TATU | Rasmiy kanali
14.8K subscribers
17.2K photos
1.94K videos
251 files
4.14K links
🏛Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universitetining rasmiy telegram kanali

📸https://www.instagram.com/tuit.official/

🌐 https://tuit.uz

📲 @taturasmiybot

https://t.iss.one/taturektori
Download Telegram
#ТАТУ
#Раддия

⚡️Ижтимоий тармоқларда “ТАТУ масъулларининг хатоси туфайли талабалар бўлиб ўтган якунийлардан университет ҳисобига 300 млн. сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкин”лиги ҳақидаги эътирозли хабар юзасидан Раддия

🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг худудий филиалларида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ўқитишнинг кредит модуль тизими жорий этилган. Ҳозирги кунда барча босқич талабалари таълимнинг кредит тизимида таҳсил олиб келмоқда. Университетда ўқув жараёни ва назоратларни ташкил этиш учун lms.tuit.uz тизими жорий этилган бўлиб, бунда инсон омили иштирок этмайди. Ушбу тизим 4 йил давомида университетимизда тўлақонли синовдан ўтган ва бундай ҳолатлар кузатилмаган. Ўтган давр мобайнида ўн минглаб талаба мазкур даргоҳни тамомлаб, жамиятимизда ўз ўрнига эга кадрлар сифатида фаолият юритиб келишмоқда.

Ижтимоий тармоқларда “қўшимча тўлов қилиш”, “ТАТУ масъулларининг хатоси туфайли талабалар бўлиб ўтган якунийлардан йиқилиши”, “амалдаги тизим хато” дея талқин қилинган асоссиз хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Аввало универститетда якуний назоратлар ҳозирда ҳам давом этмоқда. Назорат ишлари натижасидан қониқмаган тақдирда талабалар аппеляцияга бериш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Шу ўринда, қайта ўқиш учун тўлов қийматларига назорат ишлари ва аппеляция натижалари тугаллангандан сўнг аниқлик киритилишини маълум қиламиз. Бунда фанлардан қайта ўқиш учун тўлов миқдори талабанинг бир йиллик тўлов шартнома миқдорининг 1 кредитга (1 кредит тўлов миқдори контракт миқдорини 60га бўлинган нисбати) нисбатидан ва фанга ажратилган кредит миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, хабарда “талабалар бугун бўлиб ўтган якунийлардан университет ҳисобига 300 млн сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги” ҳақидаги фикр мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўз ўрнида, университет рахбарияти ташаббуси билан талабалар учун кўпчилик олийгоҳларда мавжуд бўлмаган бир қатор шароитлар ва имтиёзлар яратилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жумладан, фанлардан етарли балл тўплай олмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар (чин етимлар ва боқувчиси йўқлар, имконияти чекланган, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган, ногиронлиги мавжуд талабалар, марҳум харбийлар фарзандлари) учун қайта ўқиш бепул этиб белгиланганлиги ва улар бу имтиёзлардан мунтазам фойдаланиб келаётганлигини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.
Бундан ташқари, хабарда билдирилган “университет масъулларининг хатоси талабаларнинг бўлиб ўтган якунийлардан йиқилишига сабаб бўлганлиги” ҳақидаги фикр юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Университетда тасдиқланган ўқув жадвалига кўра, 2022 йил 2 февраль куни соат 11:00да 2-босқич талабаларига “Дискрет тузилмалар” фанидан онлайн режимда 1400 нафарга яқин талабаларга якуний назорат иши ўтказилди. Иштирок этганлардан 50 фоиз талаба баҳолаш меъзонларида белгиланган ўтиш балларини тўплаб муваффақиятли ўтган (ушбу рўйхатдаги 300 га яқин талабалар аъло ва яхши баҳолар билан, қолган 300 дан ортиғи ҳам керакли баллар тўплаган). Қолган талабалар орасидан 72 нафарида эса lms.tuit.uz тизимида кузатилган қисқа техник носозлик сабабли саволлар вариантларини генерациялаш жараёнида бузилиш юз берди.
Мавжуд техник носозликни бартараф этиш юзасидан зудлик билан университетнинг телеграм тармоғидаги расмий каналлари (TATU|Rasmiy kanali ва Credit System of TUIT ) орқали маълум қилинган.

👉Батафсил маълумот
#ТАТУ
#Нурафшон_филиал
#Семинар

🏛Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технолгиялари университети Нурафшон филиали билан ҳамкорликда онлайн семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Хотин-қизлар маслаҳат кенгашлари "Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси; режалар ва истиқболлар" мавзусида талаба-қизлар билан суҳбатлашдилар.
#ТАТУ
#Якуний_баҳолаш

ҲУРМАТЛИ ТАЛАБАЛАР!

1- 2- ва 3-босқич талабаларининг якуний баҳолаш натижаларини таҳлил жадвали.
Ушбу 👉https://t.iss.one/taturektori канал орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

📌Дўстларингизга ҳам улашинг. Сизни қизиқтирган янгиликлардан хабардор бўлиб туринг!
Расмий хабарлар фақат ушбу каналда.
#ТАТУ
#Стратегия
#Инсон_қадри

🏛Жорий йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони ва 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида иштирок этишди.

Дастурда Халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, Халқаро ахборот маконида муносиб ўрин эгаллаш, Ўзбекистоннинг ижобий имижини фаол илгари суриш, мамлакатимизда ислоҳотларнинг бориши, жамиятни демократик янгилаш жараёнлари ҳақида холис ахборот тарқатишга қаратилган халқаро давра суҳбати ўтказилди.
#ТАТУ
#Профессор_ўқитувчилар
#Таълим

🏛Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “АКТ соҳасида касб таълими” факультетининг “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси профессор-ўқитувчилари Юнусобод туманидаги 9-сонли ихтисослашган умумий давлат мактабига ташриф буюрдилар.

Унда кафедра профессор-ўқитувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида замонавий таълим турлари, уларнинг ўзаро интеграция жараёнини янгилаш, ёшларни касбга йўналтириш бўйича давра сухбати ўтказилди.
#ТАТУ
#Ахборот_кутубхона

🔷Бугун Республика ахборот кутубхона марказида Ахборот кутубхона соҳаси ходимларини малакасини ошириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бу марказ негизида Республикамизда ягона бўлган “Намунавий автоматлаштирилган кутубхона” очилди.
Мазкур кутубхона очилиши Ўзбекистон Республикаси Миллий кутубхонаси, Республика ахборот кутубхона маркази ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ “Ахборот кутубхона тизимлари” кафедраси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мазкур кутубхона базасида кафедра филиали ташкил этилган бўлиб, “Кутубхона-ахборот фаолияти” йўналиши ҳамда “Электрон кутубхона ва архивлар” магистратура мутахассислиги талабаларига малакавий, ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш, назарияни амалиёт билан уйғунликда олиб бориш, замонавий ахборот кутубхона технологиялари билан танишиш, электрон кутубхоналар ишини, виртуал кутубхона хизматларини ташкил қилиш ва бошқариш ҳамда жаҳон ахборот ресурслари базасидан фойдаланиш каби имкониятлар яратилди.
#ТАТУ
#Sababa_Security

🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (
ТАТУ) ва Италиянинг Sababa Security компанияси билан ҳамкорлик

ТАТУ ва Sababa Security компанияси (Италия🇮🇹) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумда ТАТУ ва Sababa Security компанияси ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг алмашинув дастури назарда тутилган.

Шу муносабат Сингапур менежментни ривожлантириш институти биносида IT йўналиши талабалари учун Sababa Security билан ҳамкорликда Киберхавфсизлик бўйича танлов бўлиб ўтди. Танлов ёзма тест ва суҳбат асосида ўтказилди. Танловда Республика ОТМларидан 50га яқин талабалар қатнашди ва 5 нафар талаба танлаб олинди.

👉Батафсил
#ТАТУ
#Стипендиятлар
#Тақдирлаш_маросим

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Давлат стипендияларига лойиқ деб топилган талаба-ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филилаллари талабаларининг жами 44 нафари Давлат ва соҳа стипендияларига эга бўлишди. Таъкидлаш жоизки ўтган йилга нисбатан стипендия соҳиблари қарийб 50 фоизга ошди. Жумладан Президент стипендияси 3 нафар, Беруний стипендияси 8 нафар, Ислом Каримов номли стипендияси 2 нафар ва соҳа стипендиялари (Муҳаммад ал-Хоразмий) 29 нафар...

👉Батафсил
#ТАТУ
#Стипендиятлар
#Тақдирлаш_маросим

🏛Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Давлат стипендияларига лойиқ деб топилган талаба-ёшларни тақдирлаш маросимидан фото лавҳалар

📷Фото лавҳа №1