#ибрат

Кун хикмати

Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисиди:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

© Аз-Замахшарий
#ибрат

Бошингизга тушган ноҳушликни аллакимларга сўзлаб -тасвирлаб, ҳолатингизни икки баробар оғирлаштирманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди. Сиз ўз ҳолатингизга бошқалардан тасалли изламай, мардона туринг ва ҳурматингизни сақланг.

Биз қачонки бошимизга тушган омадсизликда кимнидир айблар эканмиз, катта ҳатога йўл қўяётганимизни сезмай қоламиз.

Ўзингизни кўмакчисиз, ёлғиз ҳисобламанг. Сизнинг устингиздан Аллоҳдан ўзгаси ҳукмронлик қилолмайди.


Бодо Шефернинг
"Ғолиблик қонуниятлари" китобидан