🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.7K subscribers
61.8K photos
6.8K videos
128 files
19.2K links
Download Telegram
#Уйдақолинг!
#10кунга10аллома!
Буюк мутафаккир, қомусий алломаларимиздан бири бу - Абу Райҳон Берунийдир.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
#Уйдақолинг!
#10кунга10аллома!
Буюк мутафаккир, қомусий алломаларимиздан бири бу - Абу Райҳон Берунийдир.
Беруний 973 йил 4 сентябрда Хоразмнинг Қиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган. Машҳур олим Абу Наср ибн Али Ироқдан илми нужум, риёзат каби фанлардан дарс олади. У 17 ёшида илк астрономик кузатишларни ўтказади. 150 дан ортиқ илмий асарлар ёзган буюк бобокалонимиз 1048 йил 13 декабрда Ғазнада вафот этган.
Абу Райҳон Беруний 150дан зиёд асарларида инсон ҳаётидаги ижтимоий - иқтисодий, маънавий-маърифий ва табиий масалаларни илмий тарзда ёритиб берган. Беруний ўз асарларида: Мурувватли киши одамларга хайрихоҳ, ҳалол ва ҳақгўй бўлади, мурувватлилик деганда энг аввало инсоннинг аҳлоқий камолоти тушинилади. Инсоннинг ички ва ташқи гўзаллиги бир бўлгандагина у хақиқий камолотга эришади деб тушунча беради. Мутафаккирнинг айниқса оила ва никоҳ муносабатларида ёшларга қарата қуйидаги пурмаъно насиҳатлари ғоят муҳимдир ва бугунги кундаги ажримларнинг олдини олишда огоҳликка чақирувчи шиор бўлиб янграмоқда: " Эй, қизим, сен ўрганган уйингдан кетиб, нотаниш хонадонга тушмоқдасан. Сен бўлажак куёвингниинг ҳамма ҳислатларини билмайсан. Сен ер бўл, у осмон бўлади. Сен у билан шундай йўл тутки, унинг олдида ер каби камтар бўлсанг, у осмон каби олийжаноб бўлади. осмон шифоли ёмғири билан ерни кўкартиргани каби, у ҳам ўз меҳр-шавқати билан сени хушнуд этади... Эринг сендан ширин ва юмшоқ сўзлар эшитсин. Ярамайдиган ёки эски либосда, ёки сочларинг тартибга солинмаган ҳолда, унинг олдига ўтирма. Ширин сўзли бўлгин, бу ишинг ҳар қандай сеҳр-жодудан яхшидир. Сувдан тез-тез фойдалангин. Ўзингга хушбўй нарсалар билан оро бер. Покизалик ҳамиша йўлдошинг бўлсин".
Беруний ўз устозлари изидан бориб, инсонлар ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш, тенглик ва бошқарувидаги адолатни ҳимоя қилиб чиқдики, бу қарашлар бизнинг давримизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
#Уйдақолинг!
#10кунга10аллома!
#UYDAQOLING!
#КИТОБЎҚИНГ!
#АзЗамахшарий.
Мусулмон Шарқида "Устоз ул-дунё" (Бутун дунё устози), "Устоз ул-араб-ва-л-ажам" (Араблар ва ғайри араблар устози), "Фахру Хоразм" ("Хоразм фахри"), "Жорулул Оллоҳ" (Оллоҳнинг қўшниси) шарафли унвонларга эга бўлган Абулқосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий (1075-1144) ўз асарларида маърифий-ахлоқий ва дидактик таълимотга буюк ҳиссасини қўшиб, жамоадаги, оиладаги ва турмушдаги асосий одоб меъёрлари ва қоидаларини белгилаб берган.