Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
10.6K subscribers
10.2K photos
3.31K videos
1 file
7.32K links
Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun 👉 @PRESS_GUVD

Muloqot maydoni 👉 @IIBB_Muloqot
Download Telegram
#Пискент #3сектор

Пандемия даврида юртимиз бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида жойларда барча зарурий чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, Пискент туманида ҳам бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, «Навоий» маҳалласи ва «Фурқат» массивида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва карантин сабаб даромадини йўқотган оилаларга туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари бошчилигида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, ҳамкорликдаги ташкилот масъуллари билан уларнинг яшаш шароити ва мавжуд бўлган муаммолари ўрганилиб, амалий кўмак берилди.

Мазкур тадбирлар 3-сектор ҳудудидаги маҳаллалар кесимида давом этмоқда.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Нурафшон шаҳри 3 секторида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Қабул 3 сектор раҳбари ва шаҳар халқ қабулхонаси масъуллари иштирокида бўлиб ўтди. Мурожатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, қолганлари белгиланган тартибда ташкилотларга юборилди.

“Тараққиёт” МФЙ аҳолисининг маҳалла кўчаларини тунда ёритиш борасидаги мурожаати эса қабул жараёнининг ўзида ижобий ҳал этилди.

Маълумот учун: Йил бошидан буён Нурафшон шаҳар 3 сектор масъуллари томонидан ўтказилган учрашувлар ва сектор штабига фуқаролардан келиб тушган турли мазмундаги 26 та мурожаатнинг 9 таси жойида ижобий ҳал этилган. Қолганларининг ижроси назорат остида бажарилмоқда.

#Нурафшон #ИИБ #3сектор

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Оққўрғон тумани 3 сектор раҳбари ёшлар билан учрашув ўтказди

Туманнинг “Қўштепа” МФЙ ҳудудида ИИБ бошлиғи полковник Анвар Парпиев иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида бўлиб ўтган учрашувда уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, мурожаатларининг жойида ҳал қилиш чоралари кўрилиб, ҳал этилмаганлари белгиланган тартибда ташкилотларга ижро учун қаратилди. Бундан ташқари 3 сектор штаби ишчи гуруҳи фуқаролар мурожаатларини мунтазам ўрганиб келмоқда.

Маълумот ўрнида: Ҳозирда йил бошидан буён сектор бошлиғи томонидан 4 марта ёшлар ва фуқаролар билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилган. Учрашурлар давомида 17 та турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, 12 таси ижобий ҳал этилган яна 5 таси мурожаат ижро даврида.

#Оққўрғон #ИИБ #3сектор

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Тошкент тумани ИИБ бошлиғи ёшлар билан учрашув ўтказди

Тошкент тумани 3 сектор раҳбари подполковник Ўткирбек Хурбоев 17 мактабда ёшлар ва туман аҳолиси билан учрашди.

Бугунги кундаги долзарб масала – ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида бўлиб ўтган учрашувда уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Мурожаатларининг жойида ҳал қилиш чоралари кўрилиб, ҳал этилмаганлари белгиланган тартибда ташкилотларга ижро учун қаратилди. Ҳозирда 3 сектор штаби ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар мурожаатлари мунтазам ўрганиб келмоқда.

#Тошкент #ИИБ #3сектор

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Сектор раҳбари ва ёшлар учрашувида ёшлар муаммолари ечимини топмоқда

6 февраль куни Оққўрғон тумани 3-сектор раҳбари Анвар Парпиев ва мутасадди ташкилот раҳбарлари “Собир Раҳимов” МФЙда ёшлар билан учрашди.

Учрашувда ёшлар бандлиги, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлаб хусусида қисқача маълумот бериб ўтилди.

Ёшлар томонидан сектор раҳбарига 15 та мурожаат ва таклифлар берилиб, шундан 6 таси жойида ҳал этилди, 3 тасига тушунтириш ҳамда 6 тасига тегишли мутасадди ташкилотларга йўналтирилди
.

#Оққўрғон #ИИБ #3сектор

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
«Жамиятда аёллар ролини ошириш ва бандлигини таъминлаш» бўйича амалий ишлар қилинмоқда

Тошкент вилояти ИИББ ҲПБ масъуллари бошчилигида «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган хотин-қизлар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилиб, бандлиги таъминяпти. Навбатдаги тадбир Пискент тумани 3-секторида бўлиб ўтди.

Батафсил👉 https://bit.ly/2OQwbVN

#Пискент #ИИБ #3сектор

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Хотин-қизлар билан ишлаш «маҳаллабай» амалга оширилмоқда

Қибрай тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор бошчилигида 3-сектор ҳудудидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказиляпти. Шу билан бирга, ҳар бир маҳалла кесимида уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

#Қибрай #ИИБ #3сектор

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Чиноз #3сектор

Чинозда ҳам ёшларнинг бандлиги ва қўшимча даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида 15 гектар ер ажратилди

Чиноз тумани ИИБ бошлиғи томонидан ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг қўшимча даромадга эга бўлишлари учун ҳар бир ёш назоратга олинди.

Жумладан, туманнинг 3 сектор ҳудуди “Тонг юлдузи” ва “Шалола” МФЙда яшовчи ёшларнинг ҳар бирига 25 сотихдан, 61 нафарига 15 гектардан ортиқ ер майдони ажратиб берилди.

Ёшларга деҳқончилик сир-асрорларини ўргатиш, етиштирилган маҳсулот бозорини топиб бериш ва уларга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш мақсадида илғор фермер хўжаликлари бириктирилди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Бўстонлиқ тумани 3-сектор раҳбари бошчилигида сектор ҳудудидаги «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғинининг ички кўчаларига шағал тўкилиб, текисланмоқда.

#Бўстонлиқ #ИИБ #3сектор

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |