🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.7K subscribers
61.8K photos
6.81K videos
128 files
19.3K links
Download Telegram
#қишлоқ_хўжалиги
Бугун тумандаги қишлоқ хўжалиги экишлик майдонларининг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланиш, дала четлари, коллекторлар атрофидаги ерларни текислаб, у ерларга полиз ва сабзавот экинларини экиш, дала чеккаларига тут, узум каби ниҳолларни экиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Хусусан, бугун 1-сектор ҳудудига қарашли “Кўна Тўрткўл” овул фуқаролари йиғинида озиқ-овқат хавфсизлиги борасида семинар бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари, туман фермерлар кенгаши бошлиғи иштирок қилиб, дала четларига узум, полиз ва сабзавотлар экиш жараёнлари амалга оширилди. 🟢To`rtko`l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
#қишлоқ_хўжалиги Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида фермер хўжалиги раҳбарлари, сектор раҳбарлари ва соҳа масъуллари иштирокида ғалла экишни белгиланган муддат ичида якунлаш ҳамда пахта йиғим-теримини жадаллаштириш борасида йиғилиш ўтказилди.
Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокими Р. Шамуратов озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ғалла экиш ишларини белгиланган муддат ичида олиб бориш мақсадида зарур чораларни кўриш ҳамда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш бўйича соҳа раҳбарларига тегишли топшириқларни берди. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW