Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

Бунда Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиши ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши, Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатларни тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Давлат дастури лойиҳаси 276 та банддан иборат бўлиб, Президентнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди.

Муҳокамада қатнашиш:
👉 regulation.gov.uz/uz/document/27993
👉 2021.strategy.uz

Барчани лойиҳа муокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади

📌 Жорий йилнинг 16 июлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича фатвоси эълон қилинди.

🔰 Унга кўра:

пандемия янада авж олмаслиги мақсадида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади;

жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди. Бошқа намозлар карантин талабларига риоя қилиб, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади;

иситма, йўтал аломатларини ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдагиларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди;

кексалар ва беморлардан хабар олиш ва ҳайит билан табриклаш ва бошқа анъаналарни телефон орқали амалга ошириш тавсия этилади;

жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш нима дегани?

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига кўра Профилактик эмлашлар профилактик эмлашларнинг миллий календарига (тақвим) мувофиқ, шунингдек эпидемик кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.

Ҳар бир давлатда юқумли касалликларга қарши эмлашни ташкил этиш тегишли тақвимга (жадвал) асосан амалга оширилади. Мазкур жадвалларда юқумли касалликларга қарши кимлар, қачон ва қайси пайтда эмланиши лозимлиги юзасидан кўрсатмалар акс эттирилади.

🗓 Худди шундай, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан юқумли касалликларга қарши эмлашни ташкил этиш юзасидан профилактик эмлашларнинг миллий календари (тақвими) ва Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календари тасдиқланган.

Бугунги кунда профилактик эмлашларнинг миллий календарига (тақвимига) кўра профилактик эмлаш билан чақалоқлар 1-кунлигида ВГВ-1, 2–5 кунлигида БЦЖ-1, 2–4 ойлигида, 12 ойлигида, 16 ойлигида, шунингдек 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган даврда турли хил юқумли касалликларга қарши иммунитет ҳосил қилиш учун эмлашлардан ўтказилади.

Шунингдек, Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига кўра 13 та касаллик турлари бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган эпидемиологик хавфнинг олдини олиш мақсадида, эмланиши лозим бўлган контингентлар рўйхати тасдиқланган.

🦠 Хусусан, ушбу рўйхатда грипп, шол, қизамиқ ва қизилча, бўғма ва бошқа эпидемиологик касалликларга қарши эмланиши лозим бўлган контингентлар рўйхати белгиланган.

💉 Худди шундай, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб коронавирусга қарши профилактик эмлаш ҳам Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚠️ Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этади.

❗️Ҳисоботларни топшириш муддати тугашига 3 кун қолди.

📝 Ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
👉 Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун - ҳавола.
👉 Диний ташкилотлар учун - ҳавола.

🖥 Ҳисоботни қулай ва сифатли топшириш учун www.e-ngo.uz портали ишга туширилган. Ҳисоботни электрон шаклда, ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиш сўралади.

📌 Эслатма: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 239-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши 4 млн.дан 8 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔰 Қўшимча саволлар учун телефон рақамлари:

● Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 94-368-99-44
● Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги – 91-306-45-54
● Андижон вилоят адлия бошқармаси – 97-742-86-88
● Бухоро вилоят адлия бошқармаси – 93-542-85-55
● Жиззах вилоят адлия бошқармаси – 97-350-57-27
● Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси – 91-637-05-94
● Навоий вилоят адлия бошқармаси – 90-788-78-76
● Наманган вилоят адлия бошқармаси – 91-358-38-90
● Самарқанд вилоят адлия бошқармаси – 97-615-70-20
● Сирдарё вилоят адлия бошқармаси – 97-277-92-90
● Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси – 99-193-07-55
● Фарғона вилоят адлия бошқармаси – 91-109-13-32
● Хоразм вилоят адлия бошқармаси – 99-501-01-07
● Тошкент вилоят адлия бошқармаси – 97-420-33-00
● Тошкент шаҳар адлия бошқармаси – 90-323-52-57

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Бугунги кунда интернет тармоғида осон пул топиш алдови билан турли “молиявий пирамида”лар авж олмоқда.

➡️ “Молиявий пирамида” ҳеч қандай ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхонаси эмас, унинг даромадлари бошқа иштирокчилар қўшган ҳиссага тўғри келади ва пирамида чўққисида турган шахс манфаатларига хизмат қилади.

▪️“Молиявий пирамида”га пул тиккан миллионлаб фуқаролар ўз пулларини, мол-мулкини йўқотади. Пирамида бошлиқлари эса жавобгарликка тортилади.

☑️ “Молиявий пирамида” учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият, яъни “молиявий пирамида” ташкил қилиш, унга раҳбарлик қилиш, реклама қилиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

☝️Ўз маблағларингиздан унумли фойдаланинг, фирибгарлар тузоғига алданиб қолманг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ҳукумат фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Бугундан юридик техникумларга қабул бошланади

🏛 Хабарингиз бор, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▫️ давлат ҳуқуқий фаолият;
▫️ юридик хизмат;
▫️ суд-ҳуқуқий фаолият.

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

🗂 Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🔖 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

🌐 Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Mobile ID – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими ишлаб чиқилди

📲 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида Mobile IDмобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими ишлаб чиқилди.

🔸Мазкур тизимдан кўзланган мақсад нима?
🔸У қандай ишлайди, вазифаси нималардан иборат?
🔸Қандай афзалликлари мавжуд?

Батафсил видеороликда: https://youtu.be/umqhtdCSRsU
#Адлия_хабари

⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2023 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot