Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Қорақалпоғистон Республикасида фермерлар фаолиятидан
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга оид Фармонни имзолади

Фармонга кўра:

👉 Ярашув институтини қўллаш механизми такомиллаштирилмоқда.

Шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш имконияти яратилмоқда.

👉 Ушланган шахснинг ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш мақсадида:

ушлаб туриш муддатини жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб эмас, балки шахс ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин ҳимоячи билан холи учрашувни таъминлаши шартлиги ҳақидаги қоида назарда тутилмоқда.

👉 Ўта оғир жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга оид жиноят иши бўйича, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳолатларида ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги белгиланди.

👉 Агар ушланган айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланди.

👉 Айбига иқрорлик бўйича келишув институти киритилмоқда.

Унга кўра, айрим тоифадаги жиноятлар бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, шунингдек, келтирилган зарарни бартараф этган тақдирда унга нисбатан қонунда белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан кўп бўлмаган миқдори ва (ёки) муддатигача жазо тайинланади.

👉 Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлинмалари ва Ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармалари замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тизимлари ҳамда стенография қилиш ускуналари билан таъминланади.

Шу билан бирга, тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш чоралари кўрилади.
 

➡️ @uzauz
Forwarded from davletovuz
Дунё ёшлари ҳуқуқларини белгилашда қатнашиш имкони пайдо бўлибди

Энди БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясига ўз таклифларингизни киритиш имкони бор.

Натижалар Ёшлар Форумида БМТ, OSCE, Инсон ҳуқуқлари офиси, Ҳукуматимиз раҳбарияти ва вакилларига тақдим этилар экан.

Сўровномада жавоблар 10 августга қадар қабул қилинади.

Таклифлар билдириш учун бот: @UReportUzbBot
Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңеси, Нөкис қаласы ҳәм барлық район ҳәкимликлериниң рәсмий телеграм каналларына ағза болың ҳәм аймақлардағы ең соңғы жаңалықларды бақлап барың!

Министрлер Кеңеси 👉🏻 t.iss.one/QResMinistrlerKenesi
Нөкис қаласы 👉🏻 t.iss.one/paytaxt_city
Əмиўдәрья районы 👉🏻 t.iss.one/amudarya
Беруний районы 👉🏻 t.iss.one/beruniy_news
Қараөзек районы 👉🏻 t.iss.one/QaraozekHakimligi
Кегейли районы 👉🏻 t.iss.one/kegeylirkuzofficial
Қоңырат районы 👉🏻 t.iss.one/qongiratrkuz
Қанлыкөл районы 👉🏻 t.iss.one/kanlikulnews
Мойнақ районы 👉🏻 t.iss.one/MuynakPress
Нөкис районы 👉🏻 t.iss.one/Aqmangituz
Тахтакөпир районы 👉🏻 t.iss.one/taxtakopir_xakimiyati
Төрткул районы 👉🏻 t.iss.one/turtkulhokim_uz
Хожели районы 👉🏻 t.iss.one/xodjeyli_rk
Тақыятас районы 👉🏻 t.iss.one/taqiyatasrk
Шымбай районы 👉🏻 t.iss.one/shimbayrk
Шоманай районы 👉🏻 t.iss.one/shomanay_rayon
Елликқала районы 👉🏻 t.iss.one/ellikqala1977
Бозатаў районы 👉🏻 t.iss.one/bozataw_uz

👉🏻Каналға ағза болыў 👉🏻 t.iss.one/QResMinistrlerKenesi
2020 йил 11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 545 (+241) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари
Тошкент шаҳрида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Навоий вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 22 992 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.

Каналга уланиш
👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
🎥 Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига шарҳ.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
⚡️ Ўзбек академигининг китоби Лондонда чоп этилди

Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Қаландар Абдураҳмоновнинг «Меҳнат иқтисодиёти. Назария ва амалиёт» дарслиги Лондондаги «Scientific Publishing Hous IVG» нашриётида «Labour Ekonomics. Theoryand Practice» номи билан инглиз тилида чоп этилди.

👉 Батафсил

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Хавфли рецидивист ўғирлик жиноятига қўл урди…
Донишмандларнинг айтишича, бу дунёда инсонинг энг ашаддий душмани — унинг нафсидир. Албатта, ҳар биримиз кунда-кунора айни ҳақиқатнинг турфа кўринишларига дуч келамиз. Дейлик, ношукурлик, кўзнинг очлиги, кўнгилхушликка бўлган майл, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик сингари иллатлар ортида нафс аталмиш ғанимнинг кишини аянчли қисматга гирифтор қилувчи кўрсатмаси ётади.
Энг ачинарлиси, нафс ёш танламайди.
Албатта, бундай дейишимизнинг боиси бор. Негаки, Жамалов Жамол (исм-шарифлар ўз¬гар¬тирилган) ай¬ни пайтда у 60 ёшни қарши олаётганида яна бир жиноятга қўл ургани учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Жиноят иши ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ж.Жамалов шу пайтгача бир неча жиноятларни содир қилиб келган. Аммо Ж.Жамалов булардан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмаган. Ҳат¬то жазодан муддатидан олдин ёки амнистия актига мувофиқ озод қилинган ёки жазо енгилроғи билан алмаштирилганлигидан тегишли ҳулоса чиқармасдан жиноят қилишдан ўзи¬ни тиймаган.
Гап шундаки, хавфли рецидивист бўлган Ж.Жамалов эски ишини давом эттириб 2020 йил 24 апрель куни тахминан соат 19-10да, тадбиркорнинг ижарага олиб фойдаланиб юрган, Тўрткўл туманида жойлашган кафеларнинг бирига, бинонинг кириш эшигини, автомашина амортизатори билан бузиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, тадбиркорнинг шахсий мулки бўлган, “Skyworth” русумли телевизорини ва сотувда бўлган ҳар-ҳил ичимликларни яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Буни қайд этишдан мақсад шуки, Ж.Жамалов қилмишларига ҳам охир-оқибат чек қўйилди. Аниқроқ айт¬¬ганда, тадбиркорнинг мурожаатига асосан, Тўрткўл туман ИИБ томонидан Ж.Жамаловга нисбатан жи¬ноят¬ иши қўз¬ғатилди. Натижада жиноятчи жиноят ишлари бў¬йича Қораўзак туман судининг ҳукмига биноан қонуний жазога тортилди.
Ж.Жамалов муқаддам бир неча маротаба ҳар-хил жиноятга қўл уриб келган бўлса ҳам Тўрткўл тумани ички ишлар бўлими томонидан маъмурий назорат ўрнатилмаганлиги ва маҳалла фуқаролар йиғини маъсул ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот ишлари етарли даражада олиб борилимаганлиги сабабли ушбу жиноятнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Суд томонидан Ж.Жамаловни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қис¬ми «а»-банди билан айбдор деб топилиб, Ж.Жамаловга жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, шахсига, ёшига, келтирилган зарарларнинг қопланганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатьий амал қилиниб, тегишли жазо тайинланди.
Ваҳоланки, унинг тенгдошлари айни пайт¬да нафақа гаштини суриб, набиралари қуршовида умргузаронлик қи¬лишмоқда. Шундай экан, ҳаётда ҳалоллик билан, пешона тери эвазига кун кў¬ришга амал қилиши лозим эди.
Суд туман профилактика инспекторларнининг аҳоли орасида жиноятларнинг ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишлари ётарли даражада бўлмаганлиги ва муқаддам судланган шахсларни маъмурий назоратга олиш ишлари суст даражада бўлганлиги туфайли ушбу жиноят иши юзасидан хусусий ажрим чиқарилади.

М.И.Ниетуллаев,
Жиноят ишлари бўйича
Қораўзак туман судининг раиси

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси депутати С.Г.Гичгелдиева “Шўрахон! ОФЙ ҳудудида бўлиб , овул фуқаролар йиғини раиси ҳамда жамоатчилик кенгаши билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ 6038-сон фармонининг 5-бандига кўра муқаддас Курбон ҳайити муносабати билан "темир дафтар"га киритилган эҳтиёжманд оилаларга 600 000 сўмдан моддий ёрдам кўрсатилганлиги , энди эса фармоннинг 1-бандига мувофиқ яна бир карра моддий ёрдам кўрсатиш, фақат айрим ўта ёрдамга муҳтож оилаларга нисбатан кўлланилиши мумкинлиги айтилди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда ўта ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилди.
Ундан кейин “Шўрахон” ОФЙ 13- бўлимида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Р.Хожановнинг хонадонига бориб холидан хабар олинди. Муаммолари бўйича тегишли ташкилотлар билан гаплашилди. Шунингдек, овулнинг 10-бўлимга бориб бир гуруҳ мурожаатчиларнинг мурожаатлари туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи билан биргаликда ўрганилиб чиқилди ва тез кунлар ичида масала ижобий томонга ечилишига эришилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Тўрткўл туманида келгуси йил ҳосили учун кузги буғдой экиш ишлари бошлаб юборилди.
Бугун «Пахтачи» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Енгиш” фермер хўжалиги даласида 2021 йил ҳосили учун ғўза қатор орасига кузги буғдой экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Алишер Якубов, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зоҳид Зиядуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси қўмита раиси Шукурилло Атаниязов,туман ҳокими Рустам Шамуратов, сектор раҳбарлари, туман хокими ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, тижорат банклари вакиллари, ММТП рахбарлари иштирок этдилар.