TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.65K photos
933 videos
10 files
6.96K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллалар экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади

“Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (53-сон, 30.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ташқи бозор талаблари асосида маҳаллалар экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади.

“Томорқа хизмати” МЧЖлар маҳаллаларга бириктирилган ҳолда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида уруғлар, кўчатлар ва бошқа зарур моддий ресурслар етказиб берилади.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан белгиланган тартибда сотиб олинади, уларнинг экспорт қилиниши ташкил этилади.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг реализация ва экспорт қилинишида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу экинларни экиш, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Унга кўра, имконияти чекланган ва кам таъминланган томорқа ер эгалари, шунингдек иш билан банд бўлмаган аҳолининг рўйхати шакллантирилади, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чоралар белгиланади.

Томорқадан самарасиз фойдаланган томорқа ер эгаларига кўмаклашувчи ташаббускор фермер хўжаликлари бириктирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчисига ер ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди

“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-604-сон, 17.02.2020 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, махсус иқтисодий зона тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун чет эл инвестициялари ва маҳаллий инвестицияларни, юқори технологиялар ҳамда бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида махсус ажратилган, белгиланган чегараларга ва махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудуд ҳисобланади.

Махсус иқтисодий зоналар бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган давлат мулки объектлари, маъмурий-ҳудудий тузилмалар ҳудудлари негизида, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда ташкил этилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар алоҳида ҳолларда фақат фармацевтика ва аграр йўналишидаги махсус иқтисодий зоналар учун берилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчисига ер участкасини ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Махсус иқтисодий зоналар қуйидаги турда ташкил этилиши мумкин:
👉 эркин иқтисодий зоналар;
👉 махсус илмий-технологик зоналар;
👉 туристик-рекреацион зоналар;
👉 эркин савдо зоналари;
👉 махсус саноат зоналари.

Шунингдек, бундай ҳудудларда қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш ва уларнинг савдосини олиб бориш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш каби бир қатор фаолият турларини амалга ошириш тақиқланади.

Махсус иқтисодий зона Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан 30 йил муддатга ташкил этилади.

Махсус иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш, чегараларини ўзгартириш ва уни тугатиш Президент қарорига биноан амалга оширилади.

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида ушбу Қонун кучга киргунга қадар эркин иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан рўйхатга олинган ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар улар тақдим этилган муддат ўтгунига қадар сақлаб қолинади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4618-сон, 26.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2020 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2020 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бўстонлиқда турар жойни ижарага берганлик учун алоҳида солиқ тартиби жорий этилади

“Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб, 2021 йил 1 майгача Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби жорий этилади.

Тажриба даврида жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибдаги уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар, шунингдек, айрим мол-мулк турлари солиқ органларининг таянч пунктлари томонидан солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги бепул бериладиган гувоҳнома асосида ижарага берилади.

Кўчмас мулк объектларининг ижарага берилиши билан бир вақтда Давлат солиқ қўмитасининг ягона электрон платформасига (мобил илова ёки веб-сайт орқали) бу ҳақдаги маълумотлар киритилиши лозим.

Кўчмас мулк объекти ва айрим мол-мулк турлари солиқ органларида ҳисобга олинган махсус чеклар тақдим этиш орқали ижарага берилади ҳамда тегишли солиқлар тўланганда, ушбу фаолиятдан тушган нақд пулни банк кассасига топшириш ихтиёрий ҳисобланади.

Ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳномасиз кўчмас мулклар ва айрим мол-мулк турларини ижарага бериш ёхуд кўчмас мулкларнинг ижарага берилгани тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон платформага киритмаслик – солиқларни тўлашдан бўйин товлаш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳнома асосида айрим мол-мулк турларини ижарага берадиган жисмоний шахслар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт эмас ҳамда уларнинг даромадларига белгиланган тартибда декларация асосида солиқ солинади.

Тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ҳолда оилавий меҳмон уйлари хизматлари кўрсатаётган ва айрим мол-мулк турларини ижарага бериш билан шуғулланадиган жисмоний шахсларга мазкур талаблар татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2020 йил 1 майдан боғча пули миқдорлари ўзгаради

Ҳукумат қарорига (114-сон, 28.02.2020 й.) мувофиқ 2020 йил 1 майдан амалга киритилаётган боғчага тўланадиган ота-оналар пули миқдорлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади

Фармонга кўра, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида:

👉 2020 йил 1 майдан бошлаб суд ҳукмлари, қарорлари, ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари томонларнинг мурожаати мавжуд бўлгандагина прокурор томонидан суддан талаб қилиб олинади;

👉 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси асосида доимий яшаётган шахсларни Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий этилади;

👉 2020 йил 1 ноябрга қадар апелляция ва кассация инстанциялари ислоҳ қилиниб, назорат тартибида иш юритиш институти бекор қилинади;

👉 2020 йил 1 июнга қадар тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят турлари декриминализация қилинади;

👉 2020 йил 1 декабрдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади;

👉 2020 йил 1 декабрдан ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан маъмурий жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тартиби белгиланди

Низомга мувофиқ, ариза берувчи субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)га ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда
ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

ДХМлар ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.

Субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябргача бўлиб, ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Масъул ташкилотлар 10 иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқади.

Субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бошланғич бадал учун субсидия шаҳарларда сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 20 фоизи, қишлоқ жойларда эса камида 10 фоизини ташкил этади.

Тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Хоразмда Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди

“Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4671-сон, 11.04.2020 й.)

Қарорга мувофиқ, Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди.

Қарор билан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Тупроққалъа туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда ушбу туманни ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Республика комиссияси туманни ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқади, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлайди.

Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, шунингдек давлат хизматлари маркази ташкил этилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар туман марказининг 2035 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, туманнинг бутун ҳудуди учун “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида белгиланган имтиёз ва преференциялар амал қилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Томорқага экин экмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади

“Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (216-сон, 14.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экин турларини ва етиштириладиган маҳсулот прогноз кўрсаткичларини маҳалла фуқаролар йиғини кесимида белгилашни назарда тутувчи қарорлари қабул қилинади.

Ушбу қарорларда, шунингдек, томорқасига экин экмаган ер эгасига ер солиғини оширилган ставкада қўллаш масалалари назарда тутилади.

Томорқа ер участкаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш лойиҳаларига экологик экспертиза хулосаси ва гидрогеологик хулосалар бепул берилади.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари мева-сабзавотчилик кластерлари ва кооперацияларига ихтиёрий асосда бириктирилади.

Кластер ва кооперацияларга бириктирилган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига Президентнинг тегишли қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

Шунингдек, экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб бериш тартиби белгиланади.

Шунингдек, ушбу хат ва ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади

“Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.

Инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш картошкачилик кластерлари ва кооперациялари фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Қарор билан истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар ҳамда ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.

2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

Фармонга кўра, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади.

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бундан мустасно.

Идоравий қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этилди

“Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4771, 01.07.2020 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК негизида Агентлик ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

➡️ Марказнинг асосий вазифаларидан бири мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил қилиш ҳисобланади.

☑️ Марказ давлат бошқарув органи ҳисобланади ва давлат ораганларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳамда бошқа ташкилотлардан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.

Марказ бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

2020 йил 1 сентябрдан:

👉 барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади;

👉 “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади:

аукционда шахсини идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали иштирок этилади;
давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;
савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тугатилаётган фермер хўжалигининг ерга қилган харажати қопланади

Ҳукумат қарори (501-сон, 24.08.2020 й.) билан Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан ер майдонига сарфланган қайси турдаги харажатлар қоплаб берилиши белгиланди.

💰 Жумладан, кўчатлар, манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар учун қилинган харажатлар қоплаб берилади.

➡️ Қишлоқ хўжалиги ташкилоти ихтиёрийлик асосида тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда ерга сарфланган харажатларни аниқлаш учун фермерлар баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилади.

🏢 Тугатиш ёки мақбуллаштириш ҳокимлик томонидан амалга оширилса, туман ҳокимлиги баҳоловчига мурожаат қилади.

🧾 Баҳоловчи ташкилот сарфланган харажатларни аниқлаш учун тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.

🔍 Баҳолаш қишлоқ хўжалиги ташкилоти ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш натижалари туман ҳокимлигига ҳисобот кўринишида тақдим қилинади агар, ҳокимлик ҳисоботдан норози бўлса ҳисоботнинг ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.

📩 Ҳисобот бўйича эътироз бўлмаса ер майдони танловга қўйилади ва талабгорлар қопланиши лозим бўлган харажатлар тўғрисида хабардор қилинади.

📌 Талабгор танлов ғолиби
деб эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида харажатларни тўлиқ тўлаши лозим.

📄 Агар харажатларни қопламаса, ҳокимлик кейинги календарь кундан кечикмай ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга харажатларни қоплаш тўғрисида таклиф юборади.

Ушбу талабгор 10 иш кунида харажатларни тўласа, у танлов ғолиби деб ҳисобланади ва унга ушбу ер расмийлаштирилади.

♻️ Агар харажатлар тўланмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ер майдони кейинги танловга такроран қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве
#кадастр

❗️Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида 🆕 Кадастр агентлиги ташкил этилади

Топшириқлардан:
🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
🔹Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;
🔹ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назорати ва бошқалар;

👉 Батафсил маълумот
___________________________

❗️При Государственном налоговом комитете создается 🆕 Агентство по кадастру

Среди задач:
🔹реализация единой политики в сфере государственной регистрации прав на недвижимое имущество;
🔹ведение Единой системы государственных кадастров;
🔹эффективный земельный надзор, недопускающий самовольный захват земельных участков и другие.

👉 Подробная информация

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эндиликда ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин

“Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–639, 29.09.2020 й).

➡️ Қонун билан Ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин.

Бунда, ушбу тоифадаги ерлар 1 йилгача муддатга иккиламчи ижарага берилади.

📌 Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ёки ўрмон фонди ерларини иккиламчи ижарага бериш тарафларнинг келишувига кўра, лекин ер участкасини ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

📝 Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

⚠️ Ер участкасини ижарага бериш шартномасининг муддатидан илгари бекор қилиниши иккиламчи ижара шартномасининг ҳам бекор қилинишига сабаб бўлади (шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса).

📌 Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тарафларнинг келишувига кўра, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

☑️ “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, фермер хўжалигига берилган ер участкалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

♻️ “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, деҳқон хўжаликлари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкаларини ёки унинг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланишга бериши мумкин.

🤝 Бунда, ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади.

◽️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш бўйича ваколатлари қисқарди

🔰Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-656-сон, 23.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан 2 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

☑️ “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокими қонунда назарда тутилган ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, ушбу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилишга ҳақли эканлиги белгиланди (илгари ҳокимлар бу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга ҳам ҳақли бўлган).

☑️ Қонун билан Ер кодексига ҳам мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кодексдан Вазирлар Маҳкамасининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда бекор қилиш ҳамда ерларни олиб қўйиш билан боғлиқ ваколатлари чиқарилди.

☑️ Шунингдек, ушбу кодексга киритилган ўзгартишга кўра, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатишнинг суд тартибида амалга оширилиши ҳолатлари белгилаб қўйилди (илгари ер участкасига эгалик қилиш ёки ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш барча ҳолатларда ҳокимларнинг қарорлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилган).

🔰 Қонун билан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга:

👉 давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан, ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши мулкдорнинг розилиги билан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори фақат адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда қабул қилиниши;

👉 мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларининг қайта кўриб чиқилишига ҳамда бекор қилинишига йўл қўйилмаслигига оид қоидалар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (05.02.2021 й.) билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.

🔰 Мазкур низом қоидалари:

шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда;
Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 2020 йил 1 майгача умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.

📋 Шунга кўра, банклар ва қарз олувчиларга нисбатан мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби белгиланди.

🔰 Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан:
● бозор ставкасида;
● 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
● бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
● сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида;
қишлоқ жойларда ва шаҳарларда – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.

🚫 Мазкур тартиб якка тартибдаги уй-жой қурлишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/uzmeninguyim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

📝 Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

🚫 Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

TVKADнинг расмий саҳифаси
👉 (t.iss.one/tvkad)