Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик билан танишмоқда.

Ⓜ️ Биринчи манзил Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши бўлди. Давлатимиз раҳбари “Бодомзор” бекатидан янги “Туркистон” бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун фойдаланишга топширилган “Тозабоғёп” ОФЙ даги 180 ўринли 18- давлат мактабгача таълим ташкилоти тантанали очилишида туман ҳокими Р.Шамуратов, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилот вакиллари иштирок этдилар. Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган барча имкониятларга эга ушбу бино болажонларимизнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига замин яратади.

Тўрткўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
ҚИШЛОҚДА ЯНА БИР ЯНГИ ИНШООТ
“Кўна Тўрткўл” ОФЙ ҳудудидаги 150 ўринли 31-давлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Э.Халимбетов, ушбу бинони сифатли қуриб топширган “Бекзод транс” МЧЖ раҳбари У.Раззаков, маҳалла раиси Р.Каримовлар табриклаб сўзга чиқдилар. Шундан кейин қишлоқ ҳудудида қад кўтарган икки қаватли янги бинонинг рамзий калити топширилди.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотига қишлоқдаги 28 нафар фуқаролар ишга қабул қилинган бўлиб, уларнинг 80%ни ёшлар ташкил қилади.
- Мен бугун жудаям кувончлиман. Сабаби юртимизда яна бир болалар боғчаси ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу боғча очилиши муносабати билан мен каби бир неча ёшлар иш билан таъминландилар. Бундай имкониятларни яратиб бераётган юртбошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди З.Каримбоева.

Тўрткўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
❗️“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.). Бу ҳақда "Давергеодезкадастр" қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

🔹Мазкур қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги, қонунийликка асосланганлиги, маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлигини таъминлаш баробарида ҳудудий бирликларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборат.

🔸Шунингдек, ушбу қонун мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги нормаларни белгиловчи ягона ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир.

☑️1996 йил 30 августда, яъни 24 йил аввал қабул қилинган қонун 11 боб, 31 та моддадан иборат эди.
Янги таҳрирдаги қонун эса 8 боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, бунда амалдаги қонуннинг 15 та моддаси қўшимча ва ўзгартишлар билан тўлдирилди ва яна 30 та янги моддалар киритилди.

Каналга уланиш:
👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia