Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali✍️
1.13K subscribers
11.9K photos
2.09K videos
26 files
3.69K links
Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

“Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-151-сон, 30.09.2024) қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра,

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;


Агентлик ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси негизида Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ташкил қилинади.

Шу билан бирга 2025 йил 1 январдан:

иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилади;

ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда ўз эҳтиёжлари учун хорижий давлатлардан белгиланган рўйхатдаги пайвандтагли мевали кўчатлар ва пайвандтаглар, пайвандустлари, оналик материаллари ва техникаларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божларидан озод этилади.

2024 йил 1 декабрдан фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган “мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш” тизими жорий этилади.

Агентлик мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектлар, иссиқхона хўжаликлари ҳамда Агентлик манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъволар ва шикоятлар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Дарахтларни кўчириш учун мўлжаланган махсус техникалар божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 613-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатига дарахтларни кўчириш учун мўлжаланган махсус техникалар (ТИФ ТН коди: 8705 90 800 5) киритилди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Қарор билан Божхона қўмитасига 1 ой муддатда чегара ўтказиш пунтклари ва божхона постларида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ва ушбу моддаларни декларациялаш мажбурияти тўғрисида тегишли маъулмотларни жойлаштириш чораларини кўриш юкланди.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этиладиган ҳолатлар ушбу Низомда кўрсатиб ўтилган.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни почта ва курьерлик жўнатмаларида, шу жумладан, халқаро почта жўнатмаларидан жўнатиш таъқиқланади.

Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали Ўзбекистон Республикасига олиб киришда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар йўловчи божхона декларациясида қайд этилиши лозим.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-971-сон
Қонуни билан

- гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

- гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрь куни
“Божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 630-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан

- божхона қийматини белгилаш талаблари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилди;

- миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларини божхона назорати остида ташиш учун талаб этиладиган лицензия карточкаси бекор қилинди;

- божхона органига тақдим этиладиган инвойсда кўрсатиладиган минимал маълумотлар рўйхати тасдиқланди;

- интеллектуал мулк объектларини божхона реестрига киритиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланди;

- кучайтирилган назорат остидаги товарларни "Ягона дарча" тизими орқали эълон қилиб бориш тартиби йўлга қўйилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Шунингдек, қарор билан “Божхона-сервис” муассасаси фаолияти қуйидаги ваколатларга эга бўлди:

- “давлат фойдасига воз кечиш” режимидаги товарларни сотиш;

- божхона органларига товар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ва божхона кўригида иштирок этишда кўмаклашиш;

- товарларни “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш;

- божхона омборларида сақлаш муддати ўтган товарларни суд қарори асосида сотиш ёки йўқ қилиш;

- мусодара товарлари икки ой мобайнида сотилмаганда, бошланғич нархни босқичма-босқич пасайтирган ҳолда такрорий сотиш.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 636-сон Қарори билан “Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунга қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра:

- декларациясида кўрсатилган ТИФ ТН коди шартли белгиланади ва товарлар эркин муомалага чиқарилади;

- шартли ТИФ ТН коди асосида божхона тўловлари ундирилади.

- экспертиза якунлангандан сўнг якуний декларация тақдим этилади.

Мазкур тартибнинг жорий этилиши Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарлар бўйича божхона экспертизаси якунланмаган бўлса ҳам товарларни тезкорлик билан эркин муомалага чиқариш имконини беради.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 642-сон қарори билан «Ярим тайёр чарм экспорти учун йиғимларни ундириш тартибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисида»ги низомга қўшимча киритилди.

ТИф ТН бўйича 4104 кодига мувофиқ ярим тайёр чармни олиб чиқишда

2024 йил 1 июлдан бошлаб 10 фоиз, лекин бир тоннаси учун 300 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда,

2026 йил 1 январдан бошлаб 20 фоиз, лекин бир тоннаси учун 600 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда,

2028 йил 1 январдан бошлаб 30 фоиз, лекин бир тоннаси учун 900 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундириладии.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156 сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ташқи савдо операциялари бўйича валюта назоратини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фармон билан божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддатлари бирхиллаштирилди ва уларнинг 120 кундан ошмаслиги белгиланди.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига Божхона қўмитаси томонидан амалга ошириладиган “Божхона кодекси талаблари асосида божхона аудитини ўтказиш” текшируви киритилди. Текширув Божхона кодексида белгиланган муддатлардан ошмаган ҳолда ўтказилади.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агарда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса, молиявий жазо чоралари қўлланилмаслиги ўз кучини йўқотди.

Тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштируви санасига қадар 12 ой давомида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга берилган рухсат бекор қилинди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 30 октябр куни «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтишда божхона назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 717-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан

– Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотлар транзитини амалга оширишда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасини божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйиш;

– тамаки маҳсулотлари бўйича божхона органларига дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби;

– тамаки маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ҳамда ҳудудидан олиб чиқишда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби;

– тамаки маҳсулотларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйилган пул маблағлари қайтариш тартиби;

– қонунчилик талабларининг бузилиши натижасида товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш имконияти мавжуд бўлмаганда, товарларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағидаги пул маблағларини республика бюджетига ўтказиш тартиби белгиланди.