Homidjon Ishmatbekov
2.48K subscribers
13 photos
383 videos
2 files
1.9K links
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Download Telegram
Фитна ҳақида келган ҳадисларга илмий-назарий қараш

Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган фитна ҳақидаги ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳнинг вафотларидан кўп ўтмай тез фурсатларда фитна тарқалади. Қадимий ғариза бўлмиш урушга бўлган рағбат, хусусан арабларда кенг тарқалган бу одат қайта жумбушга келади. Албатта, ўз жонини, молини муҳофаза қилиш истаги ҳар кимда пайдо бўлиши табиий ҳол. Шунинг учун Абу Зар разияллоҳу анҳу: Ё Расулуллоҳ, шунда мен ҳам қиличимни бўйнимга осиб олайми?-деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: агар шундай қилсанг фитначи қавмга шерик бўласан!-дедилар. Абу Зар: унда нима қилай?-деди. Расулуллоҳ: уйингда ўтир, дедилар. Абу Зар: агар фитначилар уйимга бостириб киришсачи?-деб сўради. Расулуллоҳ: агар қиличларнинг ярқираши кўзингни қамаштиришидан қўрқсанг, юзингни кийиминг билан тўсиб ол, шунда ҳам сени ўлдирсалар, гуноҳ уларнинг бўйнига бўлади, дедилар. Бошқа ривоятда: “Агар бирортангизни уйига кириб борсалар, Одам алайҳиссаломнинг икки ўғлининг яхшиси каби бўлсин” (яъни қотил эмас, мақтул бўлсин), дедилар.

Мен дўстим билан ушбу ҳадисни музокара қилиб ўтирган эдик, хаёлимга биринчи келган нарса шу бўлдики, нима учун биз зўравонликка индамай қараб туришимиз керак? Бирор кимса мени уйимга бостириб кирсаю, мени ўлдирмоқчи бўлса, албатта мен уни ўлдиришим керак, уни ҳурмати йўқ. Аллоҳ таоло шундай деган:
وَالَّذِينَ إِذَا أَصَابَهُمُ الْبَغْيُ هُمْ يَنْتَصِرُونَ
“Улар ўзларига тажовуз қилинганда (унга қарши курашиб) ғолиб бўладиган зотлардир” (Шўро сураси, 39-оят).
Бошқа ҳадисда айтилади: “Ким ўзини ҳимоя қила туриб ўлдирилса, у шаҳиддир”. Демак, ёмонлик истаганга қарши муносиб жавоб берилиши, таҳдид қилганга жавоб қайтариш шарт.
Шунда менга дўстим деди: бу ерда менга бошқа фикр келмоқда. Кел бир фикрлашиб кўрайлик. Ҳеч қачон қасос олиш ички муаммоларни ҳал қилмайди. Қариндошлардан узилиш ёмон оқибатларга олиб келади, авф этиш эса, кўнгилсизликларни бартараф қилади. Қачон ишлар сиёсий тус олса, уларни фақат сиёсий йўл билан ҳал қилиш керак, қон тўкиш йўли билан эмас.
Дўстимга дедим: Мақсадингни тушунмай турибман?
Дўстим: Масалан, ота кўрсаки, ўғилларининг ўртасидаги зиддият иккисидан бирининг ўлими билан тугаса, шунда ота қотил ўғлидан қасос олишни талаб қилиши бутун оилани пароканда қилиш билан поёнига етади. Шунинг учун аввало, у ўғилларини тинчлантиришга ҳаракат қилади, сўнгра вазиятни ислоҳ қилишга киришади. Бундай вазиятда масалани ҳал қилишнинг ягона йўли фақат сиёсий йўл билан бўлади. Эҳтимол, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитна вақтида ёмонлик йўлини тўсиш учун ҳам ана шундай улуғ зотларни фитнага аралашишдан қайтаришларида айнан мана шуни назарда тутгандирлар. Фитна ҳақида айтган яна бошқа бир ҳадисларида таъкидлаганларидек: “фитна вақтида тик турган кишидан ўтирган киши яхшироқ, югурган кишидан кўра оҳиста юрган киши яхшироқдир” деган гаплари билан аланга олаётган ўтни ўчиришга чақирганлар. Бугунги кунимизда мусулмонлар ўртасида бўлаётган фитналарни ўйласам, бугун уммат ҳалим ва босиқ кишиларга жуда ҳам муҳтож эканлигини англаймиз. Айнан ҳалим ва босиқ кишиларгина низолардан йироқ бўлишлари билан бирга турли ҳилдаги жоҳилона даъватларни рад этадилар, бирдамликка ундайдилар. Жанжаллашаётган тоифаларни ортга тортиб, ўртани ислоҳ қилишга, Аллоҳ учун адоватни тарк этиб, ғазабни ичга ютишга, омманинг манфаатига муносиб келадиган ишга чақирадилар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий  - Аччиқ ҳақиқат китобидан

https://t.iss.one/tuhur
👍15👏2
Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтадилар: Адн жаннатига бир қавм биринчи бўлиб борадилар. Улар на намозда, на рўзада, на ҳажу ва на умра қилишда одамлардан ортиқ бўлмаганлар. Лекин улар Аллоҳнинг ваъзу насиҳатларини тўғри англаб, қалблари жумбушга келган, кўнгиллари ором топган, аъзолари билан Ундан қўрққан эдилар. Натижада, одамларни орасида мартаба топиб, дунёда инсонлар ичида юқори даражага эришган, охиратда ҳам Аллоҳнинг ҳузурида мартаба топган кишилардир.

https://t.iss.one/tuhur
👍20🙏2
Чигиртка билан капалакнинг ўртасидаги фарқ

Чигиртка интизомга риоя қилган ҳолда тартиб билан ҳаракатланади. Қаерга боришини яхши билади.
Капалак эса, бетартиб ҳаракатланади.
Қиёмат қоим бўлганда одамларнинг ҳолати худди капалакнинг ҳаракатига ўхшайди.
يَوْمَ يَكُونُ ٱلنَّاسُ كَٱلْفَرَاشِ ٱلْمَبْثُوثِ
"У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар" (Алқориа сураси, 4-оят).

Қайта тирилиш вақтида эса, одамлар маҳшаргоҳ тарафга тартиб интизом билан борадилар.
خُشَّعًا أَبْصَٰرُهُمْ يَخْرُجُونَ مِنَ ٱلْأَجْدَاثِ كَأَنَّهُمْ جَرَادٌ مُّنتَشِرٌ
"Улар қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар" (Қамар сураси, 7-оят).

Қуръон нақадар балоғатга бой.

https://t.iss.one/tuhur
👍22🔥1
Дарахтнинг баргидаги бир томчи сувни ичишга 12та чумоли жам бўлди. Чумолилар баргдаги сув томчисининг мувозанатини сақлаш ва ерга тўкилиб кетмаслиги учун тўрт гуруҳга бўлиниб олишди. Уларга бундай тарзда ҳамкорлик қилиш, ўрталаридаги нарсани тенг бўлишишни ким ўргатди экан?

Уламоларнинг кашф этишларича, чумолилар уйларига дон ташиб келганларида уларни икки бўлак қилиб синдириб қўяр эканлар. Чунки, агар дон ўртасидан икки бўлак қилиб синдириб қўйилса, ҳар қандай унумдор ерда ҳам униб чиқмас экан. Шундай қилиб улар донларни узоқ муддатгача сақлай олар эканлар.
Уламоларни ажаблантирган яна бир нарса шуки, чумолилар кашнич уруғини олиб келганда уни тўрт бўлакка бўлиб қўяр эканлар. Маълум бўлишича, кашнич уруғи агар иккига бўлинса ҳам нам тегса униб чиқаверар экан. Аммо, тўрт бўлакка бўлиб қўйилсагина униб чиқмас экан.
Мана шуларни чумолига ким ўргатди экан-а? Субҳаналлоҳ.

https://t.iss.one/tuhur
👍35🙏5
Ҳайбатнинг асосий сабабларидан бири кам гапиришдир.

Гўзалликнинг асосий сабабларидан бири кўп табассум қилишдир.

Тақдирлар битилган, сизга аталган ҳар бир нарса ўз вақтида келади.

Гоҳида ҳақиқат худди қуёшдек равшан бўлиб туради, лекин ёруғининг кучлилигидан унга тик қарай олмаймиз.

https://t.iss.one/tuhur
👍20
Имом Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Илмнинг боши сукут, кейингиси тинглаш, учинчиси ҳифз, тўртинчиси амал ва бешинчиси тарқатишдир

Танбиҳул ғофилин - Абу Лайс Самарқандий

https://t.iss.one/tuhur
👍19
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бир ишингизда ҳузурингизга келади, ҳатто таомланаётганингизда ҳам. Қачон овқатланаётганингизда бирорта ушоқ ёки луқма ерга тушиб кетса, уни олиб тозалаб еб қўйинг, шайтонга қолдирманг. Овқат еб бўлганингиздан сўнг, бармоқларингизни яланг. Чунки, таомингизни баракаси қайси жойида эканлигини билмайсиз" (Имом Муслим ривояти).

https://t.iss.one/tuhur
👍25
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ

Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Қиёмат куни баъзилар хаёл қилганидек, қўрқинчли кун эмас. Балки, ўша кунга тайёргарлик кўрган, аҳдига вафо қилган кишилар учун ниҳоятда хуш ва ёқимли кундир.
لَا يَحْزُنُهُمُ ٱلْفَزَعُ ٱلْأَكْبَرُ
"Уларни буюк даҳшат ғами босмас" (Анбиё сураси, 103-оят).

Қабрдан тирилиб чиққанларида ва фаришталарни интизор бўлиб кутиб турганларини кўрганларида бу кун улар учун энг ёқимли кун бўлади.
وَتَتَلَقَّىٰهُمُ ٱلْمَلَٰٓئِكَةُ هَٰذَا يَوْمُكُمُ ٱلَّذِى كُنتُمْ تُوعَدُونَ
"Уларни фаришталар: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», деб кутиб оларлар" (Анбиё сураси, 103-оят).

У кунда хурсанд бўлганидан овозини баланд кўтариб бақириб чақирадиганлар бўлади.
فَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَٰبَهُ ۥ بِيَمِينِهِ ۦ فَيَقُولُ هَآؤُمُ ٱقْرَءُوا كِتَٰبِيَهْ
"Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар...дейди" (Алҳаққа сураси, 19-оят).

У кун сиз учун энг бахтли кун бўладики, у кунда сиз Аллоҳ рози бўлганлар қаторида, олдингизда Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам бош бўлиб жаннат сари юриб борурсиз.
يَوْمَ لَا يُخْزِى ٱللَّهُ ٱلنَّبِىَّ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا مَعَهُ ۥ ۖ نُورُهُمْ يَسْعَىٰ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَٰنِهِمْ
"У кунда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир" (Таҳрим сураси, 8-оят).

У кунда сиздан бахтиёр киши бўлмайди, чунки ортингиздан зурриётларингиз ҳам эргашиб бораётган бўладилар.
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا وَٱتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُم بِإِيمَٰنٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ
"Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик" (Тур сураси, 21-оят).

У кунда сиз ва аҳли оилангиз ҳаётингиздаги энг ёқимли сўзни эшитасиз.
ٱدْخُلُوا ٱلْجَنَّةَ أَنتُمْ وَأَزْوَٰجُكُمْ تُحْبَرُونَ
"Жаннатга киринглар, сизлар ва жуфтларингиз шод бўлурсизлар" (Зухруф сураси, 70-оят).

У кунда хурсандлигингизни яшира олмайсиз, зотан у кунда сиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга, Мусога, Исога, Иброҳим ва Нуҳ алайимуссаломга ҳамроҳ бўласиз.
فَأُوْلَٰٓئِكَ مَعَ ٱلَّذِينَ أَنْعَمَ ٱللَّهُ عَلَيْهِم مِّنَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ وَٱلصِّدِّيقِينَ وَٱلشُّهَدَآءِ وَٱلصَّٰلِحِينَ ۚ وَحَسُنَ أُوْلَٰٓئِكَ رَفِيقًا
"Бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши!" (Нисо сураси, 69-оят).

Аллоҳим бизларни ҳам ва барча мусулмонларни ана ўшалар қаторида бўлишимизни насиб эт.

Доктор Мустафо Маҳмуд

https://t.iss.one/tuhur
👍20😢4🙏1
Имом Ибнулқаййум раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Бахту саодатга учта нарса билан эришилади; неъматга шукр, балога сабр ва гуноҳга тавба билан. Зеро, ушбу учала нарса бандани дунё ва охиратида саодат қучиши ва натот топиши омилидир. Банда ҳеч қачон ушбулардан ажрала олмайди, аксинча доимо шуларни ичида умрини ўтказади.

“Алвабил ассоййиб”

https://t.iss.one/tuhur
👍26👎1
Аҳмоқона диндорлик...

#   Аллоҳ таоло инсондан ўз жонига инсоф қилишини талаб қилган. Инсон доимо тўғри қилиши керак бўлган жойда хато қилганини, савоб қилиши керак бўлган ўринда гуноҳ қилганини эътироф этмоғи лозим. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло қиёмат кунида бандага шундай хитоб қилади:
اقْرَأْ كِتَابَكَ كَفَى بِنَفْسِكَ الْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا
(Унга айтилур): “Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир” (Исро сураси, 14-оят).
Бу тарздаги хитоб мажбур инсонга айтиладими, ёки ихтиёри ўзида бўлган кишигами?

#   Ислом диёрларидан бирида мусулмон йигитларни масжидга ялангоёқ бораётганларини кўришибди. Кузатиб турганлардан бири бунинг сабабини сўраса, йигитлардан бири жавоб бериб: Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар масжидга оёқ кийимда боришар эди, гоҳида ялангоёқ борган ҳолатлари ҳам бўлган. Шунинг учун биз ҳам гоҳида ялангоёқ бориб, уларнинг суннатларини тирилтирмоқчимиз, дебди.
Бу хабатни менга етказган одам шу ҳақда фатво сўради. Шунда мен унга: мен одамлар ақли билан фикрлайдиган масалаларда фатво бераоламан, лекин оёғи билан ўйлайдиган нарсаларда фатво бераолмайман, деб жавоб бердим.

#  Лондон радиоси масжидларнинг бирига бир неча нафар ёшлар ҳужум қилиб, ҳайит намозига келган болаларга ҳайитлик учун тайёрлаб қўйилган ҳадия сумкачаларини улоқтириб ташлаганлари ҳақидаги хабарни тарқатди. Сумкачаларда хурмо, ҳолва ва дуолар китобчаси бор экан. Ҳужум қилган йигитлардан бирининг айтишича, бундай ишлар салафи солиҳлар даврида бўлгаман бидъат амал эмиш. Тағин улар темир занжирлару, тўппончалар билан ҳужум уюштирибдилар. Натижада, ўнлаб одамлар жароҳатланган ва шифохоналарга олиб кетилган, ҳужум уюштирганлар эса, қўлга олиниб маҳкамага тортилган.
Ушбу хабарни текшириб кўрсам, ҳақиқатан бўлган воқеа экан. Шунда, ушбу фитнани тўхтатишга ва бетартибликни олдини олишга зудлик билан киришган мутасаддиларни ҳақига дуо қилдим.
Дарҳақиқат, ўша куни қўлларида хайитлик ҳадияларини ушлаб олган болачаларни нақадар хурсанд бўлиб юрганларини ўз кўзим билан кўрдим. Шу ишга бош бўлган мутасаддиларнинг биридан: бу қандай ҳадия?-деб сўрадим. У: биз ҳайит баҳонасида ёш болаларни кўнглини олиб, хурсанд қилмоқчи эдик, холос. Қолаверса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “бир-бирингизга ҳадия беринг,  ўзаро  муҳаббатингиз зиёда бўлади”, деганлар. Лекин, мутаассиблар байрамни мотамга айлантиришди, деди.
Ҳа, мана бу янги чиққан “мужтаҳидлар”нинг ижтиҳодидир. Улар тўрт мазҳаб имомларининг гапларини умуман менсимайдилар.

#   Бир одам мени олдимга дарғазаб ҳолатда келиб: Қуръон ўқигандан кейин “содақоллоҳул узим” (буюк Аллоҳ рост айтди) дейиш ҳаромми?-деб сўради. Билдимки, бу яна бир янги фитнанинг бошланиши. Шунинг учун уни бошланмай туриб тўхтатишга қарор қилдим. Эй биродарлар! Аллоҳ таоло фақат рост айтади, ақли расо инсон бу борада шубҳага бормайди. “Аллоҳдан кўра рост сўзловчи ким бор?” Агар Қуръон ўқувчи қори ушбу калима (содақоллоҳул азим)ни айтса ва кўнглида Аллоҳнинг каломини тасдиқлаш ҳамда унга муҳаббат ила айтса ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Аксинча, Қуръонни ўқиш асносида унинг ваъидларидан қўрқиш, ваъдаларидан умидвор бўлиш имон эгаларининг белгисидир.
وَلَمَّا رَأَى الْمُؤْمِنُونَ الْأَحْزَابَ قَالُوا هَذَا مَا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَصَدَقَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَمَا زَادَهُمْ إِلَّا إِيمَانًا وَتَسْلِيمًا
“Мўминлар фирқаларни (ёвни) кўрган вақтларида: “Бу Аллоҳ ва пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир (имтиҳондир). Аллоҳ ва пайғамбарининг сўзи ростдир”, – дедилар ва (бу сўзлари) уларнинг имон ва итоатларини янада зиёда қилди” (Аҳзоб сураси, 22-оят).
Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳалол ва ҳаром масалаларида ҳақиқат қарор топганда уни тасдиқлашга буюрган.
قُلْ صَدَقَ اللَّهُ فَاتَّبِعُوا مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
“Аллоҳ рост сўзлар. Бас, ҳақ йўлда собит бўлмиш Иброҳимнинг динига эргашингиз! У мушриклардан бўлмаган”, – деб айтинг” (Оли Имрон сураси, 94-оят).
👍22🥰1
Шундай экан, Қуръон ўқувчи киши мана шундай эътиқод билан “содақоллоҳул азим” деса гуноҳкор бўлмайди. Бу калимани айтиш фарз ҳам эмас, айтмаган киши маломат ҳам қилинмайди.
Эй сиз, ҳамма нарсани бидъат дегувчилар! Бидъатни бартараф қиламан деб, ноҳақ қон тўкишдан тоймайсизлар. Етар Исломни шарманда қилганингиз.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий – Аччиқ ҳақиқат

https://t.iss.one/tuhur
👍18
Умматнинг ҳаётидаги энг ёмон мусибат, дин ўйинга, ўйин эса динга айланиб қолганидир. Дарҳақиқат шундай. Деворларимизни Қуръон оятлари билан безаймизу, қалбимизни Қуръонга амал қилиш билан безамаймиз. Қуръонни ўликларга ўқиймизу, тирикларга нисбатан Қуръоний муомала қилмаймиз.  Баракани Қуръонни фақат тиловат қилишда деб биламиз, ҳақиқий барака унга амал қилишда, ҳукмларига эргашишда эканлигини унутамиз.
وَهَذَا كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ فَاتَّبِعُوهُ وَاتَّقُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
“Мана бу Биз нозил қилган муборак Китоб (Қуръон)дир, унга эргашингиз ва тақволи бўлингиз, токи раҳм қилингайсиз” (Анъом сураси, 155-оят).

Шайх Юсуф Қаразовий

https://t.iss.one/tuhur
👍25
Ота-онангизни юзларига узоқ боқиб ўтиринг. Хали уларнинг чеҳраларини соғиниб кўзларингизни юмишга мажбур бўладиган вақт ҳам келади.

Муҳаммад Ротиб Набулусий

https://t.iss.one/tuhur
😢34👍1😱1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Рамазонни соғинганларга маслаҳат

Имом Шинқитий раҳимаҳуллоҳдан сўрадилар: тоат ибодат мавсумини кутиб олишим учун менга қандай тавсиялар берасиз?
Имом Шинқитий жавоб бердилар: тоат ибодат мавсумини кутиб олиш учун энг яхши тайёргарлик бу кўп истиғфор айтишдир. Чунки, гуноҳлар бандани тавфиқдан маҳрум қилади. Банда қалбини истиғфорга одатлантирса, у покланади. Агар қалби заиф бўлса, қувватланади. Агар касалланган бўлса, шифо топади. Агар бирор мусибати бўлса, арийди. Агар паришон бўлса, ҳидоятланади. Агар беқарор бўлса, осойиш топади.
Зеро, истиғфор Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин бизга қолган омонликдир.
Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: кимки истиғфор айтиш сифати билан сифатланса, Аллоҳ унинг ризқини келишини осонлаштиради, ишини енгиллаштиради, унинг шаъни ва қувватини ҳифзу ҳимоя қилади.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анхунинг қуйидаги сўзларининг мағзини чақинг: агар осмондан чақмоқ ёғса,, истиғфор айтувчига тегмайди.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.iss.one/tuhur
👍25
Олтин ҳарфлар билан ёзиладиган васият

Ҳасан Басрий разияллоҳу анҳу бир қабрнинг ёнига бориб тўхтади сўнгра ёнида турган ҳамроҳига қараб: нима деб ўйлайсан, мана шу қабр эгаси агар тирилиб келса нима қилган бўлар эди?-деди. Ҳамроҳи: албатта, энди кўп намоз ўқиган, истиғфор айтган ва яна савобли ишларни қилган бўлар эди, деб жавоб берди. Шунда Ҳасан Басрий: ҳа, афсуски бундай имконият энди унда йўқ, аммо сенда ҳали имконият бор, деди.

https://t.iss.one/tuhur
👍22
Forwarded from Keldiyor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Муборак ой суҳбатлари -2024" кўрсатувининг 1-сони
👍7
Forwarded from Keldiyor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маърифий суҳбатлар: Рамазон рўзасининг жорий бўлиши
👍5
Audio
RAMAZON 1-KUN. 11-MART
👍5