Фахр ила ғуруримсан байроғим!
Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, давлат рамзлари Ватан тимсоллари сифатида ҳамиша азиз ва муқаддас саналган. Ҳамма замонда ҳам булар шунчаки давлат сиёсатини амалга ошириш воситасигина эмас, балки жуда катта ижтимоий-маънавий аҳамият касб этган. Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар ўзаро иноқ, тотувликда бир байроқ остида жипслашиб яшаб келмоқда.
Ватанимиз мустақилликка эришганидан кўп ўтмай, 1991 йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган. Бугун байроғимиз халқимизнинг ифтихор тимсолига айланганига 30 йил тўлди.
Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсолидир. Давлатимиз тимсоли бугунги кунда хорижий давлатларлардаги Ўзбекистон консуллик дипломатик ваколатхоналарда, Ўзбекистон чегарасидаги ўтиш пунктларида, халқаро спорт мусобоқалари майдонларида, миллий авиакомпания самолётлари, халқаро йўналишдаги поездларимиз орқали дунёнинг кўплаб мамлакатларига “парвоз қилиб” Ўзбекистондай келажаги буюк давлат борлигини жаҳонга намойиш этмоқда. Мана, ўттиз йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг ифодаси, халқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда. Албатта, рамзимиз тўғрисида қанчалик фахрланиб гапирсак ҳам оз. Шундай экан ич-ичимиздан қувонч ва ишонч билан айта оламизки, Янги Ўзбекистонда-янги марралар сари мангу ҳилпирайверади!
С.Каримов,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси бош мутахассиси. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
Бугун барчамизнинг ғурур ва ифтихоримиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун.

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз!

Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!
Ш.Сабуров,
“Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” Тўрткўл туман бўлими бошлиғи
#onlayn
#yashil_makon

To‘rtko‘l tumanida "Yashil makon" umummilliy loyihasi davomida ishlar qizǵin olib borilmoqda. Tuman hokimi R. SHamuratov va hokim órinbosarlari "Ullibog‘" OFYda tut daraxti kóchatlarini ekib, aksiyada faol ishtirok etmoqda.

🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
#yashil_makon
#Dolzarb_40_kun

To'rtko'l tumani Davlat xizmatlari markazi xodimlari tomonidan "Yashil makon" umummilliy loyihasiga asosan "Yangiobod" mahalla fuqarolari yig'ini hududida joylashgan Davlat xizmatlari markazi yangi binosi hududida va yon atrofida joylashgan xonadonlar oldiga reja asosida manzarali ko'chatlar ekildi.

🟢T
o‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
Ma'naviy tadbir o'tkazildi To'rtko'l tumani 40-son IDUMda maktab rahbariyati boshchiligida 6-7-9-sinflarning faol o'quvchilari ishtirokida O'zbekiston Respublikasi Davlat Bayrog'i kuniga bag'ishlangan ma'naviy tadbir o'tkazildi. Tadbir davomida o'quvchi yoshlar bayroq to'g'risida she’rlar o'qib, madh qilishdi. Bayroq to'g'risida keng turda ma'lumot berishdi. Tadbir yakunida faol yoshlar taqdirlandilar. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Зиновий Новицкий – доктор сельскохозяйственных наук, академик
#17nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Yashil_makon «Oqqamish» ovul fuqarolar yig'inida "Dolzarb 40 kunlik" doirasida ko'chat ekish ishlari davom etmoqda.
🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT