Ҳанш ибн Муътамардан ривоят қилинади, бир куни икки киши Қурайшлик бир аёлнинг ҳузурига келиб, унга 100 динор топшириб: — Бу пулни биз иккаламиз келсаккина берасан, агар фақат биттамиз келсак бермайсан, — деб айтдилар. Шу тарзда аёл улардан пулни олди ва бир йил давомида уларни кутди. Бир йилдан сўнг, улардан бири аёлга келиб: — Менинг шеригим вафот этди, шунинг учун пулни менга бер, — деди. Аёл унинг талабини рад этди ва: — Сизлар айтган эдингиз: "Пулни биттамизга бермайсан, фақат бирга келсак топширасан", — деб, шунинг учун бермайман, деди. Шунда у аёлни оиласи ва қўшнилари билан бирга сиқувга олди ва ниҳоят, аёл пулни унга беришга мажбур бўлди.
Бир йилдан кейин, иккинчи киши келди. У ҳам пулни беришни талаб қилди. Аёл унга жавобан: — Сенинг шеригинг келиб, сени вафот этганингни айтди ва шундан кейин пулни унга бердим, деди.
Шундан кейин улар бу масалада Умар ибн Хаттобга мурожаат қилиб бордилар. Умар уларнинг иши бўйича аёлнинг зарарига ҳукм чиқармоқчи эди, лекин аёл: — Аллоҳ номи билан сўрайман, илтимос, бизни ҳазрати Алининг ҳузурига юборинг, — деб сўради. Шу тариқа, уларни Али ибн Абу Толибга юбордилар. Али уларнинг ҳаракатларини тушуниб, уларнинг аёлни алдаганини сездилар. Али улардан сўради: — Сизлар айтганингиздай, пулни икковингиз бирга олиб келиб бериб, бирга олишни шарт қилган эдингизми? — Ҳа, — деб жавоб берди. Али унга: — Агар шундай бўлса, сизларнинг пулларингиз ҳали бизда турибди. Боргинда, шеригинг билан бирга келгин, шунда пулни оласан, — дедилар.
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.
https://t.iss.one/tuhur

Telegram
Homidjon Ishmatbekov
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Бир яҳудий амир-ул-мўминийн Али разияллоҳу анҳуга: «Сизлар ҳали пайғамбарингизни дафн этмай туриб, муҳожир ва ансорлар: «Биздан бир амир, сиздан бир амир!» дединглар, деди. Шунда Али разияллоҳу анҳу унга жавобан: «Сизлар ҳали денгизнинг нами қадамларингиздан қуримай туриб: «Бизларга битта илоҳ қилиб бер!» дедингиз, дедилар».
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.
https://t.iss.one/tuhur
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.
https://t.iss.one/tuhur
Telegram
Homidjon Ishmatbekov
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Абдуллоҳ ибн Иёш ривоят қилади, бир куни Шаъбий уйининг эшиги олдида ўтирган эди. Шунда бир киши унинг ёнидан ўтиб қолиб, шундай деди: «Аллоҳ сени ислоҳ қилсин! Мен намоз ўқиётган эдим, бурнимга бармоғимни тиқдим ва унга қон илашиб чиқди. Нима деб ўйлайсан: ҳижома қилдиришим керакми ёки томир олдиришимми?» Шаъбий қўлларини кўтариб: «Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ бизни фиқҳдан энди ҳижомага ўтказиб қўйибдида!»-деди.
Изоҳ: Бу воқеа орқали Шаъбий ҳазратлари баъзи инсонларнинг дин масалаларида ҳаддан ошиб, ноўрин саволлар беришига ҳазиломуз танбеҳ бермоқдалар.
Бир киши Шурайҳ қози ҳузурида гуноҳини тан олди, кейин эса бориб бу гапини инкор қилмоқчи бўлди. Шунда Шурийҳ қози унга: «Холангнинг синглисини ўғли сенга қарши гувоҳлик бериб бўлди!»-деди.
