Forwarded from АОКА | Namangan | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman
Нодир ЖУМАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
— Мен янгиланаётган Конституциядаги ўзгаришлар халқ манфаатига, инсон қадрига қаратилганини алоҳида таъкидлаб ўтаман. Йиллаб орзу қилган муаммоларимиз ҳал қилинаётганини фақат янгиланаётган Ўзбекистонда кўришимиз мумкин. Авваллари банк пластик карталарига тушган ойлигимиз, нафақаларимизни 10-20 фоиз, тоғли ҳудудларда эса 30 фоизгача зарарига нақдлаштириш масалалари бўлар эди. Ҳозир бу каби муаммолар йўқ бўлди. Бу каби ўзгаришлар барча ислоҳотлар инсон қадри ва унинг манфаатлари учун амалга оширилаётганини тасдиқлайди.
Барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлаб қоламан!
@menbefarqemasman
Каналга уланиш: @aokanamangan

Aнора Бобомуродова, "Оқила аёллар" ҳаракати етакчиси (Навоий):
— Ҳозир қайси туманга, шаҳарга борсак, минглаб уйлар қурилаётганини кўрамиз. Бу одамларнинг тинч-тотув, аҳил бўлиб яшашлари учун муҳим. Мен қирқ йиллик фаолиятим давомида оилаларнинг яшаш шароитларини кўрдим, солиштирдим... Бугун инсон учун шундай имкониятлар яратилаётган экан, биз қандай унга бефарқ бўлоламиз. Аксинча, биз буни қўллаб-қувватлаймиз. Хотин-қизларнинг оилаларида тинчлик, хотиржамлик, фарзандлар учун шароитлар яратилган. Ана шундай ижобий ўзгаришларга бефарқ эмасмиз!

Муяссар Исманова, "Меҳр" операцияси иштирокчиси:
— Сурия давлатидаги қийинчиликлардан чиқиб, ўз Ватанимга, оилам бағрига қайтиб келаман, деб ўйламагандим. Давлатимиз саъй-ҳаракати билан кириб келдик. Янгиланаётган Конституцияга кўра, судланганлик учун яқин қариндош уруғлари, ака-укаларига жавобгарлик бўлмас экан, шу жиҳати менга ёқди. Бунга мен #befarqemasman, референдумда иштирок этаман.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman
Мастурахон Сайфитдинова, "Қува анори" ихтисослашган МЧЖ агрофирмаси раҳбари:
— Мен оддий бир ўзбек аёлиман. Ўзимнинг ҳалол меҳнатим билан кўп ютуқларга эришдим. Инсон учун ҳалол ризқ билан фарзандлари бахт-у иқболини кўришданда ортиқроқ бахт бўлмаса керак! Мен каби Ўзбекистоннинг чекка бир қишлоғида улғаётган фарзандларимиз ўз нурли келажагини барпо этсин!
Янгиланаётган Конституцияда пенсия ва нафақалар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги белгиланаётган экан мен буни қўллаб-қувватлайман. Шунингдек, ҳар бир фарзанд сифатли таълим олиши, ватандошларимиз кафолатли тиббий хизматлардан фойдаланишини давлат кафолатлаши лозим.
Мен бунга #befarqemasman! Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

Шерзодбек Собиров, "Ҳимоя манбаи" адвокатлар ҳайъати адвокати (Тошкент шаҳри):
— Мен адвокатман. Қонунчилигимизга кўра, адвокатнинг асосий фаолияти жисмоний ва юридик шахсларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдир. Лекин бундан бир неча йиллар аввал ҳимоямиз остидаги шахсларга юридик ёрдам кўрсатишда қийинчиликларга, айниқса, ҳимоямиздаги шахслар билан алоҳида кўришишда, суд жараёнида тенглик принципи амал қилинмаслик ҳолатларига дуч келардик. Янгиланаётган Конституцияда адвокатурага алоҳида боб киритилиши — адвокатлар хавфсизлигини янада кафолатлайди. Мен ўз касбим ва келажагимга #befarqemasman! Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

Ҳилола Назирова, Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби директори:
— Таълим — ҳар бир даврда тараққиётнинг пойдевори бўлиб хизмат қилган. Ҳозирда Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари келажагимиз бўлган ёшлар истиқболи учун энг тўғри қадамдир. Айни пайтда нафақат раҳбар, балки оддий аёл сифатида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. Хусусан, янгиланаётган Конституциянинг 52-моддасида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлигига ғамхўрлик қилиши белгиланаётгани мени қувонтирди. Бу — юртимиз янги тарихининг янги саҳифасидир. Мен ўқитувчиларнинг ҳуқуқи ҳимояланишига овоз бераман. Қайси давлат дунёни таълим билан таъминласа, ўша давлат дунёни ҳам бошқаради.

Музаффар Джалалов, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ректори:
— Ҳар қандай муваффақият тарихи бу — сифатли таълимдир. Ёшларимиз олий маълумот олишлари учун кенг имкониятлар бор. Биргина мисол, 5 йил олдин университетлар сони 60 тадан сал кўпроқ эди, ҳозирда 210 тадан ошди. Нодавлат ва хусусий университетлар ҳам очилди. Уларда ҳам давлат грантлари ажратиладиган бўлди. Муҳими, профессор-ўқитувчилар мажбурий ишларга жалб қилинмаяпти. Шу каби ислоҳотларга мен #befarqemasman!

Олимжон Худойназаров, "ҚВЗ" ассоциацияси бадиий раҳбари:
— Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг Оила, болалар ва ёшларга оид 9-бобида иккита банд эътиборимни тортди. Яъни 77-бандда ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, дейилади. 80-моддада эса вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, дейилмоқда. Бу эртанги кунимиз ҳақида ўйлаб қилинаётган ишдир. Шунинг учун ўзингиз ва фарзандларингиз тақдирига бефарқ бўлманг, референдумда иштирок этинг.

Нажмиддинов Икромхон Ҳошимхонович,
вилоят “Кексаларни эъзозлаш” жамоат фонди раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Ҳаммангизнинг хабарингиз бор, шу йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистонда янгиланган Конституциямизга референдум ўтказилади. Шу муносабат билан бугун кенг миқёсда тарғибот-ташвиқот ишлари кетяпти. Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти халқимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини танишда, уларга берилаётган имкониятлар, имтиёзлар бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориляпти.
Мен ўйлайманки, бугун Наманган халқи 18 ёшга тўлган ва овоз бериш қобилиятига эга бўлган ҳар бир фуқаро, албатта, 30 апрель куни референдумда муносабатини билдиради. Шунинг учун барчани бу сиёсий жараёнда фаол бўлишга чорлаб қоламиз.