#Бугун
Ҳашар-элга ярашар, дейди доно халқимиз. Ҳақиқатдан ҳам бугун бўлиб ўтган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари барчанинг ҳамжиҳатликда, ҳамкорликдаги ҳаракати натижасида амалга оширилди.
Ушбу жараёнларда маҳалла аҳолиси билан биргаликда Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимларининг ҳам ўз ўрни бор. Зеро, тумандаги марказий кўчаларнинг тозалиги, ободлиги айнан шу инсонларнинг саъий ҳаракати натижасида тоза ва файзли бўлади. 🟢To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#Бугун

Тўрткўл тумани ҳокимлигида Савдо-саноат палатаси томонидан Тўрткўл туманидаги 49 нафар ҳоким ёрдамчилари билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувни туман ҳокими 1-ўринбосари М.Бекчанов олиб борди.
Унда Республика Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи Муродбек Абдалниязов ҳамда Республика Савдо-саноат палатаси бошқармаси масъули Сардор Жабборовлар туманда тадбиркорликни ривожлантиришда янги имкониятларни аниқлаш мақсадида ҳоким ёрдамчилари билан учрашдилар. Унда ҳоким ёрдамчилари томонидан камбағалликни қисқартириш бўйича саволлар, муаммо ва таклифлар киритилиб, мулоҳазалар билдирилди. To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#Бугун

Туман марказидан олисда жойлашган "Кўкча" ОФЙда бугун 8-март Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз " шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. Тадбирда иштирокчилар 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақада "Наврўз"ва "Баҳор"жамоалари дурранг натижага эришди.Фаол иштирок қилган аёл-қизлар муносиб тақдирландилар.
To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#Бугун
Тўрткўл тумани прокурори ташаббуси ва тадбиркорлар хомийлигида 2-сектор ҳудудига қарашли "Базирган" ва "Калтаминор" овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд, ногиронлиги мавжуд бўлган аёллар хонадонларига байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

🟢 To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati                                                       WEB SAYT | IG | FB | TW |TG |
#Бугун

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИДА ЯНА БИР ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЎРНИ ИШГА ТУШДИ

“Мижоз отангдек улуғ!” шиори остида ишини ривожлантираётган тадбиркор Тўрабек Бабажанов
Тўрткўл тумани “Туркистон” МФЙ да истиқомат қилади. Бир неча йиллардан буён ота касбини давом қилдириб келаётган сартарош йигит ака-укалари билан биргаликда оилавий тадбиркорлик қилиб келмоқдалар. Ҳозирги кунгача 100 га яқин шогирдларни тайёрлаган уста сартарош
бугун Муборак Рамазон ойи арафасида бир неча йиллардан буён орзу қилиб келаётган “Fаntastik salon”ни ишга туширишга мушарраф бўлди.
#Бугун
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов Франция давлатидан келган қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис ҳамда ишчи гуруҳ раҳбари Анн Шетай билан учрашди.

Учрашув давомида туман ҳудудидаги қум билан қопланган ҳудудларда атроф-муҳитни асраш, ободонлаштириш, яшил зоналарни кенгайтириш орқали экологик ҳолатни яхшилаш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда туманда “яшил белбоғлар” яратиш, кам сув талаб қиладиган ўсимликларни экиш бўйича музокаралар олиб борилди. To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati                         
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#Бугун
Насос станцияларида электр энергиясини тежашнинг аҳамияти юзасидан семинар ўтказилди

Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Тўрткўл тумани "Шўрахон" ОФЙда жойлашган “СНПЕ 500/10 №31а” насос Ўзбекистон Республикаси Президенининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш, насос станцияларида электр энергиясини тежашнинг аҳамияти юзасидан семинар ўтказилди.

Тадбир аввалида, Қорақолпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Ўразимбетов сўзга чиқиб, сув хўжалиги бошқаруви тизимидаги ислоҳотлар муҳокама этиб борилаётган масалаларнинг долзарблиги ҳамда мазкур тадбирларда белгиланган вазифаларнинг тизимли ижросини таъминлаш борасида тавсияларини бериб ўтди.
#бугун

Долзарб мавзуга бағишланди
⚡️Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида бободеҳқонларимиз пешона тери билан етиштирилган пахта  ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди .
Йиғилишда Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, сектор раҳбарлари ҳамда соҳага тегишли масъуллар иштирок қилдилар.
Йиғилиш давомида пахта йиғим-теримини ёғин-сочинли кунлардан олдин ўз вақтида йиғиб-териб олиш, теримчилар ва механизаторлар учун пахта далаларида шароитлар яратиш,  терим пулларини ўз вақтида етказиш каби маслалар бўйича тегишли соҳа масъулларига топшириқлар берилди. 🟢
To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
🌐
WEB SAYT | 📱IG | 📱FB |🎞YT | ✉️TG
#Бугун
Хитой давлатидан келган импортерлар билан кам сув талаб қилувчи экспортбоп маҳсулотларни етиштириб бериш бўйича музокаралар олиб борилди

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган музокараларда Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов Хитой давлатидан келган импортерлар билан кам сув талаб қилувчи маҳсулотларни етиштириб бериш бўйича музокаралар олиб борди.
Ушбу дастурнинг асосий мақсади Марказий Осиё давлатлари билан савдо кўламини кенгайтиришдан иборат.
Айни пайтда импортерларга туманда етиштириладиган дуккакли ўсимликларни етиштириш имкониятлари тўғрисида маълумотлар берилди.  Маълумот учун, 2024 йил давомида туманда етиштирилган  жами 791.5 минг долларлик мош ва кунжут маҳсулотлари дунёнинг Озарбайжон, Туркия ва Хитой давлатларига экспорт қилинди.


🟢To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati                                                                 🌐WEB SAYT | 📱IG | 📱FB |🎞YT | ✉️TG
#Бугун

Тўрткўл тумани 62-сон махсус ёрдамчи мактабида Янги йил байрамига бағишланган байрам кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда мактабнинг ўқувчилари билан биргаликда ўқитувчи қизлари ҳам ўз байрамона чиқишлари билан кечага ўзгача завқ бағишладилар.
Тўрткўл тумани Солиқ инспекцияси хомийлигида барча ўқувчиларга байрам совғалари топширишди.