Forwarded from Times.uz
UZ: Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпания ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида «Онлайн болалар боғчаси» дастурини ишлаб чиқди.

Дастур ўз ичига қуйидаги таълим лойиҳаларини қамраб олади:

✔️ «Илк қадам» — 3-5 ёшдаги болалар учун;
✔️ — «Aқлвой» — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.

«Илк қадам» - бу:

👉 қувноқ қаҳрамонлар иштирокидаги эрталабки бадантарбия;

👉 интерфаол ўйин шаклидаги инглиз тили машғулоти;

👉 ментал арифметика ва математик ҳисоб асослари;

👉 ёш сайёҳ (митти дўстларимиз учун Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тўплами);

👉 митти ёрдамчи (ошхона таомлари тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари);

👉 логопед билан машғулот.

«Aқлвой» — бу:

👉 МТТ педагоглари ва миллий қаҳрамонлар (Aмир Темур, Зулфия, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Тамарахоним) иштирокидаги болалар таълим кўрсатувлари;

👉 маҳорат синфлари;

👉 уй шароитларида амалий тажрибалар.

🎞Машғулотларни «Болажон» телеканалида душанбадан жумагача соат 8:30дан 16:00гача томоша қилиш мумкин.

🌐 Онлайн-машғулотлар қуйидаги интернет-ресурсларда жойлаштирилади:

Telegram: https://t.iss.one/onlinebogcha
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCpJpXE2yAWALMA6Yym2-bPA

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусни аниқлайдиган тест тизимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ходимлари одамда коронавирус (COVID-19) бор-йўқлигини аниқлашга ёрдам берувчи маҳаллий тест тизимини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар қилди.

▪️Айни пайтда клиник синовлар давом этмоқда.

▪️Апрель ойи охирига қадар 50 мингта
ана шундай тест тизимини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

⚡️«Коронавирус диагностика усулларини ўзимизда ишлаб чиқариш бўйича олимларимиз томонидан диагностика гидлари яратилди ва лаборатория синовларидан ўтказилди. Ўзбекистонда мавжуд қатор дори-дармонларнинг вирусларга қарши таъсири халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда ўрганилмоқда ва уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ташкил этилмоқда», — деди Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Бугун, 12 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 Адлия вазирлиги

Спикер
:
Ғ. Примов — бошқарма бошлиғи

🕙 13:00 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер:
Ш. Равшанова — матбуот котиби

🕙 14:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер:
С. Боймирзаева —
матбуот котиби

🕙 14:30 ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Спикер:
О. Саидов—
бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва Youtube каналида томоша қилинг.

_________


Брифинги, запланированные на сегодня, 12 апреля, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 Министерство юстиции

Спикер:
Г. Примов — начальник управления

🕙 13:00 Министерство занятости и трудовых отношений

Спикер:
Ш. Равшанова — пресс-секретарь

🕙 14:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер:
С. Боймирзаева—
пресс-секретарь


🕙 14:30 Главное управление по безопастности дорожного движения МВД

Спикер:
О. Саидов - началник управления

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

Также смотрите брифинги на телеканале UzReportTv и канале Youtube.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Коронавирус нарса-буюмлар юзасида қанча вақт яшайди?

Пластик юзада — 5 кун
Алюмин-металлда — 2-8 соат
Тиббиёт қўлқопида — 8 соатгача
Ёғочда — 4 кун
Ойнада — 4 кун
Қоғозда — 4-5 кун

Маълум қилинишича, очиқ ҳавода патогенлар уч соатгача давом этади. Шунингдек, бу вирус ҳаво томчилари орқали юқиши ҳам мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Марио маликани қутқаради, биз эса бир-биримизни қутқаришимиз мумкин!

Уйда қолинг — шунда коронавирусни енга оламиз.

Кўчага чиқманг! Ўзингизни ва яқинларингизни асранг.

_______________

RU: Марио спасает принцессу, а мы можем спасти друг друга!

Оставайтесь дома - так мы победим коронавирус.

Не выходите на улицу. Берегите себя и своих близких.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🇺🇳ЖССТ раҳбари COVID-19 2009 йилдаги грипп пандемиясидан 10 баробар ҳалокатли эканлигини маълум қилди ва инфекция юқиш занжирини тўхтатиш учун ҳар бир беморни аниқлаш, тест ўтказиш, изоляциялаш ва кузатиш муҳимлигини таъкидлади - World Health Organization

🇺🇳ЖССТ Афғонистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини жўнатди - World Health Organization

❗️Янги тадқиқотларга кўра, коронавирус одамдан одамга 4 метр масофадан ҳам юқиши мумкин - Fox News

⚡️Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши аъзоларининг учрашуви илк марта видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Қўшма баёнотда пандемияга қарши кураш халқаро савдо тўхтаб қолишига олиб келмаслиги кераклиги таъкидланди - Kremlin

🇺🇸АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатишга кўрсатма берганини маълум қилди. BBC

🇷🇺Россияда коронвирус юқтирганлар сони 21 минг кишидан ортди. Бир кунда 2774 нафар бемор қайд этилган - Стопкоронавирус.рф

🇰🇿Қозоғистонда президент фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 1 майга қадар узайтирилди - Akorda.kz

🇮🇳1,3 миллиарддан ортиқ аҳолиси бўлган Ҳиндистон карантинни 3 майга қадар узайтиришга қарор қилди. Ҳукумат иқтисодий йўқотишлар аниқ эканини, аммо пандемияга қарши курашиш зарурлигини таъкидлади- The Times of India

🇩🇪Германияда касаллик камайиши COVID-19 га тест ўтказиш сони камлиги ва эпидемия ҳали маҳаллийлашмагани билан боғлиқлигини маълум қилишди - Reuters

🇵🇹Португалияда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар кўпаймоқда. Мамлакатда фавқулодда ҳолат май ойининг бошигача узайтирилди - Bloomberg

🇸🇬Сингапур чеклов чораларини кучайтирди, фуқароларга ниқобсиз кўчага чиқиш тақиқланди, ижтимоий масофани сақлаш зарур - Singapore Ministry of Health

🇮🇱Исроил мамлакатда чеклов чораларини кучайтирди, 19 апрелга қадар битта ташкилотда 10 нафар ходим ишлаши учун рухсат берилди - Israel Ministry of Health

🇵🇰Покистонда мамлакат бош вазирининг фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 30 апрелга қадар узайтирилди - Anadolu Agency

🇵🇱Польша 19 апрелдан коронавирусни тўхтатиш учун жорий қилинган чекловларни секин-асталик билан енгиллаштиради - National Post

🇵🇭Филиппинда коронавирус юқтирганлар сони 5 мингдан ошди - Philippines Department of Health

🇮🇷Эронда COVID-19 қурбонлари сони камайди, лекин сўнгги суткада 1547 янги касаллик ҳолати аниқланди - Tehran Times

🇩🇪Немис мутахассислари таълим муасасалари фаолиятини яқин кунларда тиклаш учун тавсиялар билан ҳисобот эълон қилди - Spiegel

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромадлари (1-расм) ва харажатлари (2-расм) юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

❗️Ушбу жамғарма фаолияти бўйича барча маълумотлар ҳар ҳафтада эълон қилиб борилади.

Манба: https://t.iss.one/minfinuzb

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вирусга қарши асосий қуроллардан бири - бу олдини олиш 👍🏻
Соғлигингизга эътиборли бўлинг, тавсияларга риоя қилинг ва саломат бўлинг!

Манба: https://t.iss.one/studio_67
——————————————————--

Одно из главных орудий в борьбе с вирусом - это профилактика 👍🏻
Относитесь внимательнее к своему здоровью, соблюдайте рекомендации и будьте здоровы!

Источник: https://t.iss.one/studio_67

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Пенсия ва нафақаларни пластик карталарга ўтказиш бўйича тушунтириш

Республика махсус комиссияси томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра республикадаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар жорий йилнинг май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича пластик карталарга ўтказиш орқали амалга оширилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорни қабул қилишдан асосий мақсад — пенсионер ва нафақа олувчиларнинг соғлиғини сақлаш ва коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш.

👵🏻👨🏻‍🦳 Тиббиёт ходимларининг хулосаларига асосан, ушбу касаллик ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамларда оғирроқ кечади.

💵 Нақд пул орқали муомала қилиш — вирус тарқалишига олиб келувчи омиллардан ҳисобланади, чунки нақд пулда коронавирус қўзғатувчи қатор бактерия ва номаълум инфекциялар мавжуд бўлиб, улар узоқ муддат (4-5 кун давомида) сақланиб қолади.

🔎 Ҳозирги кунда республикада жами пенсия ва нафақа олувчилар сони — 3 млн 734 минг 237 тани ташкил этади. Пенсия ва нафақа тарқатиш учун эса АТ “Халқ банки”нинг 4 минг 355 та ходими, 600 дан ортиқ автотранспорт ҳайдовчилари ҳамда Марказий банк Инкассация хизматининг 1000 дан ортиқ ходими жалб этилган. Ушбу жараёнга ички ишлар идораларининг 1090 та ходими ҳам бириктирилган.

🦠 Нақд пул шаклида пенсия ва нафақаларни олиш ва тарқатиш жараёнида қарийб 4 миллион одамнинг ўзаро мулоқоти республикада коронавирус инфекцияси тарқалиши хавф-хатарини кескин ошириб юборади.

📎 Махсус комиссия томонидан фуқаролар ўртасидаги мулоқотни чеклашга қаратилган бир қатор чекловлар жорий этилмоқда, масалан, транспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ ва бошқалар. Ўз навбатида, пенсия ва нафақаларни пластик карталарга ўтказиш ҳам бу борадаги айнан карантин чекловлари ҳисобланади.

💳 Юқоридагиларга асосан, Махсус комиссиянинг қарори амалдаги қонун ҳужжатларига зид ҳисобланмайди ҳамда пенсионер ва нафақахўрларнинг ҳуқуқларини бузишга эмас, балки уларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган чора ҳисобланади. Бундан ташқари, комиссия қарорида пенсия ва нафақаларни пластик карталар орқали бериш республикадаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар амал қилиши ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидаги савдо нуқталарини тўлиқ тўлов терминаллари ва нақд пул олиш имконини берувчи банкоматлар билан таъминланиши назарда тутилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники