#Муносабат КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАМИЗ

Маълумки, 29 декабр куни Халқаро конгресс марказида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев 2021 йилни Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиш таклифини билдирди. Бу хабар Ўзбекистонлик барча ёшларни қувонтирди, албатта.
Ўтган 2020 йил барча соҳаларда жуда оғир ва синовли йил бўлганлиги барчага маълум. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ушбу таклиф ёшларимизга берилган юксак баҳо билан бирга юртимиз келажаги учун янада кўпроқ хизмат қилишимиз учун масъулиятимизни оширишимиз зарурлигини билдиради. Келгуси 2021 йилда аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бири бўлиши белгилаб қўйилди. Мурожаатномада Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак” деган муҳим иқтибос туб замирида янги 2021 йил ёшларимиз учун ҳар томонлама катта имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.
Хабарингиз бор, яқинда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини яратиш бўйича Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ёшларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини “маҳаллабай” ўрганиш мақсадида “Ёшлар ойлиги” ўтказилди. Юртимизнинг барча шаҳар ва туманларда Ёшлар фестиваллари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирлар доирасида ҳоким, сектор раҳбарлари, банкирлар ва бошқа мутасаддилар ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг ечимлари бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилди.
Муҳтарам Президентимизнинг Ёшларга доир сиёсатни самарали амалга ошириш, уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифаси мутасадди ташкилотларга юклатилганлиги давлатимизнинг ёшларга бўлган эътиборининг яна бир исботидир.
Муҳтарам Президентимизнинг: “Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз. Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз” – деган сўзларидаги ёшларга бўлган ишончнинг исботидир.
Шу мақсадда, 2021 йилда биз ёшлар вакиллари «Янги Ўзбекистон — мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади», деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширамиз.
Д.Якубов,
Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Тўрткўл тумани бўлими бошлиғи.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
December 31, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
December 31, 2020
January 4, 2021
August 3, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
November 2, 2022
December 22, 2022