Изоҳ: Бу ерда Шурайҳ қози ҳазил қилиб гапиряптилар — «холангнинг синглисини ўғли» дегани, аслида ўша одамнинг ўзи бўлади. Яъни, сен ўзинг тан олгансан, энди уни инкор қилишнинг фойдаси йўқ, демоқчи.
Бир куни Омир Шаъбий ҳадис ривоят қилиб: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
«Саҳарлик қилинглар, бирортангиз ҳеч бўлмаса бармоғини тупроққа теккизиб, кейин оғзига солиб бўлса ҳам»-деди. Шунда бир киши: «Қайси бармоғини?»- деб сўради. Шаъбий оёғининг бош бармоғини ушлаб: «Мана буни!» - деди.
Изоҳ: Бу ривоятда Шаъбий ҳазратлари сўровчининг мантиқсиз ва ортиқча саволига ҳазил билан жавоб бермоқдалар. Ҳадиснинг моҳияти – саҳарлик қилишнинг муҳимлигини таъкидлаш бўлиб, қайси бармоқ экани муҳим эмас.
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.
https://t.iss.one/tuhur
Изоҳ: Бу воқеа орқали Шаъбий ҳазратлари баъзи инсонларнинг дин масалаларида ҳаддан ошиб, ноўрин саволлар беришига ҳазиломуз танбеҳ бермоқдалар.
Бир киши Шурайҳ қози ҳузурида гуноҳини тан олди, кейин эса бориб бу гапини инкор қилмоқчи бўлди. Шунда Шурийҳ қози унга: «Холангнинг синглисини ўғли сенга қарши гувоҳлик бериб бўлди!»-деди.
Изоҳ: Бу ерда Шурайҳ қози ҳазил қилиб гапиряптилар — «холангнинг синглисини ўғли» дегани, аслида ўша одамнинг ўзи бўлади. Яъни, сен ўзинг тан олгансан, энди уни инкор қилишнинг фойдаси йўқ, демоқчи.
Бир куни Омир Шаъбий ҳадис ривоят қилиб: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
«Саҳарлик қилинглар, бирортангиз ҳеч бўлмаса бармоғини тупроққа теккизиб, кейин оғзига солиб бўлса ҳам»-деди. Шунда бир киши: «Қайси бармоғини?»- деб сўради. Шаъбий оёғининг бош бармоғини ушлаб: «Мана буни!» - деди.
Изоҳ: Бу ривоятда Шаъбий ҳазратлари сўровчининг мантиқсиз ва ортиқча саволига ҳазил билан жавоб бермоқдалар. Ҳадиснинг моҳияти – саҳарлик қилишнинг муҳимлигини таъкидлаш бўлиб, қайси бармоқ экани муҳим эмас.
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.
https://t.iss.one/tuhur
Telegram
Homidjon Ishmatbekov
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маърифий суҳбатлар: Аёлларни ҳурмат қилиш - олий қадрият!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маърифий суҳбатлар: Закот – молиявий ибодатдир
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маърифий суҳбатлар: Омонатдорлик - инсоний фазилат
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маърифий суҳбатлар: Исломда силаи раҳм масаласи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маърифий суҳбатлар: Ёлғон ва фирибгарлик оғир гуноҳдир
Усмон ибн Саид ар-Роззий айтди:
— Биздан бўлган ишончли зот менга ҳикоя қилиб берди:
Бишр Марисий вафот этганида, суннат ва илм аҳлидан бирор киши унинг жанозасига қатнашмади, фақат Убайд аш-Шавнизийгина иштирок этди. У жанозадан қайтгач, одамлар уни маломат қилишди (айблашди). Шунда у:
— Менга қаранглар, сизларга нима учун борганимни айтиб берайми?-, деди. Мен у жанозада ҳозир бўлиб, унда олган ажримдек ажрни бошқа ҳеч бир жанозада умид қилмаганман. Мен сафда турганимда шундай деб дуо қилдим: «Илоҳим! Бу қулинг охиратда Сени кўришга иймон келтирмас эди; Илоҳим, уни мўминлар Сени кўрадиган кунда Ўзингдан унинг юзини тўсгин;
Илоҳим! Бу қулинг қабр азобини инкор қилар эди; Илоҳим, уни қабрида шундай азоблаки, ҳеч бир бандангни бундай азобламаган бўл;
Илоҳим! Бу қулинг мизон (амаллар тарозиси)ни инкор қилар эди; Илоҳим, унинг тарозисини Қиёмат кунида енгил қилиб қўй;
Илоҳим! Бу қулинг шафоатни инкор қилар эди; Илоҳим, Қиёмат куни унга бирорта махлуқингни шафоатчи қилма».
— Шунда одамлар уни маломат қилмай қўлишди ва кулишди.
https://t.iss.one/tuhur
— Биздан бўлган ишончли зот менга ҳикоя қилиб берди:
Бишр Марисий вафот этганида, суннат ва илм аҳлидан бирор киши унинг жанозасига қатнашмади, фақат Убайд аш-Шавнизийгина иштирок этди. У жанозадан қайтгач, одамлар уни маломат қилишди (айблашди). Шунда у:
— Менга қаранглар, сизларга нима учун борганимни айтиб берайми?-, деди. Мен у жанозада ҳозир бўлиб, унда олган ажримдек ажрни бошқа ҳеч бир жанозада умид қилмаганман. Мен сафда турганимда шундай деб дуо қилдим: «Илоҳим! Бу қулинг охиратда Сени кўришга иймон келтирмас эди; Илоҳим, уни мўминлар Сени кўрадиган кунда Ўзингдан унинг юзини тўсгин;
Илоҳим! Бу қулинг қабр азобини инкор қилар эди; Илоҳим, уни қабрида шундай азоблаки, ҳеч бир бандангни бундай азобламаган бўл;
Илоҳим! Бу қулинг мизон (амаллар тарозиси)ни инкор қилар эди; Илоҳим, унинг тарозисини Қиёмат кунида енгил қилиб қўй;
Илоҳим! Бу қулинг шафоатни инкор қилар эди; Илоҳим, Қиёмат куни унга бирорта махлуқингни шафоатчи қилма».
— Шунда одамлар уни маломат қилмай қўлишди ва кулишди.
https://t.iss.one/tuhur
Telegram
Homidjon Ishmatbekov
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Саъид Варроқ айтади: Аъмашнинг бир қўшниси бор эди, у доимо унга: “Келинг, уйимга кириб бир бўлак қотган нон билан туз еб кетинг”, дер эди. Аммо Аъмаш ҳар гал рад этар эди. Бир куни қўшниси яна таклиф қилди ва бу сафар Аъмашнинг қорни бир оз оч экан, “Майли борайлик”, деди. Уйга киришди ва қўшниси ростдан ҳам фақат бир бўлак қотган нон билан туз олиб чиқди. Шу пайт бир тиланчи эшик қоқди. Қўшниси чиқиб унга: “Аллоҳ баракангни берсин”, деди. Тиланчи яна сўради. Уй эгаси: “Баракангни берсин”, деди. Учинчи марта яна сўраган эди, қўшниси: “Йўқол бу ердан, акс ҳолда ҳозир уйимдан калтак олиб чиқиб ураман!” деди. Шунда уйни ичида ўтирган Аъмаш тиланчига қараб: “Эй, тиланчи кетaқол! Йўқса, ҳақиқатан ҳам калтак билан уради. Чунки, мен ваъдага вафо қилишда бу одамга ўхшаганини кўрмаганман. Бир йилдан бери мени уйига таклиф қилиб бир бурда қотган нон ва туз билан меҳмон қилишини ваъда берар эди, ростдан ҳам бугун шу нарсаларни берди, Аллоҳга қасамки, бундан ортиқ бирор нарса қўшмади ҳам”, деди.
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.
https://t.iss.one/tuhur
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.
https://t.iss.one/tuhur
Telegram
Homidjon Ishmatbekov
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Ибн Абу Дуод аҳли сунна уламоларига Қуръонни махлуқ дедириш билан синов қилинаётган (миҳна) даврида, ал-Ҳарис ибн Мискинга: «Қуръон махлуқ (яратилган) деб гувоҳлик бер!» деди. Шунда ал-Ҳарис шундай деди: «Мен мана бу тўртта нарса махлуқ эканлигига гувоҳлик бераман», деб тўрт бармоғини очиб кўрсатди ва: Таврот, Инжил, Забур ва Фурқон (Қуръон), деди. Шундай қилиб у ўзини синовдан қутқариб қолди.
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.
https://t.iss.one/tuhur
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.
https://t.iss.one/tuhur
Telegram
Homidjon Ishmatbekov
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Бугунги кунда ҳижрат қилиш йўқ
Имом Бағовий, Ибн Мандаҳ ва Абу Нуъайм роҳимаҳумуллоҳ Солиҳ ибн Башир ибн Фудайкдан ривоят қиладилар, боболари Фудайк розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: Ё расулуллоҳ! Баъзи кишилар: ким ҳижрат қилмаса ҳалок бўлади, демоқдалар – деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Эй, Фудайк! Намозни ўқи, закотни бер, гуноҳни тарк эт, ўз қавмингни ерининг ҳохлаган жойида яша, шунда муҳожир бўласан” – дедилар.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қиладилар, у киши дедилар: Мен Убайд ибн Умайр ал-Лайсий билан бирга Оиша розияллоҳу анҳони зиёратларига бордик ва ҳижрат ҳақида сўрадик. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: Бугунги кунда ҳижрат йўқ. Илгари мўминлар фитнадан қўрқиб, динларини қутқариш учун Аллоҳ ва Росулига қочишган эди. Бугун эса, Аллоҳ таоло исломни зоҳир қилди, бугун мўмин киши қаерда бўлмасин роббисига ибодат қилиши мумкин, - дедилар.

Мусҳафи шарифни жузларга тақсимлаш: тарихи ва ҳикматлари!
Доктор Ҳоний Маҳмуд Ҳасан
Рамазон ойида — Қуръон ойи — мусулмонларнинг Аллоҳ таолонинг китобига бўлган эътиборлари янада ортади. Улар Қуръоннинг нурлари ила қалбларини ундаги шаҳват кирларидан покланиши, кўнгилларига ўрнашган ҳар қандай шак-шубҳа пардаларини олиб ташланиши умидида бўладилар. Дарҳақиқат, қалблар Қуръони карим нури билан пайваста бўлмас экан, унда турли шубҳаларнинг қатлам-қатлам бўлиб тўпланиши табиий. Қачонки Қуръоннинг файзли нури қалбга тушиб уни ёритса, шу заҳоти қалбдаги фитналар булути Аллоҳнинг изни ила тарқалиб кетади. Бунинг барчаси банда қалби билан тадаббур саҳнасига қанчалик ихлос ва ҳузур билан кириб боришига боғлиқ.
Рамазон ойида мусулмонлар Қуръоннинг 30 пора (жуз)ига боғланиб, ҳар куни бир жуз ёки ундан ортиқ ўқишни мақсад қилиб қўйишади. Шундай қилиб ой охиригача, ҳеч бўлмаганда, бир марта Қуръонни хатм қилишни уддалашади. Бу эса, мусулмон кишини "Қуръонни тарк этганлар" қаторидан чиқаради.
Сиз ҳеч қачон шундай саволни ўзингизга бериб кўрганмисиз: Мусҳафи шарифни 30 жузга тақсимланиши қачон ва қандай юзага келган? Қуръони каримга бу тарзда хизмат қилишда қориларнинг саъй-ҳаракатлари қандай бўлган?
Аллоҳ таоло бу умматга энг буюк Китобни энг буюк Расул (саллаллоҳу алайҳи васаллам) орқали нозил қилиш билан буюк неъмат ато этди. Уммат эса бу илоҳий неъматни муносиб тарзда қабул қилди. Умматнинг уламо ва қорилари бор куч-ғайратларини бу азиз китобга хизмат қилишга бағишладилар. Бу хизматнинг меваси сифатида Қуръонни осон ўрганиш, ёдлаш ва ўқишни таъминлайдиган тақсимот усуллари яратилди. Бу усуллар Қуръон ўқувчида куч пайдо қилади, завқ беради, зерикмай ўқишни таминлайди.
Маълумки, Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан оят ва сураларга бўлиб нозил қилинган. Бунинг ҳикматлари кўп. Имом Замахшарий бунинг сабабини қуйидагича тушунтирганлар: “Агар, Қуръоннинг сураларга бўлиб ажратилишидан нима фойда?-деб сўрасангиз, мен айтган бўлардимки, Қуръоннинг сураларга бўлинган ҳолда нозил қилиниши бир неча фойда ва ҳикматларга эга. Аллоҳ таолонинг илоҳий ҳикмати ила бошқа самовий китоблар — Таврот, Инжил, Забурни ҳам мана шу услубда нозил бўлган. Илм аҳллари ҳам ҳар бир фанга оид китобларини ёзганларида уларни ҳам бобларга бўлиб, ҳар бобга сарлавҳа қўйишга одатланганлар. Бунинг сабаби шундаки, бир мавзудаги нарса бир неча бўлим ва синфларга ажратиб баён этилиши, ўша мавзудаги баённи янада равшанроқ ва таъсирлироқ қилади. Шунингдек, қори бир сурани тугатиб, бошқасига ўтганда, унда янги руҳ ва қизиқиш пайдо бўлади. Бу ҳудди сафарга чиққан одам мисолига ўхшайди: у қанча йўл босганини - бир чақирим, ўн километр ва ҳоказо - билиб туриши, сафарни яна давом эттиришга руҳлантиради. Шу сабабли қори ва уламолар Қуръонни ҳафталик ҳафтаномалар (сабъа) ва бўлимларга — жуз, ўнлик, бешлик каби шаклларда тақсим қилишган. Ёдловчи учун ҳам бу қулайлик туғдиради. Агар битта сурани ёки иккита сурани ёд олса, Қуръондан тўлиқ бир бўлакни ёд олганидан қувонади. Бу эса унинг Қуръоннинг кейинги қисмларини ёд олишига рағбат ҳиссини уйғотади. Шунинг учун саҳобалар “Бақара” ва “Оли Имрон” сураларини ўқиганларни улуғлар эдилар. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Агар бир киши Бақара ва Оли Имронни ўқиб тугатса, бизни наздимизда улуғ киши деб қаралар эди". Шунинг учун ҳам намозда тўлиқ бир сурани ўқиш афзаллиги келиб чиққан. Шунингдек, тақсимот маънолар уйғунлигини, услубнинг уйқашлигини таъминлайди ва маънолар бир-бирига боғланади.”
Аввал бошда қори саҳобийлар Қуръон сураларини ҳафталик қилиб етти қисмга (ҳизб) бўлишган. Ҳар бир ҳизбда маълум сондаги суралар бўлиб, ҳафта давомида бутун Қуръонни хатм қилганлар. Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Авс ибн Ҳузайфа разияллоҳу анҳу саҳобалардан: “Қуръонни қандай тарзда ҳизбларга ажратгансизлар?”-деб сўради. Улар айтдилар: “Учта, бешта, еттита, тўққизта, ўн битта, ўн учта ва муфассал суралар (Қоф сурасидан то Нос сурасигача).” Ушбу ривоятда баён этилишича саҳобалар даврида Қуръонни ҳизбларга тақсимлаш қуйидаги тартибда бўлган:
1. 1-ҳизб: Бақара, Оли Имрон, Нисо — 3 сура.

2. 2-ҳизб: Моида, Анъом, Аъроф, Анфол, Тавба — 5 сура.
3. 3-ҳизб: Юнусдан Наҳлгача — 7 сура.
4. 4-ҳизб: Исроъдан Фурқонгача - 9 сура.
5. 5-ҳизб: Шуароъдан Ёсингача - 11 сура.
6. 6-ҳизб: Саффотдан Ҳужуротгача - 13 сура.
7. 7-ҳизб: Қофдан Носгача - 65 сура.
Шаксиз, бу “еттилик” тақсимот Қуръон хатмини осонлаштиради. Бироқ, ҳар бир қори ҳам ҳафтада хатм қилишга қодир эмас. Вақти чекланган, кучи етишмайдиган кишилар ҳам бор. Шунинг учун кейинги даврларда Қуръонни янада осон хатм қилиш имконини бериш мақсадида яна бошқа усуллар ишлаб чиқилди. Суралар сонига эмас, балки матн ҳажми ва бошқа асосларга таянган ҳолда янгича тақсимотлар вужудга келди.
Ҳижрий 110 йили вафот этган ҳукмдор Ҳажжож ибн Юсуф замонига келиб Қуръонни бошқача усулда тақсимлаш истаги пайдо бўлди. У ҳам бўлса Қуръон ҳарфлари сонидан келиб чиқиб тақсимлаш усулидир. Бунинг учун Ҳажжож ибн Юсуф уламолар ва қориларни чақириб, Қуръондаги ҳарфлар сонини аниқлашни буюрди. Улар Қуръондаги ҳарфларни санаб, сонини аниқладилар ва кейин бу ҳарфларни тенг икки қисмга бўлишди. Шунингдек, Қуръонни учга, тўртга ҳам бўлиш ишларини амалга оширишди. Ибн Абу Довуднинг «Масоҳиф» китобида қуйидагича ривоят келтирилган: «Ҳажжож ибн Юсуф ҳофизлар ва қориларни йиғиб: “Менга Қуръонда нечта ҳарф борлигини айтинглар,” деди. Улар ҳисоблай бошлаб, шундай хулосага келишди: Қуръон 340 740 дан ортиқ ҳарфдан иборат. Ҳажжож яна сўради: “Қуръоннинг ярми қайси ҳарфда тугайди?” Улар ҳисоблаб, Қуръоннинг ярми Каҳф сурасидаги {وَلْيَتَلَطَّفْ} (19-оят) сўзининг “ف” ҳарфига тўғри келишини айтишди. Сўнг у: “Ҳарфлар сони бўйича етти қисмга бўлиниши қай тарзда бўлади?”- деб сўради. Яҳё деди: “Ҳарфлар сонига кўра қуйидагича бўлинади”:
Биринчи қисм: Нисо сурасидаги {فَمِنْهُمْ مَنْ آمَنَ بِهِ وَمِنْهُمْ مَنْ صَدَّ} (55-оят), “د” ҳарфида тугайди.
Иккинчи қисм: Аъроф сурасидаги {أُولَئِكَ حَبِطَتْ} ت ҳарфида тугайди.
Учинчи қисм: Раъд сурасидаги {أُكُلُهَا دَائِمٌ} (35-оят), “أ” ҳарфида.
Тўртинчи қисм: Ҳаж сурасидаги {لِكُلِّ أُمَّةٍ جَعَلْنَا مَنسَكًا} (67-оят), “أ” ҳарфида.
Бешинчи қисм: Аҳзоб сурасидаги {وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ} (36-оят), “ه” ҳарфида.
Олтинчи қисм: Фатҳ сурасидаги {ٱلظَّانِّينَ بِٱللَّهِ ظَنَّ ٱلسَّوْءِ} (6-оят), “و” ҳарфида.
Еттинчи қисм: Қуръоннинг қолган қисми.
