"НАВОИЙНИ ЭСЛАБ" ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИНГ ВА НОУТБУК ЮТИБ ОЛИНГ!

Халқ таълими вазирлиги Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан #Navoiyni_eslab хэштеги остида ижодий ишлар танловини эълон қилади.

‼️Танловда Навоий асарларини ёд олишга иштиёқи баланд бўлган мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

Бунинг учун сиздан:

🔹Навоий асарларини ижодий ёндашган ҳолда ижро этиб, уни #Navoiyni_eslab хэштеги билан Facebook ижтимоий тармоғидаги ўзингиз истаган оммалашган гуруҳлардан бирига жойлашингиз лозим бўлади. Мисол тариқасида вазирлик ва фейсбукдаги Maslahat.uz гуруҳи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ўз ижодий ишингизни тарғиб қилишда мазкур гуруҳ ёрдамидан ҳам фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Видеороликларни баҳолашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

Креатив ёндашув;
Видеороликнинг сифати;
Ижро маҳорати;
Видеони ижтимоий тармоқларда оммалашгани.

Видеоролик вақти 3 дақиқадан ошмаслиги тавсия этилади.

Танлов ўтказилиш вақти: 2021 йилнинг 1 дан 5 февралга қадар (шу куни ҳам).

6 февраль куни саралаб олинган энг яхши видеолар вазирликнинг Телеграмдаги расмий саҳифасига овоз бериш учун қўйилади.

‼️Овоз бериш жараёни 9 февраль куни соат 10:00 да якунланади.

🎁Номзодлар орасидан энг кўп овоз тўплаган 3 нафар иштирокчи ҳомийлар томонидан тақдим этилган ноутбук билан тақдирланади.