Албатта,Наврўз байрами юртимизда янги умидлар ва янгиликлар билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ушбу кунда, уй бекалари байрамнинг махсус кўкатли чучвара-ю, сомсаларини пишириши, қозонлардаги хушбўй паловнинг ифори барча жойларга тарқалиши, уйга ташриф буюрган меҳмонларни эса мазали ширинликлар билан меҳмон қилиниши, юртимизнинг ўзига хос бетакрор одати ҳисобланади. Наврўз байрами ҳар бир хонадонга қут-барака, шукуроналик шукуҳини олиб келади. Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Тўрткўл туман 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Тўрткўл туман ички ишлар бўлими хотин қизлар масаласи бўйича катта инспектори лейтенант С.Бекбагамбетова ушбу таълим маскани директори Ю.Матжанова, ёш кадрлар ҳамда мактаб ўқувчилари билан биргаликда ўқувчи ёшларни мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар орасида ёт иллатларни олдини олиш ишлари бўйича мазмунли суҳбат ўтказилди.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
"Мен нечун севаман Ўзбекистонни " мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
19-март куни туман халқ таълими бўлимига қарашли 5-сон умумтаълим ўрта мактабида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган "Мен нечун севаман Ўзбекистонни " мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Ўзбекистон Давлат Мадҳияси билан бошланган тадбирда ижодкор ўқувчилар ўзларининг шоирга атаб ёзган шеърларини ёд айтишди. Сўнгра шоир шеърларидан ифодали қилиб айтиб беришди. Кечада Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мунаввара Юсупова қатнашди. Шоирга атаб ёзилган эссе ва шеърлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Шоира ўзининг хулоса сўзида шундай деди: "Агар кимда ким ҳаётни севса, қадрласа у албатта устоз Абдулла Ориповнинг шеърларини ўқийди...Марҳамат, ҳурматли ёшлар! Севимли шоирингизнинг бир қанча янгидан босмадан чиққан китоблари туман ахборот кутубхона маркази фондига янгидан олинди. Кутубхона эшиклари сизлар учун доимо очиқ, азизларим...". Шундан сўнг ўқувчилар шоир шеърларидан яралган қўшиқлардан ижро қилишди.
Тадбирни мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси М.Исмоилова тайёрлади.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Янги умидлар байрами.

Қадим тарихга эга Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду ҳуррамлик олиб кириши билан бирчамиз учун қадрли миллий байрамдир.

Тўрткўл тумани марказидан 70 км узоқликда жойлашган «Кўкча» овулида ҳам бугун байрам тантаналари кўтаринки рухда ўтказилди.

Батафсил: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Пүткил елимиз бойлап жасарыў ҳәм жаңаланыў, жақсылық ҳәм кеңпейиллик әййямы – Наўрыз улыўма халықлық байрамы жоқары шөлкемлескенлик пенен белгиленбекте.
Бүгин улыстыӊ уллы күни пайтахтымыздағы И.В.Савицкий атындағы Қарақалпақстан мәмлекетлик көркем өнер музейи алдында көтериңки руўхта өткерилмекте.
Музей алды Наўрыз байрамына сай етип, ояныў пасылы бәҳәр ҳәм миллийлигимизди сәўлелендириўши безеўлер менен безетилген.
Байрам илажына Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы М.Камалов қатнасты.
Наўрыз улыўма халықлық байрамы мүнәсибети менен көркем өнер шеберлери менен бирге жас талант ийелери тәрепинен атқарылған театрластырылған байрам тамашасы, миллий қосық ҳәм ойынлар жыналғанларға байрам кейпиятын инам етпекте.