Сўнгра Ҳажжож: “Қуръоннинг учдан бири қаерга тўғри келади?”-деб сўради. Улар жавоб беришди:
Биринчи учдан бир қисми: Бароат (Тавба) сурасининг 100-оятининг боши.
Иккинчи учдан бири: «То Сийн Мийм» (Шуъаро) сурасининг 111-оятининг боши.
Учинчи учдан бири: Қуръоннинг қолган қисми.
Абу Муҳаммад Ҳаммоний раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳажжож биздан Қуръоннинг тўртдан бир қисмини ҳам сўради. Улар жавоб беришди:
Биринчи тўртдан бири: Анъом сурасининг охири.
Иккинчиси: Каҳф сурасидаги {وَلْيَتَلَطَّفْ}. 19-оятда.
Учинчиси: Зумар сурасининг охири.
Тўртинчиси: Қуръоннинг қолган қисми.”
Мутоҳҳар ибн Холид Абу Муҳаммад Ҳаммонийдан ривоят қилади: “Биз буни тўрт ойда ўрганиб чиқдик. Ҳажжож эса уни ҳар кеча ўқир эди.”
Кейинчалик имом Абу Бакр ибн Айёш ал-Куфий (ҳ. 194 йил вафот этган) Қуръонни ҳарфлар сонига асосан 30 қисмга (жуз) бўлди. Бу тақсимотда ҳар бир жуз (қисм) да ҳарфлар сони тенг бўлишига эътибор қаратилди. Шу тариқа, бир ойда Қуръонни тўлиқ хатм қилиш осонлашди.
Шундай қилиб, Қуръонни ҳарфлар асосида тенг бўлиш ғояси Ҳажжож замонида бошланган, кейинги уламолар эса буни ривожлантириб борганлар. Абу Бакр ибн Айёш буни 30 қисмгача кенгайтирган. Демак, Қуръонни 30 қисмга бўлиш Ислом тарихининг иккинчи асридаёқ мавжуд бўлган.
Бу охирги — 30 қисмли тақсимот энг кенг тарқалган ва оммалашган бўлиб, шунга кўп омиллар сабабчи бўлган. Энг муҳим сабаблардан бири — унинг ой кунлари сонига мос келиши, хусусан, Рамазон ойида ҳар куни бир жуз ўқиб, Қуръонни бир ойда хатм қилиш имкони бўлгани.
Айрим манбаларда Қуръоннинг 20 қисмли тақсимоти ҳам борлиги зикр этилади, бу шакл ҳозирда Миср Миллий кутубхонасида сақланмоқда.

Қуръонни 30 қисмга (жуз) бўлиш натижасида ҳар бир жуз алоҳида ажратиб олиниб, масжидларда махсус қутиларга солиб қўйилади ва истаганларда бир жуздан тарқатиб берилади, шу тариқа бир жамоа кишилар Қуръонни бирга хатм қилишга муваффақ бўладилар. Айниқса Рамазонда, жамоат учун махсус қути (рубъа)ларга жойлаштирилган Қуръон жузларга ажратилган ҳолда тақдим этилади. Бу жамланма «рубъа» деб номланади. Луғатда «рубъа» — теридан бўлган идиш ёки қути демакдир. Бу осонлаштириш яна бир енгилликка олиб келди — бу галги енгиллик Қуръонни ёд олувчилар (ҳофизлар) учун мўлжалланган эди. Яъни, ҳар бир жуз (қисм) — икки ҳизбга бўлинган бўлиб, бирини кундузи, иккинчисини кечаси ўқиш мумкин. Ҳар бир ҳизб — тўртта рубъга (1/4) бўлинган. Бу усуллар Қуръонни нафақат ўқиш, балки ёд олишни ҳам осонлаштирди.
Шу охирги тақсимлаш асосида Қуръон мусҳафлари чоп этилган. Ушбу тақсимлаш усулида қори ва уламолар орасида энг мақбул ва кенг қабул қилинган оятлар сони асос қилиб олинган. Масалан: Илк мадиналиклар Қуръонни 6000 оят деб ҳисоблашган, мутааххир мадиналик олимлар — 6124 оят, мутааххир маккаликлар — 6219 оят, куфаликлар — 6263 оят, басраликлар — 6204 оят, шомликлар — 6225 оят деб ҳисоблашган.
Таъкидлаш лозимки, Қуръоннинг оятлари сони борасидаги ушбу ихтилофлар мазҳаблар орасидаги ихтилофдан келиб чиққан.
Бу борада Ас-Сафақсий ўзининг "Ғайс ан-нафъ" китобида ўзидан олдин ўтган икки муҳаққиқ олимларнинг гапини асос қилиб келтиради. Улар: 1. Абу Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Қасталоний — "Латоиф ал-ишарот фи илм ал-қироат" китобининг муаллифи, 2. Қодирий Муҳаммад — "Мусъиф ал-муқриийн" китобининг муаллифи. Ас-Сафақсий ушбу олимларга таяниб, энг мақбул ва иттифоқ қилинган фикрни танлади. Шундай қилиб, Мисрда чоп этилган сўнгги Қуръон нашри айнан шу асосда тайёрланди. Бу нашрда жуз, ҳизб ва рубъларни белгилайдиган четки белгилар (ишоралар) ҳам киритилди.
Кейинчалик, турк уламолари жузларни шундай бўлишни таклиф қилдиларки, ҳар бир жуз 20 саҳифадан иборат бўлсин ва ҳар саҳифада 15 сатр бўлсин. Бу эса кундалик намознинг ҳар бир ракаатида бир саҳифа ўқиш имконини беради. Мусулмон киши шу тарзда, кунлик беш маҳал фарз намозларнинг аввалги икки ракатида Фотиҳадан кейин ўқиладиган зам сура ўрнида ва суннат (равотиб) намозларининг ҳар ракатида бир саҳифадан ўқиса, кун давомида бир жузни ўқиб чиқиши мумкин бўлади. Шу билан бир ойда беш вақт намозлар орқали Қуръонни хатм қилиш имконияти пайдо бўлади.
Бунинг яна бир фойдаси — таровеҳ намозларига тааллуқлидир. Тўрт мазҳабда мақбул бўлган фикрга кўра, таровеҳ намози 20 ракатдан иборат. Шунинг учун, мусҳафни тайёрловчилар ҳар жузни 20 саҳифадан иборат қилдилар, шу билан ҳар кеча бир жузни ўқиш осонлашади ва ой охирида Қуръон хатм қилинади. Бу усул ҳозирги кунда Мадина мусҳафида қўлланилмоқда.
Хулоса.
Қуръонни ҳарфлар сонига асосан жузларга тақсимлаш ғояси Ҳажжож замонида бошланган. Ундан сўнг иккинчи асрда имом Абу Бакр ибн Айёш Қуръонни 30 қисмга бўлди. Кейинчалик ҳар бир жуз икки ҳизбга, ҳар бир ҳизб тўртта рубъга бўлинди.
Қуръони каримнинг Аллоҳ таоло томонидан нозил бўлишида сура ва оятларга тақсимланди. Мусҳаф шаклида жузларга тақсимлаш бир неча босқичда амалга оширилди: саҳобалар давридаги ҳафталик бўлишдан тортиб, ҳозирги кундаги 30 жуз, 60 ҳизб ва 240 рубъгача. Бу тақсимлаш асосан Қуръон ҳарфларининг сонига асосланган.
Бунинг кўплаб фойдалари бор: ўқиш, ёдлаш, ўрганишни осонлаштиради, Қуръон ўқиш тартибини аниқлайди, Рамазон ойида ва кундалик намозларда тўлиқ хатм қилишга ёрдам беради.
Аллоҳ таолонинг Ўзи мусулмон умматининг ақлига ўз Китобига хизмат қилиш ва унинг аҳлига енгиллик яратиш йўлида ҳикматлар ва фойдаларни илҳом этди, алҳамдулиллаҳ.