TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.77K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.74K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар Тошкент шаҳрида кадастр билан боғлиқ муаммо ёки саволларингиз бўлса қуйидаги рақамлар билан боғланишингиз мумкин:


1
. Тошкент шаҳар бошқармаси
☎️ 71-233-21-01
2. Тошкент шаҳар корхонаси
☎️ 71-233-14-59
3. Учтепа тумани
☎️ 71-274-58-14
4. Бектемир тумани
☎️ 71-295-33-99
5. Чилонзор тумани
☎️ 71-279-21-06
6. Яшнобод тумани
☎️ 71-296-44-80
7. Яккасарой тумани
☎️ 71-231-10-57
8. Сергели тумани
☎️ 71-231-03-04
9. Юнусобод тумани
☎️ 71-235-38-06
10. Олмазор тумани
☎️ 71-246-85-63
11. Мирзо Улуғбек тумани
☎️ 71-286-23-01
12. Шайхонтоҳур тумани
☎️ 71-241-14-38
13. Миробод тумани
☎️ 71-231-10-56

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Ҳокимлик иш юритувчиси 8000 АҚШ доллари билан қўлга тушди.

Жиззах
вилоятининг Пахтакор тумани «Пахтакор» маҳалласи, Гулбаҳор кўчаси, 144-уйда яшовчи С.А 2020 йилнинг 19 август куни Жиззах вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ хабар бермоқда.

У ўз аризасида жорий йилнинг 17 август куни ўзини Жиззах вилояти, Зафаробод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари «Маъмур» деб таништирган шахс, «Бўстон» маҳалласи ҳудудида 40 сотих бўш ер майдони борлигини, ушбу ерга тўйхона қурилиши учун туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришини айтиб, эвазига ундан 12 000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, «Маъмур» исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва Жиззах вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилоятининг Зафаробод туман ҳокимлиги иш юритувчиси лавозимида ишловчи М.Б С.А дан талаб қилган 12 000 АҚШ долларидан 8000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ундан ашёвий далил сифатида 8000 АҚШ доллари ҳамда аризачи С.А га тегишли бўлган фуқаролик паспорти нусхаси олинган.
https://xabar.uz/oed
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия даврида мактаблар очилиши учун қандай талаблар мавжуд?

Баҳром Алматов — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
25 август санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 232 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 1,7 млрд.сўмлик 173 та мулк 2,8 млрд.сўмга реализация қилинди.

57 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманидан нархи 41,8 млн.сўмлик ер участкаси учун 173,6 млн.сўм нарх тасдиқланди.

99 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус туманидан нархи 1,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 9,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 3 давлат мулкини ва 3 та Айдар Арнасой кўллар тизимидаги бўш контурларни ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилган ҳамда суд ҳужжатларини ижро этишда 4 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 7 та мулклари реализация қилинди.

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тугатилаётган фермер хўжалигининг ерга қилган харажати қопланади

Ҳукумат қарори (501-сон, 24.08.2020 й.) билан Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан ер майдонига сарфланган қайси турдаги харажатлар қоплаб берилиши белгиланди.

💰 Жумладан, кўчатлар, манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар учун қилинган харажатлар қоплаб берилади.

➡️ Қишлоқ хўжалиги ташкилоти ихтиёрийлик асосида тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда ерга сарфланган харажатларни аниқлаш учун фермерлар баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилади.

🏢 Тугатиш ёки мақбуллаштириш ҳокимлик томонидан амалга оширилса, туман ҳокимлиги баҳоловчига мурожаат қилади.

🧾 Баҳоловчи ташкилот сарфланган харажатларни аниқлаш учун тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.

🔍 Баҳолаш қишлоқ хўжалиги ташкилоти ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш натижалари туман ҳокимлигига ҳисобот кўринишида тақдим қилинади агар, ҳокимлик ҳисоботдан норози бўлса ҳисоботнинг ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.

📩 Ҳисобот бўйича эътироз бўлмаса ер майдони танловга қўйилади ва талабгорлар қопланиши лозим бўлган харажатлар тўғрисида хабардор қилинади.

📌 Талабгор танлов ғолиби
деб эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида харажатларни тўлиқ тўлаши лозим.

📄 Агар харажатларни қопламаса, ҳокимлик кейинги календарь кундан кечикмай ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга харажатларни қоплаш тўғрисида таклиф юборади.

Ушбу талабгор 10 иш кунида харажатларни тўласа, у танлов ғолиби деб ҳисобланади ва унга ушбу ер расмийлаштирилади.

♻️ Агар харажатлар тўланмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ер майдони кейинги танловга такроран қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
❗️❗️❗️Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш бўйича муҳим янгилик!

🏠 Амалиётда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда ҳам уларга нисбатан техник 📒кадастр йиғмажилдларини расмийлаштирган бўлиб, 👨🏻‍💼👨🏻‍💻 жисмоний ва юридик шахслар мазкур йиғмажилдларни кўчмас мулк объектларига нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжат деб ҳисоблашлари оқибатида турли тушунмовчиликлар келиб чиққан.

🏢 Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қўмита томонидан муҳим ҳужжат қабул қилинди.

Унга кўра:

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кадастр йиғмажилди тайёрлаш учун ариза бериш билан мурожаат қилинганда, агарда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаса кадастр йиғмажилди тайёрлаш умуман тақиқланди;

📄📄📄 Инвентаризация ишлари амалга оширилган, бироқ ер участкаси, қурилган бино ва иншоотларга ҳуқуқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда, инвентаризация натижалари ахборот тизимида шакллантирилиб, аризачига фақатгина кўчмас мулк тўғрисидаги маълумот тақдим этиш амалиёти жорий этилди.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Ўрнатилган мазкур қоидаларга риоя этмаётган кадастр ходимлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз @ygkuzbot телеграм бот ёки [email protected] электрон почта манзилига мурожаат қилинг.

Юқоридаги ҳужжат билан бундай ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларини кўриш қатъий белгилаб қўйилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from UzReport.news
O'rta Chirchiq tumani hokimining birinchi o'rinbosari o'zgardi

👉 https://uzreport.news/society/orta-chirchiq-tumani-hokimining-birinchi-orinbosari-ozgardi

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from UzReport.news
Ko'chmas mulk obyektlariga bo'lgan huquqlarni tasdiqlovchi hujjatlar arizaga ilova qilinmasa kadastr yig'majildini tayyorlash taqiqlanadi

👉 https://uzreport.news/society/kochmas-mulk-obyektlariga-bolgan-huquqlarni-tasdiqlovchi-hujjatlar-arizaga-ilova-qilinmasa

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Бино, иншоот ва вақтинчалик иморат қандай фарқланади.

бино
— функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими

иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат, ер тепасида, ер юзасида ва ер остида ҳажмли, ясси ёки чизиқ тарзида жойлашган қурилиш тизими

вақтинчалик иморат — қурилиш даврида вақтинчалик фойдаланиш учун бунёд этилган ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган иморат.

https://t.iss.one/tvkad
1 октябргача умумтаълим мактаблари ўқитувчилари гриппга қарши эмланади – Президент қарори

👉 https://qalampir.uz/n/24954

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳокимнинг қарори билан ердан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлмайди». Ҳуқуқшунос билан суҳбат

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ суҳбатни кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Фуқаро Н.Б. “A” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.га Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида қурилиши лозим бўлган умумий қиймати 7,5 миллиард сўмлик мактаб биноси ва Олмалиқдаги 4,5 миллиард сўмлик капитал таъмирлаш ишларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб бермоқчи бўлган.

У бунинг эвазига тадбиркордан 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Олдиндан 4 минг долларни олган вақтида эса ашёвий далил билан ушланган.

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.

Андижонда эса ер олиб бериш эвазига 20 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган шахс ушланган.

Департамент ва ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Б.Р.нинг ишончига кириб, Андижон шаҳридаги “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 0,04 га бўш турган ер майдонини унинг номига турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 20 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

https://uza.uz/oz/society/toshkent-sha-rida-tadbirkordan-60-ming-dollar-talab-ilgan-sh-26-08-2020
Қибрай ҳокимининг ўринбосари Тошкент вилояти ҳокимлиги котибиятига мудир бўлди

Музаффар Орипов Тошкент вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири лавозимига тайинланган.

У бунгача Қибрай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Қайд этилишича, М.Орипов 2020 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда бошқа биографик маълумотлар келтирилмаган.

Тошкент вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzToshkentVil
Forwarded from Kadastr - Live
Коррупциянинг келиб чиқишидаги асосий сабаблардан бири ойлик маошнинг сарф-харажатларга нисбатан камлиги.
Ойлигини рўзғорига етказа олмаган инсон қўшимча маблағ ишлаб топишга мажбур. Айримлар буни ҳалол меҳнат эвазига қилсалар, айримлар қинғир йўлни танлаб коррупцияга қўл уради.

Давергеодезкадастр қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастрлари бўлимлари мутахассисларининг ойликларига ҳавас қиларли даражада эмас эди. Мутахассисларнинг ўртача ойлик иш ҳаққи бугунги кунгача 900,0-1100,0 минг.сўмни ташкил этган.

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ
Forwarded from UzReport.news
UZREPORT TV telekanalida "Davrgeodezkadastr" qo'mitasi Davlat kadastrlari, geodeziya va kartografiya milliy markazi direktori Mohirxo'ja Valiyev ishtirokida brifing boshlandi

👉https://www.facebook.com/uzreport.tv/live/

👉https://youtu.be/NmgwXRilQAM
АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида бўлиб ўтган брифингда соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Аукциондан эмас, ҳокимият орқали ҳам ер майдони учун қарор чиқарса бўладими?

🔘Оилали
ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШГА ер участкаси берилиши мумкин.

📎 Асос — Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси.

🚫 Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

🔺 Ўзингизга тегишли ер майдонига қурилиш қилган бўлсангиз, бунга кадастр қилиб берилади.

💰Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қурилиши тугалланмаган бинога кадастр ҳужжатини қандай расмийлаштирсам бўлади? Уйнинг эски ва янги қисмига алоҳида кадастр ҳужжати расмийлаштириш тартиби қандай?

📗 Турар жойнинг бир қисмида қайта қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса ва қурилиши тугалланмаган бўлса, турар жой бўйича (алоҳида қисмларга ажратмаган ҳолда) кадастр паспорти қайта тайёрланади.

🔖 Бунда турар жойнинг қолган қисми ва қурилиши тугалланмаган қисми бўйича маълумотлар кўрсатиб ўтилади ҳамда унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиб реестрдан кўчирма тақдим этилади. Бунинг учун тегишли бўлган ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига тақдим этиш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
Банк имтиёзли кредити асосида 6 сотихли коттедж уйдан олганман. Ҳозирги кунда шу уйни қай тартибда сотсам бўлади?

📢 Турар-жой объектингиз кредит ташкилотларининг (банкларни) кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган бўлса ва кредит қисми қопланмаган тақдирда сотиш учун кредит ташкилотининг (банкнинг) розилиги керак бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Давлат томонидан уй олишим учун номимда уй-жой бор ёки йўқлиги хақидаги 10 йиллик маьлумотномани олишим керак. Давлат хизматлари марказига ариза топширдим менга у ердан рад жавоб келди. Нима қилишим керак?

🔹Агар сиз ҳарбий хизматчи бўлсангиз, охирги 10 йил мобайнида номингизда уй-жой бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани ўзингиз хизмат қилаётган ҳарбий қисмнинг кадрлар бўлимидан ёки шахсан ўзингиз «Давергеодезкадастр» қўмитаси қошидаги Давлат кадастрлари геадезия картография милий марказига хат ҳамда [email protected] электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
20 миллион сўмга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди​.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси1-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.А.фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Б.Р.нинг ишончига кириб, Андижон шаҳридаги “Боғи Эрам” МФЙ ҳудудидан 0,04 га бўш турган ер майдонини унинг номига турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 20 млн.сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси1-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
https://yuz.uz/news/-20-million-somga-er-olib-bermoqchi-bolgan-firibgar-ushlandi?view=60-000-aqsh-dollari-talab-qilgan-firibgar-ushlandi
“Uyimni kadastr qilganimdan so'ng yana yoniga qo'shimcha uy solganman. Bu holatda kadastr qilinadimi?”

AOKA huzuridagi shtabda «Davergeodezkadastr» qo'mitasi Davlat kadastrlari, geodeziya va kartografiya milliy markazi direktori Mohirxo'ja Valiyev ishtirokida bo'lib o'tgan brifingda sohaga oid savollarga javob qaytarildi:

Auksiondan emas, hokimiyat orqali ham yer maydoni uchun qaror chiqarsa bo'ladimi?

Oilali va qishloq joylarda kamida uch yil mobaynida yashab turgan fuqarolarga, shuningdek tuman fermer, dehqon xo'jaliklari va tomorqa yer egalari kengashining hamda O'zbekiston yoshlar ittifoqi tuman (shahar) kengashining birgalikda berilgan tavsiyasiga ega bo'lgan yosh fuqarolarga dehqon xo'jaligi yuritish uchun meros qilib qoldiriladigan UMRBOD EGALIK QILISHGA yer uchastkasi berilishi mumkin.

Asos — O'zbekiston Respublikasi Yer Kodeksi. Qishloq joylarda kamida uch yil yashab turganlik to'g'risidagi talab yangi sug'oriladigan yer massivlari uchun qo'llanilmaydi.

Uyimni kadastr qilganimdan so'ng yana yoniga qo'shimcha uy solganman. Bu holatda kadastr hujjatlarimga qo'shimcha kiritamanmi?

O'zingizga tegishli yer maydoniga qurilish qilgan bo'lsangiz, bunga kadastr qilib beriladi.
Kadastr xizmatlariga to'lanadigan belgilangan xizmat haqqi faqat qo'shimcha qurilgan (kadastr hujjatida mavjud bo'lmagan) binolarning maydonidan kelib chiqib hisoblanadi.

Qurilishi tugallanmagan binoga kadastr hujjatini qanday rasmiylashtirsam bo'ladi? Uyning eski va yangi qismiga alohida kadastr hujjati rasmiylashtirish tartibi qanday?

Turar joyning bir qismida qayta qurilish ishlari amalga oshirilgan bo'lsa va qurilishi tugallanmagan bo'lsa, turar joy bo'yicha (alohida qismlarga ajratmagan holda) kadastr pasporti qayta tayyorlanadi.

Bunda turar joyning qolgan qismi va qurilishi tugallanmagan qismi bo'yicha ma'lumotlar ko'rsatib o'tiladi hamda unga bo'lgan huquq davlat ro'yxatidan o'tkazilib reyestrdan ko'chirma taqdim etiladi. Buning uchun tegishli bo'lgan hujjatlarni Davlat xizmatlari markaziga taqdim etish kerak.

Bank imtiyozli krediti asosida 6 sotixli kottedj uydan olganman. Hozirgi kunda shu uyni qay tartibda sotsam bo'ladi?

Turar-joy ob'ektingiz kredit tashkilotlarining (banklarni) kredit mablag'lari hisobiga sotib olingan bo'lsa va kredit qismi qoplanmagan taqdirda sotish uchun kredit tashkilotining (bankning) roziligi kerak bo'ladi.

Davlat tomonidan uy olishim uchun nomimda uy-joy bor yoki yo'qligi xaqidagi 10 yillik malumotnomani olishim kerak. Davlat xizmatlari markaziga ariza topshirdim menga u yerdan rad javob keldi. Nima qilishim kerak?

Agar siz harbiy xizmatchi bo'lsangiz, oxirgi 10 yil mobaynida nomingizda uy-joy bor-yo'qligi to'g'risidagi ma'lumotnomani o'zingiz xizmat qilayotgan harbiy qismning kadrlar bo'limidan yoki shaxsan o'zingiz «Davergeodezkadastr» qo'mitasi qoshidagi Davlat kadastrlari geadeziya kartografiya miliy markaziga xat hamda [email protected] elektron pochta orqali murojaat qilishingiz mumkin.
https://uzreport.news/society/uyimni-kadastr-qilganimdan-song-yana-yoniga-qoshimcha-uy-solganman-bu-holatda-kadastr-qili
Деҳқон хўжаликларига ер участкасини ижара асосида бериш тизими жорий этилади.

Мамлакатимизда ер ва ундан фойдаланишга бўлган муносабат охирги йилларда кескин ўзгарди. Бу бежиз эмас. Чунки кафтдек ердан даромад топиш орқали оилалар фаровонлигини таъминлаш, иқтисодий барқарорликка эришиш мумкинлигига бугун барчамиз гувоҳ бўляпмиз.

Тўғри, ўтган йилларда соҳа ривожига оид қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Бироқ мазкур йўналишдаги меъёрий ҳужжатларда деҳқон хўжаликларини юритиш билан боғлиқ айрим масалалар тўла очиб берилмаган. Масалан, амалдаги қонунчиликда деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилиши назарда тутилган. Шунинг оқибатида, ҳуқуқий тушунчалардаги чалкашликлар туфайли деҳқон хўжаликлари ихтиёридаги ерларда аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан уй-жойлар ва бошқа иморатлар қурилиб, турар жой сифатида фойдаланиб келина бошланди. Аммо ерларни асраш, унумдорлигини ошириш ва агротехника талабларига риоя қилиш каби мажбуриятларни бажариш иккинчи даражага тушиб қолдин.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 26 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида қизғин тортишувларга сабаб бўлган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасида ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Депутатлар бу борада олиб борилган ўрганишлар натижаларига ҳам тўхталиб ўтишди. Ўрганишларга кўра, деҳқон хўжаликлари фаолияти етарли даражада тартибга солинмаган, уларнинг сони ва ажратилган ерларнинг ҳисобини юритиш ҳамон йўлга кўйилмаган ҳамда деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар турлича юритилмоқда. Яна бир жиҳат ҳам борки, у ҳам бўлса, аҳоли сонининг ошиб бораётганлиги ҳисобига бир кишига тўғри келадиган ер улушиг тобора камайиб бораётганлигидир.

Қонун лойиҳасида шу каби муаммоли масалаларга жиддий ёндашилган. Унинг асосий мақсади — деҳқон хўжалигини ташкил этиш, фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш, шунингдек, деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Хўш, ушбу ҳужжатда яна қандай муҳим меъёрлар акс этган?

Парламент аъзоларининг қайд этишича, лойиҳада деҳқон хўжаликларига тўғридан-тўғри ер участкасини мерос килиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан бериш амалиёти ўрнига бундан кейин ер участкасини ижара асосида бериш тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда. Боғдорчилик ва узумчиликка ижара муддатини — 50 йил, сабзавотчилик ва полизчиликка — 30 йил қилиб белгилаш, деҳқон хўжалигига бундан кейин ижарага бериладиган ернинг минимал майдонини белгилаган холда максимал майдонини купайтириш (0,06 гектардан 1 гектаргача), деҳқон хўжалигининг даромадлари солиқ солинадиган база ҳисобланмаслиги кабилар ҳам лойиҳада белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, халқ вакилларининг фикрича, бу билан ер участкасткалари ноқонуний ёки турли баҳоналар билан олиб қўйилишининг олди олиниб, ерга бўлган ҳуқуқ кафолатлари янада кучайтирилади. Шунингдек, фермерларнинг асосий экиндан бўшаган ер майдонларида бир ёки бир нечта мавсумда ижара асосида деҳқон хўжалиги билан шуғулланишга рухсат берилиши вақтинча бўш турган ерлардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
https://parliament.gov.uz/uz/events/chamber/31815/