рад жавоб келди, нима қилишим керак?

Жавоб: Агар сиз харбий хизматчи бўлсангиз, охирги 10 йил мобайнида номида уй-жой бор йўқлиги тўғрисидаги маьлумотномани ўзингиз хизмат қилаёткан харбий қисмнинг кадирлар бўлимидан ёки шахсан ўзингиз томонидан Давергеодезкадастр қўмитаси қошидаги Давлат Кадастрлари Геадезия Картография Милий Марказига хат ҳамда электрон почта орқали [email protected] мурожаат қилишингиз мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЛОН

🗣 Давергеодезкадастр қўмитаси тасарруфидаги Тошкент геодезия ва картография коллежига қабул бошланди.

Батафсил видеороликда.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ (71) 260-17-43
☎️ (95) 142-88-87
Мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкин

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа мобил алоқа оператори билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан фойдаланиш мумкин.


Масалан, агар сиз UzMobile абоненти бўлсангиз телефон рақамингизни ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Beeline абоненти сифатида расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун мобил алоқа компанияси билан тегишли шартнома тузилади.


“Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналининг маълумот беришича, ушбу ҳужжат 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

https://uza.uz/oz/society/mobil-telefon-ra-amini-zgarishsiz-bosh-a-kompaniyaga-tkazish-28-08-2020
Президент видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, бу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.
Раҳбарлар ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди, темир интизомни таъминлаш зарурлиги айтилди.
Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

В начале видеоселекторного совещания Президент затронул ситуацию с коронавирусом. Отмечено, что на этой неделе среднесуточный показатель заражения составил 370, что будет считаться контрольным показателем.
Руководители предупреждены о недопустимости сокрытия статистики о реальном положении дел, указано на необходимость обеспечения строгого выполнения санитарных требований.
Рассмотрены также вопросы оказания материальной помощи нуждающимся в поддержке семьям.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #yordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️ДИҚҚАТ!

Эртага, 29 август - шанба куни Ўзбекистонда барча учун расман иш куни!

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам ишга чиқиши керак.

Жумладан, эртага банклар ҳам ишлайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Kadastr - Live
Андижон вилояти Избоскан тумани кадастр идораси энди янги бинода ўз хизматларини амалга оширади.

Бундан 23 йил аввал яъни 1997 йилда Андижон вилояти Избоскан тумани кадастр идорасига 1954 йилда қуриб битказилган қаровсиз ҳолда турган
5 хонадан иборат маънан эскирган фойдаланиш шароити қийин бўлган лаборатория биноси фойдаланишга берилган эди. Бу эса ўз навбатида фуқаролар ва ташкилотда фаолият кўрсатаётган ходимларга ноқулайликлар туғдириб келаётганди.

ЭНДИ ЭСА...

Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат
кадастри бошқармаси матбуот хизмати хабари
Forwarded from Kadastr - Live
Тўй – тўйдек бўлсин!

Ҳафта давомида Қашқадарё вилоятининг Касби, Андижон вилоятининг Пахтаобод ва Избоскан туманлари Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига янги бинолар фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Буни қаранг Адижон вилоятида яна бир биноси байрам арафасида фойдаланишга топширилди.
Бу сафар диққатимиз марказида Андижон вилоятининг Бўстон тумани.

28-август куни замонавий қиёфа касб этган янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу бино халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий ёруғ ва кенг хоналар, фуқаролар учун қулай кутиш хоналари, соҳа ходимлари учун замонавий компьютерлар, тез ишловчи оптик толали интернет ва бошқа қулайликлар мавжуд.

Бўстон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимларига қўшалоқ байрам муборак бўлсин деймиз!
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан Ўзбекистон24 телеканали томонидан тайёрланган лавҳада Бош вазир ўринбосари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Азиз Абдуҳақимов ҳамда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг интервюлари.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан Ўзбекистон24 телеканали томонидан тайёрланган лавҳада Бош вазир ўринбосари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Азиз Абдуҳақимов ҳамда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг интервюлари.