Forwarded from Karakalpakstan.uz
#Билиб_қўйган_яхши

Кўп ҳолларда ижтимоий тармоқларда аноним профиллар орқали ноқонуний ахборот тарқатилиши кузатилади. Бунда профил эгаларини топиш имкони бўлмаслиги мумкин. Лекин ушбу ахборотни тарқатган ёки улашган (“репост”) эгаси аниқ саҳифалар ва профиллар эгалари ёки гуруҳ маъмурлари жавобгарликка тортилиши мумкин. Шунинг учун, шахси ноаниқ, аноним ёки шубҳали профиллар орқали тарқатилаётган ахборотларга блогерлар, саҳифа (гуруҳ)лар эгалари ҳамда маъмурлари алоҳида аҳамият беришлари зарур, чунки ахборот мазмуни бўйича масъулият уларга ҳам қонун билан юкланган.

Манба: Адлия вазирлиги
Жамоатчилик
билан алоқалар бўлими

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter