🔺2020 йил 10 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 820 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 33 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 143 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 22 042 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 582 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔴 Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш 1 сентябргача узайтирилди.
☑️ Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ карантин эълон қилинганидан сўнг фуқароларда электр таъминоти, газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш жараёни қандай ташкил этилади деган саволлар туғилиши табиий.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш ва аҳолига енгиллик яратиш учун Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси навбатдаги баёни қабул қилинган.

📝 Ҳужжатга кўра, ушбу даврда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва коммунал ташкилотларнинг ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш — долзарб масалалардандир.

Шу боис, Давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.

Мисол тариқасида: Газ тизимини пломбалаш ва шартнома тузиш тартиби

Хизматдан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЯИДХП орқали фойдаланиш мумкин.

❗️Сўровнома тўлдирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
табиий газни ҳисобга олиш прибори паспорти рақами;
табиий газни ҳисобга олиш приборининг мувофиқлик сертификати рақами;
табиий газни ҳисобга олиш приборининг охирги марта қиёслашдан ўтказилганлиги санаси.

Хизмат кўрсатиш муддати: 2 иш куни.

Хизмат бепул кўрсатилади.

🔥 Табиий газ ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва ўрнатиш билан бирга): https://my.gov.uz/uz/service/307
⚡️ Электр энергияси ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга): https://my.gov.uz/uz/service/306
💧 Ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга): https://my.gov.uz/uz/service/view/309
А.Ниязимбетов,
Тўрткўл тумани давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
❗️МЕҲР ОҚИБАТЛИ ХАЛҚМИЗ
🔷Карантин даврида юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, қўлдан келганча ёрдам бериш, халқимизнинг азал-азалдан меҳр-мурувватли эканлигидан дарак беради. Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган саҳоват ва кўмак умумхалқ ҳаракати бизнинг “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилди. Ҳудудимиздаги 111 та оилага 600 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди. Айниқса, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, озиқ-овқатлар тарқатиш, кексалар, ёлғиз яшовчиларга аҳолида меҳр, саҳоват кўрсатиш ишлари давом этмоқда. Яна ҳар бир эҳтиёжманд оила аъзосига моддий ёрдам кўрсатишга тайёргарлик кўриляпти. Қишлоғимиздаги ҳар бир оила, айниқса меҳр мурувватга муҳтож хонадонлар доимо диққат марказидадир. Юртбошимиз айтганларидек, ҳар бир оила аъзоси бизнинг уларни ўйлаб, эътибор бераётганимизни сезиб яшасин.
Яқинда 23 июл куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида юртбошимиз: “Бугун пандемияни жиловлашда ҳокимликлар, секторлар, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари, раҳбарлари ва ходимлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиммасида жуда катта масъулият турибди. Чунки, аҳолининг аксарияти, кексалар, болалар, хотин-қизлар уйда ўтиришга мажбур. Уларнинг биринчи галдаги ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш, тегишли тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш айнан шу ташкилотларга ва фаолларимизга боғлиқ”, -дедилар. Бу даъват эса ҳар биримизга куч қувват беради. Ахир биз оқибатли халқмиз.

Ў.ОЛЛАБЕРГЕНОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 o‘zi qanday kasallik va uning epidemiologik jarayoni qanday kechmoqda?

📹Hajmi: 8.62 Mb

#tezyordam #12son

@tezyordamlive @tezyordamru
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hamma diqqat COVID-19 ga qaratilgani uchun boshqa kasalliklar e’tibordan chetda qolmayaptimi?

📹Hajmi: 4.29 Mb

#tezyordam #12son

@tezyordamlive @tezyordamru
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aholi orasida stress va vahima holatlarining avjiga chiqayotgani xususida mutaxassis fikri.

📹Hajmi: 3.6 Mb

#tezyordam #12son

@tezyordamlive @tezyordamru
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uy sharoitida davolanayotgan bemorlarga qanday munosabat bo‘lishi lozim?

📹Hajmi: 1.86 Mb

#tezyordam #12son

@tezyordamlive @tezyordamru
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Insonning COVID-19 bilan kasallanish jarayoni qanday kechadi va kasallikning eng yuqori cho‘qqisiga qachon chiqiladi?

📹Hajmi: 11.9 Mb

#tezyordam #12son

@tezyordamlive @tezyordamru
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kislorod ballonlaridan to‘g‘ri foydalanish haqida mutaxassis fikri.

📹Hajmi: 1.52 Mb

#tezyordam #12son

@tezyordamlive @tezyordamru
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 ni bartaraf etishda shifokorlarning malakasini oshirish qanchalik muhim?

📹Hajmi: 5.22 Mb

#tezyordam #12son

@tezyordamlive @tezyordamru
ЭЪЛОН!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1023-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича Тўрткўл туманида 12- ва 14-август кунлари соат эрталабки 9:00да, “Қумбосқан” овул фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ер олиш мақсадида аукцион ўтказилишини маълум қиламиз.
Маълумотлар https://e-auksion.uz/ сайтида бўлиб, ер участкаларининг 2 таси ҳам “Қумбосқан” ОФЙда “ жойлашган.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Аҳоли орасида нега ҳали ҳам ўзбошимчалик билан вирусдан даволаниш бор?
#COVID19 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Жиноятга жазо муқаррар.

Сўнги йилларда мамлакатимизда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноят содир қилган фуқароларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида, шунингдек уларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, судлар томонидан инсонпарварлик принципига асосланиб, суд томонидан тайинланган жазо муддатларининг муайян муддатларини ўтаган жазо тури учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларни ЖКнинг 73-моддаси тартибида жазодан муддатидан олдин озод қилиш, шунингдек, ЖКнинг
74-моддаси тартибида жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.
Судлар томонидан қонун талабларидан келиб чиқиб берилаётган бундай имкониятлардан тўғри хулоса чиқармасдан, суд қарорининг ижросидан қасддан бўйин товлаб келаётган шахслар ҳам мавжуд.
Жумладан, маҳкум З.Мга 2019 йил 11 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Элликқлъа туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 2 йил муддатга аҳлоқ тузатш ишлари жазоси тайинланган. Лекин маҳкум З.М аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли ушбу жазо жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг 2020 йил 18 май кунги ажрими билан озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган ва З.Мга суд ажрими билан қонунда белгиланган таъқиқ (чеклаш)лар юклатилган ва ҳукм ижроси Тўрткўл тумани ИИО пробация гуруҳига 2020 йил 28 май куни ҳисобга олиниб, З.Мга жазо ўташ тартиб-қоидалари тушунтирилган.
Жазо муддати давомида З.Мнинг яшаш уйи 2020 йил 02 июнь куни пробация гуруҳи ходими томонидан текширилганида маҳкум ўз яшаш уйида йўқлиги аниқланган ва холислар иштирокида далолатнома расмийлаштириилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Тўрткўл туман ИИО пробация гуруҳи томонидан М.Знинг ўталмаган жазо муддатини бошқа оғирроқ жазога алмаштириш юзасидан тақдимнома киритилган. Суд томонидан мазкур тақдимнома кўриб чиқилиб қаноатлантирилган ва маҳкум З.М.нинг ўталмаган жазо муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Қонунда қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт. Зеро, суд қарори ижроси билан муҳимдир.
Жамиятимиз ва оиламизнинг тинчлиги, ватанимиз келажаги йўлида ҳар биримиз масъулятни сезиб, қонунларга бўйсинган ҳолда ҳаракат қилсак, юз бериши мумкин бўлган жиноятларнинг олди олинади.
О.Ж.Мауленов,
ЖИБ Элликқалъа туман суди раиси.
“Ёшлар парламенти” аъзоси сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси «Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 21-банди ижроси юзасидан жорий йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”ни ташкил этиш бўйича битим имзоланди.
Шу битимга асосан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида, шу жумладан, Тўрткўл туманида ҳам фаолият юритаётган 5 та партиядан “Ёшлар парламенти” га номзодлар қўйилди. Номзодлар комиссия аъзолари томонидан тегишли тартибда яширин овоз бериш йўли орқали сайланиб олинди.
Сайловнинг якуний босқичи натижаларига кўра Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Сражатдинов Акмал Кутлумурат ўғли Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Санитар тозалаш хизматлари қамровини 90 фоизга етказиш, соҳага хусусий корхоналарни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Экологик назоратни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам укрепления здоровья населения, обеспечения экологической безопасности, совершенствования системы переработки отходов.
Отмечена необходимость расширения охвата услугами санитарной очистки до 90 процентов, в том числе за счет широкого привлечения в сферу частных предприятий. Особое внимание уделено вопросу усиления экологического контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #ekologiya #chiqindi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter