#ДИҚҚАТ_ЯНГИЛИК!!!

🟢Ҳурматли ота-оналар, 2023 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб
мактабгача таълим ташкилотларининг болалар таомномасида
янги рецепт бўйича овқатлантириш жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги барча Давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш мақсадида 2023 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Ақилвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўпламидан фойдаланган холда тузилган ягона мавсумий таомнома бўйича овқатлантириш ташкил этилади!!!

📢Эслатиб ўтамиз!!!
Жорий йилнинг июнь ойида “Ақилвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўпламидан фойдаланган ҳолда тузилган ягона мавсумий таомномани амалиётга жорий этиш, ягона мавсумий таомнома асосида тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, ошпаз
ва ҳамширалари учун ўқув-семинари ва маҳорат дарслари ўтказилган.

Тадбирлар давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Ошпазлар уюшмаси мутахассислари томонидан “Ақлвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўпламидан фойдаланилган ҳолда тузилган ягона мавсумий таомномалар асосида таомларни тайёрлаш, маҳсулотларга технологик ишлов бериш, тайёр таомларни тайёрлаш технологиялари кўрсатиб ўтилган ва мактабгача таълим ташкилоти ошпазлари билан биргаликда амалда “Ақлвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” асосида 25-30 ҳилдаги таомлар ошпазлар томонидан тайёрланиб, мутахассислар томонидан баҳоланган.

🖊Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими
——————————————————-