Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Атаниязов, Тўрткўл туман ҳокими Р.Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Р.Джумагелдиев бошқариб борди.
Кун тартибида учта масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туманда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”) борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари М. Бекчанов нутқ сўзлади.

Хорижда меҳнат қилиб, ҳозирги кунда ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари У.Айитбаев гапирди.
Кун тартибидаги учинчи масала, тумандаги ижтимоий соҳа объектларида 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тўғрисида сўз туман халқ таълими бўлими мудири Д. Атаджановга берилди. У тумандаги мавжуд умумтаълим мактаблардаги куз қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида маълумот берди.
Шундан сўнг сўзга чиққан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи З.Худайбергенов туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли КОП ва КВПлардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари тўғрисида гапирди.
Туман мактабгача таълим бўлими мудири Р. Розумбетова ўз сўзида мактабгача таълим муассасаларининг куз ва қиш мавсумига тайёргарлиги борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди.

Кун тартибида кўрилган долзарб масалалар бўйича маърузачиларнинг чиқишидан кейин депутатлар ва сессия қатнашчилари томонидан мавзу юзасидан саволлар берилди, муаммоларнинг ечими бўйича фикр ва мулоҳазалар юритилди ҳамда тиклифлар билдирилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳаси тасдиқланди.
Тўрткўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz

3 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН АВВАЛ ОЗОД ЭТИЛДИ
Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин режими қоидалари жорий этилган бир вақтда ҳам маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари янада кенг намоён бўлмоқда. Ҳозирда жиноят ишлари бўйича судлари томонидан ҳудудий ички ишлар органлари пробация гуруҳларида жазо муддатини ўтаётган, жазони ўташ тартибига қатъий риоя қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларни Жиноят кодекси 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, маҳкумлар жазодан муддатидан илгари озод қилинмоқда.
Бунга мисол сифатида, жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди томонидан 2020 йил 28 август куни Элликқалъа тумани Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб келаётган 3 нафар маҳкумга нисбатан материаллар кўриб чиқилиб, барча маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш маҳкумларни қайта тарбиялаш, такроран жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда инсонпарварлик каби жиноят-ҳуқуқий принципни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
О.Мауленов, Жиноят ишлари бўйича
Элликқалъа туман суди раиси