Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
9.73K subscribers
10.9K photos
3.44K videos
1 file
7.63K links
Toshkent viloyati Ichki ishlar bosh boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun 👉 @PRESS_GUVD

Muloqot maydoni 👉 @IIBB_Muloqot
Download Telegram
#Янгийўл_тумани

Автомобиль йўлларида хавфсизлик таъминланяпти

🛣 Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга ҳамда ички автомобил йўлларига йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида мунтазам равишда қум-туз аралашмалари сепиб борилмоқда.

📌 Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун туман ИИБ ЙҲХБ ва “Йўллардан фойдаланиш” УК ходимларидан иборат тунги навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган.

☎️ Йўлларда ҳаракат учун хавфли бўлган музлама ёки бошқа носозликлар бўйича телеграм орқали @YHXBnavbatchi га ёки +998 70 601 00 02 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Янгийўл #сайёр_қабул

Сектор раҳбарлари томонидан мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганиляпти

Янгийўл туман 3-сектор раҳбари А.Султанов 15 та маҳаллада яшовчи ёшлар ва аҳоли билан учрашув ўтказди.

Ёшларнинг муаммолари ва мурожаатларининг ечимини ижобий ҳал этиш мақсадида тумандаги мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Маҳалла фуқаролари билан ўтказилган учрашувда 86 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг асосийси коммунал соҳалар ташкил этиб, масъул ходимлар томонидан кўрилган масалаларга амалий ечим бўлиши тушунтирилиб, ижро муддатлари белгиланди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида вақтинча ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Янгийўл
Байрам тадбирида 20 нафар шахсга фуқаролик паспорти топширилди

Янгийўл туман ҳокимлигида 8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Батафсил👉 https://telegra.ph/IIB-12-09

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Янгийўл_тумани

🔰"Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" Янгийўл туманида

🛣 Тадбирда “Халқобод”, “Нуробод”, “Олмазор”, “Миришкор”, “Ифтихор” маҳаллаларидан жами 350 нафар турли ёшдаги фуқаролар қатнашиб, иштирокчилар эрталабки бадантарбия машқлари билан ҳам шуғулланишди.

📌 Оммавий спорт тадбири туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
Қиш мавсумини беталофат ўтказишда аҳолига кўмаклашувчи штаб ташкил этилди

⚡️ Тошкент вилояти 3-сектор раҳбари – вилоят ИИББ бошлиғи, полковник Т.Арипов ташаббуси билан Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ҳамкорликда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш штаби ташкил этилди.

📝 Янгийўл тумани фуқароларининг мурожаатлари штаб аъзолари томонидан қабул қилиниб, зудлик билан тегишли мутахассис раҳбарлар иштирокида бартараф этилмоқда.

☎️ Ҳурматли фуқаролар! Агарда сизнинг 3-сектор штабига мурожаатингиз бўлса (95)515-22-12 рақамига, Янгийўл тумани ҳокимига мурожаат учун (70)202-10-25 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

Тезкор штаб аҳоли хизматида

🍁 Аввал хабар қилганимиздек Янгийўл туманида Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш штаби фаолият йўлга қўйилган эди.

📝Айни пайтда штабга тумандаги барча корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари бириктирилган. Ҳар бир маҳаллага бириктирилган гуруҳ аъзолари ҳар куни маҳаллалар хонадонларидаги муаммоларни ўрганиб, бартараф этишяпти.

📝 Янгийўл тумани фуқароларининг мурожаатлари штаб аъзолари томонидан қабул қилиниб, зудлик билан тегишли мутахассис раҳбарлар иштирокида бартараф этилмоқда.

☎️ Ҳурматли фуқаролар! Агарда сизнинг 3-сектор штабига мурожаатингиз бўлса (95)515-22-12 рақамига, Янгийўл тумани ҳокимига мурожаат учун (70)202-10-25 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cайёр_суд #Янгийўл

⚡️Жазо ўтаётган 12 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди

⚖️ Туман ИИО Пробация ҳисобида туриб, жазо ўтаётган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилган 12 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод этилди.

🔗 Аксинча, суд томонидан тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, бир нафар маҳкумнинг жазоси ЖКининг 48-моддасига кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_ЙҲХБ #Ёшлар

«Ватанпарварлик болаликдан бошланади»

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан шаҳар- туманлардаги таълим муассасаларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Сайёр_суд #Янгийўл

⚡️Ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаб юрган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Янгийўл шаҳрида ички ишлар органларининг Пробация гуруҳлари ҳисобидаги шахслар билан навбатдаги сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Батафсил👉 https://bit.ly/3tSMktL


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cайёр_суд #Янгийўл

⚡️Сайёр судда ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум қилинди

⚖️ Янгийўлда ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 7 нафар шахслар муддатидан олдин шартли озод этилган бўлса, 1 нафарининг жазоси оғирроғига алмаштирилди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл #сайёр_суд

⚡️ «Зарбдор ойлиги» доирасида навбатдаги сайёр суд ташкил этилди

🔗 Жараёнда ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаб келган шахснинг жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

⚖️ Аксинча меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, суд томонидан белгиланган чеклов ва тақиқларга қатъий риоя қилган 14 нафар маҳкум шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Янгийўл #спорт

ИИБ бошлиғининг кубогига 7 мактаб ёшлари эга чиқишди

Янгийўл шаҳрида ўндан ортиқ мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, шашка ва шахмат бўйича «ИИБ бошлиғининг кубоги» ўтказилди.

Батафсил👉 https://bit.ly/2OmW13p


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл #9май

II-жахон уруши қатнашчиси Рахимжон Раджабов хонадонида ҳарбий парад ташкил этилиб Президент табриги етказилди

Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ва Янгийўл шаҳар ҳокими 97 ёшни қаршилаган II-жахон уруши қатнашчиси Рахимжон Раджабов хонадонида бўлдилар.

Батафсил👉 https://bit.ly/3tmJR9v


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл

Карантин қоидаларига қанчалик риоя қиляпмиз?

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали "Ахборот 24" дастури

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Янгийўл_шаҳри #Сайёр_қабул
#Онлайн

Айни дам, Янгийўл шаҳрининг марказий кўчасида жойлашган 10-мактаб ҳовлисида, 3-сектор раҳбари —ИИБ бошлиғининг аҳоли билан сайёр учрашуви давом этмоқда.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Янгийўл_тумани #Сайёр_қабул
#Онлайн

Янгийўл тумани «Марказ» маҳалласида ўтказилаётган 3-сектор раҳбари ва аҳоли учрашувида ИИБ бошлиғи, туман ҳокимлиги ва корхона, ташкилотлар масъуллари иштирок этмоқда.

Сайёр қабул давомида ҳозирга қадар 50 дан зиёд аҳоли иштирок этиб, келиб тушган жами мурожаатларнинг 45 фоизи жойида ижобий ҳал этилди.

Айни дам,
Тошкент вилояти бўйлаб 3-сектор раҳбарларининг аҳоли билан сайёр учрашувлари айни дам давом этмоқда

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл #сайёр_суд

⚡️ Сайёр судда ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаб келган шахс озодликдан маҳрум қилинди

🔗 Янгийўл шаҳрида «хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари доирасида сайёр суд мажлиси ташкил этилди. Жараёнда ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаб келган шахснинг жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

⚖️ Аксинча меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, суд томонидан белгиланган чеклов ва тақиқларга қатъий риоя қилган 6 нафар маҳкумлар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |