Forwarded from Hudud Inform
#Сенат_йиғилишидан

Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимовнинг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилди

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига 6 маротаба амалга оширган ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида 450 дан ортиқ лойиҳалар тасдиқланиб, уларнинг ижроси таъминланмоқда.

- Вилоятда 2019 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 37 трлн. 594 млрд. сўмни ташкил этган. Режадаги 40 мингта ўрнига 45 мингта янги иш ўрни яратилган, вилоятда бугунги кунда қарийб 48 мингта кичик бизнес субъекти фаолият олиб бормоқда.

- Маълумки, Самарқанд – жаҳон туризм марказларидан бири. Ҳудудда бу борада амалга оширилган салмоқли ишлар натижасида 2019 йилда вилоятга 560 минг нафардан зиёд хорижий сайёҳлар ташриф буюриб, ушбу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 1,6 баробар ўсишига эришилган.

- Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида соғлиқни сақлаш муассасалари 10,3 млрд. сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган, тез тиббий ёрдам автомашиналари сони 115 тадан 260 тага етказилган. Сўнгги уч йилда вилоятда хусусий тиббиёт муассасалари сони 37 тадан 376 тага етган, яъни 10 баробар ортган.

- Вилоятга бириктирилган Хитой, Туркия, Греция, Испания давлатларидаги элчихоналар томонидан таклиф этилган қиймати 1 трлн. 540 млрд. сўмлик 10 та лойиҳанинг амалга ошириш муддати кечикмоқда. Қиймати 2 трлн. 385 млрд. сўмлик 16 та лойиҳа бўйича ишлар бошланмаган.

- Умумтаълим мактабларини спорт анжомлари билан мунтазам таъминлаш тизими йўлга қўйилмагани боис вилоятдаги аксар мактабларга охирги марта 2016-2017 йилларда спорт жиҳозлари етказиб берилган. Яна бир жиҳат, ҳудуддаги мактабларда фаолият олиб бораётган 2 минг 164 нафар психологнинг 1 минг 340 нафари, яъни 62 фоизи ихтисосликка эга эмас.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform