Юртимизда баҳорнинг энг гўзал байрами - Наврўз айёми кенг нишонланмоқда. Тўрткўл туманидаги «Гулистон» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган Ажиниёз номидаги Тўрткўл кўп тармоқли техникумида ҳам баҳорнинг тансиқ таоми пиширилиб, ёшларнинг байрам дастурлари намойиш этилди.

👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
«Наврўз» байрами нишонланмоқда

Юртимизда байрам шодиёнаси. Ўлкамизнинг барча ҳудудларида Наврўз байрами кенг нишонланмоқда. Байрам арафасида Тўрткўл тумани “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида «Кўна Тўрткўл» овул фуқаролари йиғинлари билан биргаликда «Ассалом Наврўз!» мавзусида байрам тадбири ўтказилди.
Миллий қадриятларимиздан бири бўлган мазкур байрамда анъаналар қаторида миллий куй ва қўшилар ҳам жаранглаб барчага кўтаринки кайфият улашди. Шунингдек, тадбирда туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ҳам ўз концерт дастурлари билан қатнашдилар.
Тадбир якунида байрам дастурини кўтаринки руҳда ўтказилишида фаол қатнашган ёшлар эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрликлар билан такдирландилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Янги умидлар байрами.

Қадим тарихга эга Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду ҳуррамлик олиб кириши билан бирчамиз учун қадрли миллий байрамдир.
Тўрткўл тумани марказидан 70 км узоқликда жойлашган «Кўкча» овулида ҳам бугун байрам тантаналари кўтаринки рухда ўтказилди. Байрам тадбирини Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиев очиб берди. Тадбирда туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, туман халқ таълими бўлими вакиллари ҳамда оммавий ахборот вакиллари қатнашдилар. Байрам муносабати билан овулдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди. Тадбирнинг бадиий қисмида ёшлар томонидан қозоқ, қорақалпоқ, туркман, ўзбек миллати вакиллари иштирокида куй ва қўшиқлар ижро қилинди.
Дошқозонда пиширилаётган сумалак атрофида аёл-қизларнинг миллий қўшиқлари, лапарлари, онахонларимизнинг дуолари байрамга ўзгача файз бахш этди.