#Хотира
«Инсон азиз - хотира муқаддас"

Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмаси фаоллар залида "9-май Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан 2020 йил пандемия даврида инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишда ўзларининг инсонпарварлиги ила халқимиз қалбидан жой олиб, жон фидо қилган марҳум шифокорлар Султанов Мақсуд Сотимович, Авезов Рамат Аматович, Исмоилов Давронбек Генжебаевичларни эслаб хотирлаш кечаси ўтказилди. Мазкур хотирлаш кечасида тиббиёт бирлашмаси жамоаси, меҳнат фахрийлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ОАВ ходимлари, туман имом хатиблиги, марҳумларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Албатта инсон хотираси муқаддасдир. Шунинг учун ҳам инсонлар соғлиги йўлида жон фидо қилган асл фарзандларини халқимиз ҳеч қачон унутмайди... WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM